0(374)223 88 14
     
  A   A   A   A   A   Without images  

АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДАГИ ИЛМИЙ КЕНГАШДА БИРИНЧИ ФАН ДОКТОРИ (DSc) ДИССЕРТАЦИЯСИНИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ҲИМОЯ ҚИЛДИ

31 Oktober 2018 year, Wednesday
Visited: 1663

АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДАГИ ИЛМИЙ КЕНГАШДА БИРИНЧИ  ФАН ДОКТОРИ (DSc) ДИССЕРТАЦИЯСИНИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ҲИМОЯ ҚИЛДИ

 

Андижон давлат университетида куни кеча яна бир қувончли воқеа юз берди. Университет ҳузуридаги физика-математика фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини берувчи Илмий кенгашда докторлик диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтди.

1992-1997 йиллар Ўзбекистон миллий университетини физика факультетини имтиёзли диплом билан тамомлаб, 2001 йилда физика-математика фанлари номзоди илмий даражага эга бўлган Андижон давлат университетининг мустақил тадқиқотчиси Нозимжон Абдуманнобович Турғунов “Киришма атомлари микробирикмалари ҳосил бўлишининг физик асослари ва уларни монокремний хусусиятларига таъсири” мавзусида фаннинг яримўтказгичлар физикаси йўналиши бўйича физика-математика фанлари доктори илмий даражаси учун диссертациясини мувафаққиятли ҳимоя қилди.

Академик С.Занобидинов илмий маслаҳатчи бўлган ушбу диссертацияда ҳозирги замон электрон физикаси ва нанотехнологияларининг долзарб муаммоларидан бўлган яримўтказгичли моддалардаги киришма атомларининг ҳолатлари, ҳусусан уларни микро- ва нанобирикмаларини хосил бўлиш механизмлари, уларни монокремний ҳажмида нуқсонлар билан ўзаро таъсирлашиш қонуниятлари, уларга ташқи таъсирлар: иссиқлик, юқори босимлар ва радиацион нурланишларнинг таъсирлари ўрганилганлиги билан бугунги  илму-фанига салмоқли ҳисса қўшган.

Тадқиқотлар натижасида электрон асбоблар ишлаб чиқаришнинг асосий материали бўлган кремний монокристалини олдиндан белгилаб қўйилган ҳусусиятларини, янги функционал имкониятларни хосил қилувчи никел, кобальт ва марганец атомларини диффузия усулида киритиш технологиялари таклиф этилиб, амалиёт учун бундай муҳим маълумотлар  кенг жорий этишга тавсия этилди.

Диссертация ишига оппонентлик қилган Литва Фанлар Акадмияси академиги Вайткус Ю.Ю., Тошкент ДТУ профессори Зикриллаев Н.Ф., Наманган ДУ професори Ғ.Ғуломовлар ўз тақризларида диссертация ишини ғоят юқори илмий савияда бажарилганлигини, уни мамлакатимиз ва жаҳон фани учун илмий ва амалий аҳамияти улкан эканлигини эътироф этишиб, муаллиф даво этаётган илмий даражага сўзсиз лойиқ эканлигини айтиб ўтишди.

Диссертацияни тақдимоти бўйича етакчи илмий ташкилот этиб белгиланган ЎзМУ физика факультети семинари (тақризчилар академикА.Т.Мамадолимов, проф. А.Холмўминовлар) ишнинг мазмуни ва аҳамиятини юқори даражада эканлигини таъкидлаб, давогарнинг соҳа бўйича 12 та ҳалқаро ва республика миқёсидаги Олий аттестация комиссияси рўйҳатидаги нуфузли журналларда ва яна 24 илмий тўпламларда салмоқли мақола ва маъруза матнлари эълон қилдиргани буни тасдиқлашини таъкидлади.

Булардан ташқари, диссертация авторефератига Россия Федерациясидан, Болгария, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг йирик олим ва мутахассислари томонидан берилган тақризларида диссертация натижаларига юқори баҳо берилган.

Фарғона водийсининг олий ўқув юртларини йирик олимлари, фан докторларидан иборат илмий кенгаш йиғилишига профессор Р.У.Алиев раислик қилди. Мухокамалар натижасида кўрилаётган иш илмий ва амалий аҳамияти бўйича Олий аттестация қомиссияси томонидан физика соҳасида фан доктори диссертацияларига қўйиладиган барча талабларга лойиқ эканлигини ва Н.А.Тургунов мана шундай юқори илмий даражага муносиб эканлиги маъқулланди. 

 

 

АДУ ҳузуридаги Илмий кенгаш

Илмий котиби, физика-математика

фанлари номзоди, доцент

А.О.Курбанов

INTERNATIONAL PROJECTS

OUR RESOURCES

OUR ADDRESS
129 st.Universitet,
Andijan city, Republic of Uzbekistan, 170100,
email: agsu_info@edu.uz
Telephone/Fax: 0 (374) 223 88 30
Helpline: 0 (374) 223 88 14
How to get there: Taxi in direction 75

WE ARE IN SOCIAL NETWORKS

© Andijan state university, 2004-2020. All rights reserved. 
 
Make proposition for raise of education quality