Andijon Davlat
Universiteti
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛАНИ ПАРВАРИШЛАЁТГАН ОТА-ОНАЛАРГА ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛАДИ
2023-04-04    2327


16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили 3 иш кунидан кам бўлмаган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади (https://lex.uz/docs/142859#145008).

Шунингдек, 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор ота-онанинг бирига ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади. (https://lex.uz/docs/357102)

16 ёшгача бўлган ногирон болани тарбиялаётган ота-оналардан бирига ногирон боланинг санаторийда даволанган барча даври учун унга якка тартибда парвариш зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса мавжуд бўлганда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси берилади. (https://lex.uz/docs/357102#367479)

16 ёшгача бўлган ногирон болани парваришлашда банд бўлган она касал бўлиб, болани парваришлашга қурби етмай қолган ҳолларда, парвариш билан банд бўлган ишлаётган бошқа оила аъзолари ёки қариндошларига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси берилади.

Kanalga ulanish: https://t.me/MotabarxonSodikova

MANZILIMIZ
170100, O'zbekiston Respublikasi, Andijon shahar,
Universitet ko'chasi 129-uy
E-pochta: agsu_info@edu.uz, anddu@exat.uz
Telefon/faks: 0 (374) 223 88 30
Ishonch telefon: 0 (374) 223 88 14
Transport: 75-yo'nalishdagi taksilar
BIZ IJTIMOIY TARMOQLARDA
© Andijon davlat universiteti, 2004-2024. Barcha huquqlar himoyalangan.