Andijon Davlat
Universiteti
Андижон давлат университети Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат Кенгаши томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ
2022-11-07    1936

Ҳозирда Андижон давлат университетида меҳнат қилаётган 1543 нафар ходимнинг 707 нафарини (386 нафар профессор-ўқитувчи, 321 нафар ишчи ходим), яъни 45,7 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Аёл профессор-ўқитувчиларнинг 11 нафари фан доктори, 59 нафари фан номзоди ва фалсафа доктори (Phd) илмий даражаларига эга.

Университетда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, бошқарувдаги иштирокини кенгайтириш, улар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда университетдаги бошқарув лавозимларида аёлларнинг улуши 24 нафарга етказилди.

Аёлларимиздан 2 нафари декан, 12 нафари кафедра мудири, 9 нафари бўлим бошлиғи, 1 нафари Ихтисослашган кенгаш раиси лавозимларида раҳбарлик қилиб келмоқда.

Университетда таҳсил олаётган жами 14922 талабаларнинг 9256 нафари қизлардан иборат бўлиб, улардан 2932 нафари оилалидир.

Андижон давлат университети Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июнь кунги “Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат- кенгашларини тузиш тўғрисида”ги 326-сон буйруғи, Андижон давлат университети ректорининг 2020 йил 25 июнь кунги 03-69-сонли буйруғи ҳамда 2020 йил 4 июль кунги йиғилиш қарорига асосан ташкил топган бўлиб, "Хотин- қизлар масалалари бўйича Кенгаш тўғрисидаги Намунавий низом" асосида фаолият олиб боради.

Кенгаш томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизлар ўртасида тадбиркорлик ва касбий маҳоратни ошириш, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратиш, репродуктив саломатлик, талаба қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, миллий ва маънавий қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги маънавий- маърифий ва тушунтириш-тарғибот ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 2021 йилнинг университетда фаолият олиб бораётган эркак професор-ўқитувчилар, ишчи-хоимлар, хўжалик ходимларига Хотин қизлар кенгаши томонидан тайёрланган байрам откриткалари ва дастрўмолчалар тарқатилди.

 

image 

image 

image  

image

Вилоят бош тадбири ўказилган кун ХҚК раиси У.Аҳмедова бошчилигида АДУ "Қизларжон" клуби аъзолари томонидан тадбир иштирокчилари, фахрийлар ва ҳарбийларга байрам откриткалари тарқатилди. 

image 

АндДУнинг 4-сонли ТТЖ да яшовчи чет тиллар факультети талаба- қизларининг яшаш тарзини ва шароитларини, муаммоларини ўрганиш, улар билан маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни олиб бориш мақсадида 2021 йилнинг 15 январь куни хотин-қизлар кенгаши раиси У.Аҳмедова ҳамда чет тиллр факультети ХҚК раиси Д.Зокирова томонидан навбатдаги ташриф уюштирилди. 

image image 

Андижон давлат университети хотин қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши томонидан 2021 йилнинг 16 февраль куни 5-сонли ТТЖ да яшовчи талаба-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш, турли зарарли одатларга ружу қўйилишини олдини олиш мақсадида ташкил қилинган “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!” мавзусида ўтказиладиган давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саломатлик ва тиббий статистика институти Андижон вилоят филиали шифокори М.Ортиқов, одам физиологияси ва ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси катта ўқитувчиси Р.Алиева, хотин қизлар кенгаши раиси У.Аҳмедова, чет тиллар факультети ХҚК раиси Д.Зокирова, “Тиббий шоҳобча” ҳамшираси М.Ҳонбўтаева, тарбиячи педагог Д.Камолова, навбатчи ўқитувчилар ва 5-ТТЖ да яшаётган университет талаба қизлари иштирок этди. 

image image 

“Нафосат -2021” республика фестивалининг Aндижон вилоят босқичи доирасида 2021 йилнинг 4 февраль куни Aндижон давлат университетида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари қўмитаси бош маслаҳатчиси Нодирахон Шотурсунова, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги мутахассиси Тўлиной Қодирова, “Хадичаи кубро” аёл қизлар ўрта махсус ислом билим юрти раҳбари Нозима Ибрагимова, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси янги дизайнерлик ишлари жорий этиш бўлими бошлиғи Камола Гулямова ҳамда Aндижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шаҳло Солиева ҳамда 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган фаол ва ташаббускор талаба-қизлари иштирок этдилар. 

Меҳмонлар дастлаб миллий кийимлар ва қўл меҳнати наъмуналари кўргазмаси, АДУ ТСМГ йуналиши талаба қизлари томонидан чизилган тасвирий санъат асарлари галереясини томоша қилиб, ижодкорлар билан самимий суҳбат қурдилар. АД Мусиқа таълими йўналиши талаба қизлари томонидан ижро этилган дилтортар наволар эса меҳмонларга кўтаринки кайфият улашди. 

Университет катта мажлислар залида фестивалнинг асосий тадбири бошланди. Шу куни республика ёшларининг кийиниш маданияти ҳақидаги фикрини ўрганиш мақсадида залда йиғилган қизлар ўртасида “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан аноним сўровнома ўтказилди.

Шундан сўнг, ташриф буюрган меҳмонлар талаба қизлар билан самимий ва очиқ мулоқот олиб бордилар. 

image image image  image 

2021 йилнинг 5 февраль куни Шаҳрихон туманида ўтказилган «Нафосат» фестивалида Андижон давлат университети талаба-қизлари томонидан ўзбек миллий қадриятлари сингдирилган мода йўналишлари, замонавий - миллий либослар тақдимоти намойиш этилди. 

image image

2021 йилнинг 6 февраль куни Андижон вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси бош маслаҳатчиси Нодирахон Шотурсунова, Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси янги дизайнерлик ишлари жорий этиш бўлими бошлиғи Камола Гулямова, Хадичаи кубро аёл-қизлар ўрта-махсус Ислом билим юрти раҳбари Нозима Ибрагимова, Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш вазирлиги мутахассиси Тўлиной Қодировалар иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида АДУ хотин-қизлар кенгаши раиси Умидахон Аҳмедова бошчилигида 10 нафар иқтидорли, ижодкор ҳамда медиа йўналишида фаолият олиб бораётган талаба-қизлари ҳам фаол иштирок этдилар. 

image 

image 

2021 йилнинг 22 январь куни АДУ ижтимоий-иқтисодиёт факультети ХКК раиси Шохсанам Усманова бошчилигида факультет талаба-қизлари ўртасида шахмат-шашка мусобақалари бўлиб ўтди. 

image image 

Ижтимоий-иқтисодиёт факультети ХКК раиси Шохсанам Усманова ташаббуси билан 2021 йилнинг 9 февраль куни 2-сонли талабалар турар жойида яшовчи ижтимоий-иқтисодиёт факультети талаба қизлари томонидан Алишер Навоий таваллуд кунига бағишланган назм кечаси ўтказилди. 

image  image 

2021 йилнинг 15 февраль куни Андижон давлат университети мактабгача таълим факультети ХҚК раиси Шаҳнозахон Мирзааҳмедова бошчилигида мактабгача таълим йўналиши 1-курс талаба-қизлари томонидан икки буюк сиймо Ҳазрат Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишланган бадиий-мусиқий тадбир ўтказилди. Тадбир давомида талаба-қизлар ижросида ғазал ва рубоийлар ифодали ўқилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Ўзбек миллий рақсларидан ижро этилди. Тадбирда факультетда очилган "Зукко болажон" нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этдилар. 

image image 

2021 йилнинг 26 январь куни худди шу факультет ХҚК томонидан 3-сонли талабалар турар жойида яшовчи мактабгача таълим йўналиши талаба қизлари ўртасида қизларнинг одоб-ахлоқи, юриш туриши, сўзлашиш ва кийиниш маданиятига бағишланган факультет декани З.Азимова, Андижон шаҳридаги Ғайрат МФЙ отинойиси Х.Даабоева иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. 

image 

image 

Баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга йетказиш, тенгдошларининг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларга еътиқодининг юксалиши йўлидаги ибратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш ҳамда 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Aндижон давлат университети хотин- қизлар кенгаши ташаббуси билан “Онлайн қизлар викторинаси” ўтказилади. 

image 

“Онлайн қизлар викторинаси”да иштирок этиб, энг юқори 100 баллик кўрсаткичга эга бўлган 4 нафар талаба-қизлар викторина ғолиби деб топилди: 

Жамолдинова Одинахон - Филология факултети талабаси

Қосимова Зиёдахон - Сиртқи бўлим талабаси

Aбдуллайева Зикринисо - Aхборот технологиялар факултети талабаси

Aдилжонова Маҳсума – Санъацҳунослик факултети талабаси

Ғолиблар университет раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

image 

Аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун таъсис этилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти хақидаги фаол тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш ва иқтидорли, ижодкор талаба-қизларни тўғри йўналтириб, мақсадли ишлар ташкил қилиниши самарасида 2021 йил санъатшунослик факультети талабаси Гулҳаё Раджиева санъат йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлигига муносиб деб топилди. 

image 

"8 март - Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан Андижон давлат университети хотин-қизлар кенгаши томонидан 5 та муҳим ташаббуснинг "Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш", "Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш"га қаратилган, ТТЖларда яшовчи талаба-қизларни мустақил оилавий ҳаётга хар томонлама тайёрлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 2021 йилнинг 3 март куни 2- ва 5-сонли; 4 март куни 4- ва 6- сонли; 5 март куни 1- ва 3-сонли ТТЖда яшовчи талаба-қизлар ўртасида "Ораста қизлар" кўрик-танлови ўтказилди.

Кўрик-танлов давомида қизлар пазандачилик, маиший соҳадаги билим ва малакалари, бадиий адабиёт мутолааси, ўз қизиқишлари ва ижодкорлик маҳоратлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Жуда кўтаринки ва байрамона руҳда ўтган кўрик-танловлар сўнггида 28 нафар иштирокчи қизларнинг барчаси университет раҳбарияти ташаккурномаси ҳамда ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

image image 

2021 йилнинг 17 март куни Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов талабалар мурожаатларини тинглаш мақсадида Андижон давлат университетига қарашли 2-сонли талабалар турар жойида бўлиб, уларга яратилган шарт-шароитлар билан атрофлича танишди. Талаба-қизлар билан мулоқот ўтказиб, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, китобхонлик, маданият ва санъат билан шуғулланишлари учун қулай шарт- шароитлар яратиш мақсадида талаб ва таклифларини эшитди. Вилояти ҳокими бу борада амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар хусусида сўз юритиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шу кунги очиқ мулоқотнинг энг самарали тарафи ўша куннинг ўзидаёқ 2 нафар ижодкор ва эҳтиёжманд талаба-қизлар педагогика ва психология таълим йўналиши, 1-курс талабаси Хожиматова Дурдона ҳамда амалий психология таълим йўналиши, 1-курс талабаси Шамсиддинова Комила Ш.Абдураҳмонов томонидан ноутбук совға қилинди, 2 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож талаба- қиз Акбаржонова Мохларой ва Тўхтасинова Дилнозанинг ўқиш учун йиллик шартнома-тўлов пулларини тўлашга ҳомий ва масъул бириктирди. 

image image image 

2021 йил 12 март кунидан бошлаб тарих факультети 3-курс талабаси, факультет "Қизларжон" клуби етакчиси З.Қосимованинг ташаббуси билан 2- сонли талабалар турар жойида талаба-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида фитнес тўгараги ўз ишини бошлади ва ҳозирги кунда тўгарак аъзолари сони 60 нафардан зиёдни ташкил қиляпти. 

image 

2021 йил 24 март куни санъатшунослик факультетининг мажлислар залида факультет хотин-қизлар кенгаши раиси Зиёдахон Хаджаева томонидан талаба- қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, касб-ҳунарга бўлган иқтидорларини, ижодкорлик қобилиятларини намойиш этиш мақсадида факультетда таҳсил олаётган талаба-қизлар ўртасида “Қизлар одоби тарғиботчиси” танлови ўтказилди. Танловда факультет талаба-қизлари Хайдаралиева Мафтуна, Боқиева Дурдона, Ғаниева Сарвиноз, Тўйчиева Мадина, Мамадалиева Рўзихон, Исроилова Зулайҳо ўзаро беллашдилар. 4 шартдан иборат ўтказилган танловда мусиқа таълими йўналиши 1-курс талабаси Ғаниева Сарвиноз танлов ғолибаси деб топилди. Барча иштирокчилар университет ректорининг “Ташаккурномаси” ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

image image 

2020 йил 1 апрель куни Андижон давлат университети Педагогика факультети Хотин-қизлар кенгаши раиси Гулнозахон Тешабоеванинг ташаббуси билан факультетда таҳсил олаётган бошланғич таълим ва технологик таълим йўналишлари 1-курс талаба-қизлари ўртасида "Қизлар одоби" мавзусида қизларнинг юриш-туриш, кийиниш, сўзлашиш одоби, интернет ва ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш масалаларига қаратилган давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида университет хотин- қизлар кенгаши раиси Умидахон Аҳмедова, факультет мураббийлар кенгаши раиси Раъно Янкина, педагогика кафедраси мудири Насибахон Абдуллаева, умумтехника фанлари ва мехнат таълими кафедраси мудири Собирахон Тошпўлатова, доцент Арофатхон Негматова, факультетда фаолият юритаётган аёл профессор-ўқитувчилар ҳамда 200 нафарга яқин талаба-қизлар иштирок этди. 

image image

2020 йилнинг 2 апрель куни Андижон давлат университети Хотин-қизлар кенгаши томонидан талаба-қизларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга, урф-одатларга содиқлик руҳида тарбиялаш ҳамда улар ўртасида миллий либосларни кенг тарғиб қилиш мақсадида миллий либослар намойиши ташкил этилди. Унда университетнинг жисмоний маданият, санъатшунослик, филология ҳамда физика-математика факультетининг 100 нафардан зиёд талаба-қизлари иштирок этди. 

image 

image 

Талаба-қизларни жисмонан соғломлаштириш, уларни оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида университет хотин-қизлар кенгаши аъзоси, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси ўқитувчиси Дурдона Қурбонованинг саъй-ҳаракатлари билан 1- ва 2-сонли талабалар турар жойларида яшовчи талаба-қизлар учун ҳафтанинг ҳар сешанба ва пайшанба, жума кунлари соат 07:00 дан 07:30 гача “Эрталабки гимнастика” машғулотлари олиб борилмоқда. Машғулотларга жисмоний маданият, филология, физика-математика факультетларининг 100 га яқин талаба-қизлари қамраб олинган. 

image image 

2020 йил 15 апрель куни Жисмоний маданият факультетида таҳсил олаётган хотин-қизлар спорти таълим йўналиши 2-курс талаба-қизлари ўртасида "Қизлар одоби" мавзусида қизларнинг юриш-туриш, кийиниш, сўзлашиш одоби ва маданияти, интернет ва ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш масалаларига қаратилган очиқ мулоқот ўтказилди. Унда университет хотин-қизлар кенгаши раиси Умидахон Аҳмедова, факультетда фаолият юритаётган аёл профессор-ўқитувчилар ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди. 

image image 

Давлатимиз томонидан олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатида белгиланган ёшларнинг замонавий касбларни эгаллашга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятларини рўёбга чиқаришлари учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадида университет хотин-қизлар кенгаши раиси У.Аҳмедованинг ташаббуси асосида Андижон давлат университети ҳамда Беларус Республикаси Полоцк давлат университети билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастури асосида "Технологик таълим" йўналиши 2-курсда таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг «УзАвто Моторс» корхонасига ўқув экскурсияси уюштирилди. 

image

image image 

Президент сайлови арафасида Андижон давлат университети хотин-қизлар кенгаши томонидан 2-сонли талабалар турар жойида яшовчи талаба-қизлар ўртасида уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий билимларини юксалтиришга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш ишларини ҳамкорликда ташкил қилиш мақсадида давра суҳбатига таклиф этилган Андижон давлат университетида жойлашган Андижон шаҳридаги 45-сайлов участкаси раҳбари Ҳабибулло Хусанов талаба-қизлар билан уларнинг жамият ҳаётидаги мақомини изчил юксалтириш, сайлов қонунчилиги борасидаги билимларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда уларнинг сайлов жараёнида фаол иштирок этиши ва овоз бериши Ватан келажагини, истиқболдаги ривожланиш йўлини белгилашда муҳим аҳамиятга эга эканинг аҳамияти ҳақида суҳбатлашди. 

image image image

 

2021 йил 6 октябрь куни Андижон давлат университетининг катта мажлислар залида университет хотин-қизлар кенгаши томонидан талаба-қизлар ўртасида соғлом маънавий-маърифий муҳитни шакллантириш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ўзаро ҳурмат, кийиниш, мулоқот ва муомала маданияти, одоб- ахлоқ қоидаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Низомова Мавлуда Шералиевна, вилоят бош отинойиси Шоирахон Қосимова, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг хотин- қизлар масалалари бўйича ўринбосари Гулнорахон Абдувоҳидова, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бобожонова Гулмирахон ва талаба қизлар иштирок этдилар. Сўзга чиққанлар "Оила мустаҳкамлигини таъминлашда қиз бола тарбиясининг ўрни", "Қизларнинг кийиниш, мулқот ва муомала маданияти", "Она ва бола ҳуқуқларини ҳимоялашда давлат сиёсати, қизларнинг ҳуқуқлари, бурчлари, мажбуриятлари", "Қизлар саломатлиги оила мустаҳкамлигининг асосий омили сифатида" мавзулари доирасида талаба- қизлар билан фикр алмашдилар.

Талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ўз навбатида мутаҳассислар талаба қизларга керакли тавсия ва таклифларини билдирдилар.

Давра суҳбати сўнггида, қизларнинг ўқиши, илм олишига қаратилган санъатшунослик факультети ўқитувчи ва талабалари иштирокида саҳна кўриниши намойиш этилди. 

image image image image 

11 октябрь - “Халқаро қизлар” куни муносабати давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг "Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш", "Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш" бўйича амалий ишларни юзага чиқариш ҳамда талаба-қизларнинг дарсдан ташқари вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида 2021 йилнинг 8 октябрь куни 2-сонли талабалар турар жойида яшовчи талаба-қизларга "А" блокда яшовчи "Қизларжон" клуби фаоллари томонидан тайёрланган бадиий- мусиқий кўнгилочар байрам дастури намойиш этилди. 

image image image 

Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ўртасида имзоланган ҳамкорлик иш режасида 2021 йил 25 ноябрь - 10 декабрь кунлари "Зўравонликка қарши 16 кун" компаниясини ўтказиш белгиланганлиги муносабати билан университетда таҳсил олаётган талаба-ёшлар ўртасида "Биз зўравонликка қаршимиз" шиори остида видеороликлар танлови эълон қилинди.

Танлов натижалари бўйича ва экспертлар хулоасига кўра ғолиб деб топилган 3 нафар талаба университет раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

image image

Хотин-қизлар кенгаши раиси У.Аҳмедова ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштирокида 2021 йилнинг 19 ноябрь куни 1- сонли талабалар турар жойи, 22-23 ноябрь кунлари 2-сонли ТТЖ, 24 ноябрь куни 3-сонли ТТЖ, 25 ноябрь куни 4- ва 5-онли ТТЖнинг ҳар бир қаватида яшовчи талаба-қизлар билан қиш мавсумини беталофат ўтказиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ҳамда Ботулизм касаллигидан ва ис газидан эҳтиёт бўлишлик мазмунидаги йиғилиш ва давра суҳбатлари ўтказилди. Соҳа мутахассислари томонидан талаба-қизлар учун мавзу доирасида кудалик зарурий тавсия ва кўрсатмалар берилди, эслатмалар тарқатилди. 

image image

2021 йилнинг 6 декабрь куни 2-сонли талабалар турар жойининг маънавият ва маърифат хонасида университет хотин қизлар кенгаши раиси У.Аҳмедова ҳамда Ахборот технологиялари бўйича проректор М.Маҳкамов томонидан ТТЖда яшовчи талаба-қизлар ўртасида ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар бугунги глобаллашув жараёнида инсон маънавиятига қарши йўналтирилган ахборотлар, уларнинг салбий оқибатларидан ёшларимизни ҳимоя қилиш ҳақида сўз юритишди.

Давра суҳбатида ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган энг муҳим вазифалар ҳақида сўз борар экан, бунда талаба-қизларимизда ахборот олиш маданиятини шакллантириш, хусусан, интернет тармоғидан фойдаланганда маданият ва ахлоқ меъёрларига риоя қилишни, мафкуравий иммунитетни кучайтириш, хусусан, интернет тармоғига ахборотни жойлаштириш, тарқатиш, излаш, фойдаланиш каби хусусиятларни ўз ичига олган ахборот хавфсизлиги ва интернет маданиятини мукаммал ўзлаштиришларини ҳамда бу борадаги тегишли ҳуқуқий ва ташкилий тавсияларни янада такомиллаштириш лозимлиги қайд этилди.

Давра суҳбатида сўз олган маърузалардан хулоса чиқарган ҳолда атрофда бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлмасдан, ўз мустақил дунёқараши ва позициясига эга бўлиш, ҳамиша огоҳ бўлиш, энг асосийси жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш бугунги навқирон авлод олдида турган асосий вазифа эканлигини қайд этдилар.

Талаба-қизлар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар. 

image image 

Университетда таҳсил олаётган талабалар ўртасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, уларнинг ички тартиб қоидалари ва кийиниш маданиятига риоя қилишларини тартибга солиш мақсадида 2021 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб ҳар бир факультетда талабаларнинг кийиниш маданияти бўйича якка тартибда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш юзасидан доимий ишловчи ишчи гуруҳлар шакллантирилди. Ишчи гуруҳларга жамоа орасида обрў ва эътиборга эга бўлган профессор-ўқитувчилар жалб этилди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан режа асосида дарсдан ташқари вақтларда кийиниш ва ташқи кўринишида талабага хос бўлмаган, ноодатий ҳолатлар кузатилаётган талабалар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда.

Ҳамкор ташкилотлар билан ҳам йиллик иш режа асосида тизимли ишлар ташкил қилинган бўлиб, ҳисобот даврида вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси (7 маротаба), соғлиқни сақлаш (3), ички ишлар (5), сиёсий партияларнинг шаҳар ва вилоят Кенгашлари (6), Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими (3), ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги (3) билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбирлар, учрашув, давра суҳбати ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилинди.

Вилоят ҳокимлиги диний ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш котибиятининг хотин қизлар бўйичаи етакчи мутахассиси И.Аҳмедова, ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги хотин қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Қосимова, вилоят ИИБ терроризмга қарши курашиш бўлими мутахассислари Қ.Юсупова Д.Абдуллаевалардан иборат вилоят мобил гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликда 2021 йилнинг октябрь-ноябрь ойлари давомида барча факультетларда (жами 17 маротаба) талаба-қизларнинг кийиниш маданияти мавзусида якка тартибдаги тушунтириш ишлари ва суҳбатлар олиб борилди.

Республика «Ҳунарманд» уюшмаси Андижон вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ижтимоий қийин аҳволдаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда "Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури"га асосан 2 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва касб-ҳунарга эга бўлган аёлларимизга уюшма томонидан беминнат ёрдам тариқасида тикув машинаси ажратилишига, юздан ортиқ ногирон, сурункали касаллиги мавжуд ва даволанишга муҳтож кам таъминланган хотин-қизлар, ёш оналарнинг “Sog‘lom avlod uchun” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди Андижон вилоят бўлими томонидан зарурий дори-дармон воситалари билан таъминланишига эришдик.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар ва боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб- қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 585-сонли қарор ижросини таъминлаш юзасидан университетда ташкил қилинган ишчи гуруҳга факультетларда таҳсил олаётган муҳтож қизлар ва боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар ҳисобланган жами 121 нафар талаба-қизларнинг ҳужжатлари келиб тушди.

Университет ишчи гуруҳи аъзолари томонидан талабгорларнинг хонадони, яшаш шароитлари улар истиқомат қиладиган маҳалла фуқаролар йиғинларининг масъул ходимлари билан биргаликда ўрганилиб, далолатнома расмийлаштирилди.

Ўрганиш натижасида Низомда белгиланган мезонларга ҳар томонлама тўғри келган ва оилавий шароити қийин эҳтиёжманд оила деб топилганлигини инобатга олиб, 72 нафар талабаларнинг ҳужжатлари Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар ва боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-кувватлаш бўйича вилоят Комиссиясига тақдим этилди ва улардан 35 нафарига вилоят комиссиясининг 2021 йил 21 октябрь кунги №09/13-117-сонли баёни билан 2021-2022 ўқув йили учун белгиланган шартнома пуллари жами 228898020 (икки юз йигирма саккиз миллион саккиз юз тўқсон саккиз минг йигирма) сўм миқдоридаги пул маблағи университет ҳисоб рақамига ўтказилди. 

Бундан ташқари, ушбу қарорда молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари томонидан уларнинг кенгашлари қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланганлиги эътиборга олиб, АДУ ректорининг 2021 йил 20 декабрь кунги 03-153 сонли буйруғи билан Низомда белгиланган мезонларга ҳар томонлама тўғри келадиган ва оилавий шароити қийин ҳолатда бўлган ҳамда Вилоят комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, тавсия этилмаган талабгорлар орасидан 9 нафар она-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар (кейинги ўринларда-талабгорлар)ни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг таълим олишини давом эттиришлари учун 2021-2022-ўқув йилида белгиланган базавий тўлов-шартнома суммаси университет бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилди. 

ТТЖларда яшовчи талаба-кизларни мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни қўшимча касб-хунарга йўналтириш, дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш ишларини тўғри йўлга қўйиш мақсадида талаба-қизларнинг хохиш ва истаклари ҳамда уларнинг талаб ва таклифлари асосида касб-ҳунар ҳамда миллий хунармандчиликка йўналтирилган 11 та тўгарак ўз фаолиятини олиб бормоқда. Жумладан, 1-сонли ТТЖда “Зардўзлик”, "Моҳир қўллар" тўқувчилик, қўл меҳнати ва пазандачилик, 2-сонли ТТЖда "Тикувчилик" ва "Пазандачилик", 3-сонли ТТЖда “Ёш дизайнерлар”, 4-сонли ТТЖда “Миллий тақинчоқлар ясаш”, “Моҳир қўллар” тикувчилик тўгараги, 5-сонли ТТЖда “Дизайнер” миллий либосларни тикиш ва бичиш, 6-сонли ТТЖда “Миллий ва замонавий тақинчоқлар ясаш”, "Тикувчилик" ва "Қўл меҳнати" бўйича тўгараклар ўз фаолиятини олиб бормокда. Талаба-қизлар орасидан энг маҳоратлилари саралаб олиниб, тўгаракларга раҳбарликка тайинланган. Машғулотлар учун алоҳида хона ажратиш ва иш жараёнида зарур бўлган барча иш анжомлари билан таъминлаш билан боғлиқ масалалар босқичма-босқич мувофиқлаштирилмокда. 

 

image image image image 

image image image

 
AXMEDOVA UMIDAXON KADIRJANOVNA
XOTIN-QIZLAR QO'MITASI RAISI
MANZILIMIZ
170100, O'zbekiston Respublikasi, Andijon shahar,
Universitet ko'chasi 129-uy
E-pochta: agsu_info@edu.uz, anddu@exat.uz
Telefon/faks: 0 (374) 223 88 30
Ishonch telefon: 0 (374) 223 88 14
Transport: 75-yo'nalishdagi taksilar
BIZ IJTIMOIY TARMOQLARDA
© Andijon davlat universiteti, 2004-2024. Barcha huquqlar himoyalangan.