Andijon Davlat
Universiteti
Андижон давлат университетида 2021 ўқув йили давомида маънавий-ахлоқий тарбия йўналишда амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ
2022-11-10    3382

 

2021 йил 16 январь куни Андижон давлат университети катта мажлислар залида Президентнинг 2021 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасини ўрганиш бўйича факультетнинг рус тили ва адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари ва 1 - ва 2 - курс талабалари учун ўқув семинарлар ташкил қилинди. Семинарда учинчи ренессанс пойдеворини барпо этиш, таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий этиши, миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.

2021 йил 16-28 январь кунлари университетнинг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Ш.М.Мирзиёевнинг Мурожаати юзасидан факультетлар кесимида ўқув дарслари ўтказилди. Ушбу давра суҳбатида барча талабалар қамраб олинди. Суҳбатда Фуқаролик жамияти назарияси кафедраси ўқитувчилари томонидан ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан Мурожаатнома бўйича тайёрланган вилеороликлар намойиш этилди ва маърузалар қилинди. Маърузачилар томонидан Президент мурожаатномаси мазмун-моҳияти тушунтирилиб, 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинганлигини бу ёшлар учун янада кенг имкониятлар эшигини очиши, ёшлар эса ўз хиссасини ватан равнақи учун қўшишлари кераклигини таъкидлаб иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

2021 йил 16 январь куни Санъатшунослик факультетининг мусиқа таълим кафедраси ўқитувчиси Х.Орифжонов Вокал санъати: анъанавий хонандалик йўналиши 106-107- академик гуруҳлари иштирокида “Коррупция мамлакат кушандаси” мавзусида давра суҳбатини ўтказди. Давра суҳбатида 39 нафар талабалар иштирок этди.

2021 йил 17 январь куни Андижон давлат университети филология факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Эргашев бошчилигида 1- талабалар турар жойида филология факультети талабалари билан коррупция ва уни олдини олиш мақсадида “Ёшлар салоҳияти –келажак мувафақияти” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Суҳбат қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Тадбир йиғилган талабаларда яхши таассурот қолдирди ва ўзлари қизиқан саволларга тегишли жавоблар олдилар.

2021 йил 18 январь куни Андижон шаҳри Муҳаммад Юсуф номли ижод мактабида Андижон давлат университети филология факультети Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси профессор-ўқитувчилари вилоят ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорлигида ёзувчи Фарид Усмоннинг “Бобур подшоҳ” асарининг тақдимотида иштирок этдилар. Унда Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси доценти Ҳалим Карим асар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди ва ўзининг янги шеърларидан намуналар ўқиб берди. Шу билан бирга кафедра катта ўқитувчиси Б.Мўминов асар юзасидан батафсил тўхталиб ўтди. Тадбир йиғилган ўқувчиларда яхши таассурот қолди ва асар юзасидин ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олдилар.

2021 йил 18 январь куни Мактабгача таълим факультетининг мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси С.Таджибаев Андижон вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш худудий марказида мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари малака ошириш курси тингловчилари учун "Ноанъанавий усулда расм чизиш методлари" мавзусида "Маҳорат дарси" ташкил қилди. Ўтказилган маҳорат дарсида 30 нафарга яқин тингловчилар иштирок этди. Ушбу махорат дарсини кафедра ўқитувчилари ва талабалари ҳам кузатдилар.

2021 йил 18 январь куни O’ZBEKISTON-24 телеканалининг ФАКТ-24 кўрсатувида Андижон давлат университетининг Санъатшунослик факультети вокал ижрочилиги: анъанавий хонандалик йўналиши талабаси, халқаро танловлар ғолиби Мухлиса Машрабова ҳақидаги лавҳа намойиш этилди.

2021 йилнинг 18 январь куни Ахборот технологиялари ва компьютер инжиниринги факультетида талабаларни қизиқишлари бўйича давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда 1-курс талабалари ўзлари қизиққан йўналишларини танлашига ҳамда ушбу йўналиш бўйича факультетда тўгараклар ишини ташкиллаштиришга жалб қилинди.

2021 йил 18 январь куни Aндижон давлат университети физика-математика факультетига Aндижон шаҳар “И.А.Каримов издошлари” номли Президент мактабининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Руфина Рафаиловна, Ёшлар иттифоқи етакчиси Э.Хошимовлар бошчилигида мактабнинг 25 нафар 10-11-синф ўқувчилари ташриф буюрди. Физика-математика факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари У.Валиев факультетдаги 2 та таьлим йўналишлари ҳақида маълумот берди ва ўқувчила факультетнинг компьютер синфларига олиб кириб таништирилди ва уларга компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш ҳақида қисқача тушунтиришлар берилди.

2021 йил 18 январь куни Педагогика факультетининг умумтехника фанлари ва меҳнат таълими кафедраси 102-гуруҳ рахбари Т.Саидназарова томонидан “Коррупциясиз таълим” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда факультетда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди. Давра суҳбатида ҳар бир талаба шу иллатга карши курашишликка чакирилди. Давра суҳбатида 28 нафар талабалар иштирок этди.

2021 йил 18 январь куни Санъатшунослик факультети мусиқий таълим кафедраси концертмейстери У.Мадаминхўжаев 2 курс 202 гуруҳида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатида 22 нафар талабалар иштирок этди.

2021 йил 19 январь куни Тарих факультетида “Таълим муассасаларида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусида онлайн давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида декан ўринбосари И.Джумабоев, Ёшлар етакчиси Ғ.Маматов, 52 нафар талабалар иштирок этдилар. Ушбу давра суҳбатида декан ўринбосари И.Джумабоев талаба-ёшларга коррупция атамаси лотинча “орруптио” сўзидан олинган бўлиб, пора бериб сотиб олиш, бузилиш, ишдан чиқиш, ахлоқий (маънавий) бузилиш деган маъноларни англатиши, одатда мансабдор шахс томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан, расмий нуфуз мақомидан, имкониятлар ва алоқаларидан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва ахлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатишини таъкидлаб ўтди.

2021 йил 19 январь куни Педагогика факультетининг умумий педагогика кафедраси 2-курс гуруҳ мураббийлари И.Саттарова,Н.Тоштемирова ва М.Маҳамматовалар томонидан “Глабаллашув ва ёшлар” мавзусида кенгайтирилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатини асосий мавзуси сифатида бугунги кунда ғарб давлатларидан кириб келаётган менталитетимизга ёт бўлган “Маданият” лар муҳокама қилинди.Давра суҳбати саволлар ва тортишувларга бой, кўтаринки рухда ўтди.

2021 йил 19 январь куни Мактабгача таълим факультети декани мудири З.Э.Азимова мактабгача таълим йўналиши магистрант талабалари билан “Илмий-педагогик мақолалар сифати ва сонини кўпайтириш” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Суҳбат давомида 12 нафар магистрант талаба иштирок этди. Тингловчилар мақолалар ёзишда асосан нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳамда қайси илмий журналлар ва интернет сайтларидан фойдаланиш бўйича қўшимча маълумотларга эга бўлдилар.

2021 йил 19 январь куни Санъатшунослик факультети мусиқий таълим кафедраси концертмейстери Ф.Убайдуллаева 6-ТТЖда "Касбни тўғри танлаш келажакни белгилайди" мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатида 31 нафар талабалар иштирок этди.

2021 йил 19 январь куни Андижон вилоят телевидениясида “Ижод гулшани” рукнида Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг маърифий фаолияти бўйича кўрсатув ташкил этилди. Унда Андижон давлат университети филология факультети ўзбек адабиётшунослиги кафедраси профессор-ўқитувчилари Ҳ.Каримов, М.Тожибоева, Б.Мўминовлар иштирок этди.

2021 йилнинг 19 январь куни Ахборот технологиялари ва компьютер инжиниринги факультети ташаббуси билан ўтказилаётган “Ҳар ҳафтада бир китоб” лойиҳаси бўйича факультетнинг йўналишлари ўртасида китобхонлик тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Ўткир Хошимовнинг “Нур борки соя бор” китоби бўйича савол жавоблар ҳамда қизғин давра суҳбатлари ўтказилди.

2021 йил 19 январь куни ВАТАНПАРВАРЛИК ойлиги муносабати билан Чет тиллари факультети талаба-қизлар ўртасида декан кубоги учун спортнинг волейбол тури бўйича факультет ёшлар иттифоқи томонидан мусобоқа ташкил қилинди. Ташкил қилинган мусобоқада факультетнинг барча гуруҳларидан 12 та сараланган жамоалар иштирок этди. Мақсад Чет тиллар факультетида қизлар спортини ривожлантириш мақсадида 12 та жамоа орасидан иқтидорли ёшларни танлаб олиш ва универсиада мусобақаларида иштирок этишига эоишишдан иборат. Мусобақаларда иштирок этаётган жамолар қуйидагича:

1.Француз тили 101-гуруҳ талабаларидан ташкил топган "Диамонд" жамоаси.

2. Француз тили 102-гуруҳ талабаларидан ташкил топган "Аристократлар" жамоаси.

3. Инглиз тили ва адабиёти йўналиши 1 курс 103-гуруҳ "Луcкй" жамоси.

4. Инглиз тили ва адабиёти йўналиши 1 курс 105-гуруҳ "Инборн талeнтс" жамоси.

5. Инглиз тили ва адабиёти йўналиши 1 курс 102-гуруҳ "Лeгeндарй" жамоси.

6. Инглиз тили ва адабиёти йўналиши 1 курс 109-гуруҳ "Свангс" жамоси.

7. Инглиз тили ва адабиёти йўналиши 1 курс 102-гуруҳ "Лeгeндарй" жамоси.

8. Инглиз тили гид ҳамрохлиги йўналиши 1 курс 101-гуруҳ "Продигй" жамоси.

9. Инглиз тили ва адабиёти йўналиши 1 курс 108-гуруҳ "Принceссeс" жамоси.

10. Инглиз тили ва адабиёти йўналиши 2 курс 230-гуруҳ "Спорт гирлс" жамоаси.

11. Инглиз тили ва адабиёти йўналиши 2 курс 213-гуруҳ "Eаглe" жамоаси.

12. Инглиз тили ва адабиёти йўналиши 3 курс 303-гуруҳ "Тигeрс" жамоаси.

Мусобақа якунига кўра

1-ўрин француз тили -курс талабаларидан ташкил топган "Диамонд" жамоаси .

2-ўрин инглиз тили ва адабиёти йўналиши 3-курс талабаларидан ташкил топган "Тигeрс" жамоаси.

3-ўрин инглиз тили ва адабиёти йўналиши 1 курс талабаларидан ташкил топган "Свангс" жамоси.

Ғолиблар факультет раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.

2021 йилнинг 19 январь куни Филология факультетининг “Faol yoshlar” телеграм каналида АндДУ тиббий шаҳобчаси бош варач М.Исақова ва ҳамшира М.Шерматовалар билан ҳамкорликда профессор-ўқитувчилар ва ходимларни кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган суҳбат ташкил этилди.

2021 йилнинг 20 январь куни Ахборот технологиялари ва компьютер инжиниринги факультетида “Спорт соғлик гарови” шиори остида факультетнинг барча гуруҳлари талабалари ўртасида Футбол спорт тури бўйича “Декан кубоги” мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 10 та гуруҳдан 100 нафар талабалар қатнашиб мусобақа сўнгида Информатика ўқитиш методикаси 2-курс талабаларидан ташкил топган жамоа 1-ўринни, Математика ва информатика йўналиши 1-курс талабалари 2-ўринни, Информатика ўқитиш методикаси 3-курс талабаларидан ташкил топган жамоа 3-ўринни эгалладилар.

2021 йил 19-21 январь кунлари Чeт тиллар факултeтида спортнинг футбол ҳамда волейбол турлари бўйича факультет профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари ўртасида “Спорт соғлик гарови” шиори остида мусобақа ташкил қилинди. Мусобока 3 кун давом этди. Факультетнинг инглиз тили ва адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда деканат ходимлари жамоалари мусобоқанинг финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Финалда деканат ходимлари спортнинг волейбол тури бўйича 5-3 хисобида инглиз тили фонетикаси устидан ғалаба қозониб ғолибликни қўлга киритдилар. Спортнинг футбол тури бўйича инглиз тили ва адабиёти кафедраси 5-1 хисобида деканат ходимларини мағлубиятга учратдилар ва ғолибликни қўлга киритдилар.

2021 йил 20 январь куни Андижон вилояти телевиденияси билан ҳамкорликда Санъатшунослик факультети мусиқий таълим кафедраси ўқитувчиси М.Ҳакимов бошчилигида “Истеъдодга назар” номли кўрсатуви намойиш этилди. Кўрсатувда кафедра ўқитувчилари Қ.Тоштемиров, Х.Орифжонов ва иқтидорли талабалардан вокал санъати: анъанавий хонандалик йўналишнинг 106-гуруҳ талабаси Гўзалой Мирзаолимова, 107-гуруҳ талабаси Шохбоз Ҳамидовлар иштирок этдилар.

2021 йил 20 январь куни Андижон давлат университети 1-талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалар ўртасида филология факультетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Эргашев томонидан ТТЖда ташкил қилинган компьютер хонасида “Интрнет ҳавфсизлиги” мавзусида суҳбат ташкил қилинди. Суҳбатда талабаларнинг интрнетдан фойдаланиш ҳолатларида юзага келиши мумкин бўлган ҳавфсизлик қоидалари, ахборот ҳавфсизлиги масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги тақиқланган профиль, канал ва саҳифалари эслатилиб ўтилди.

2021 йил 20 январь куни Чет тиллари факультети профессор-ўқитувчилари томонидан 4-5-талабалар турар жойларида ташкил қилинган компьютер хонасида талаба-ёшлар учун “Интернет ҳавфсизлиги” мавзусида суҳбат ташкил қилинди. Суҳбатда талабаларнинг интернетдан фойдаланиш ҳолатларида юзага келиши мумкин бўлган ҳавфсизлик қоидалари, ахборот ҳавфсизлиги масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги тақиқланган профиль, канал ва саҳифалари эслатилиб ўтилди. Ундан ташқари тақиқланган ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ва уларни бошқа дўсларига ўзи билмаган холда етказишда иштирок этган талабалар жиноий жавобгарликка тортилиши хақидан барча талабаларга тушунтириб ўтилди. Тадбирда университетнинг АТМ бўлими ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этди.

2021 йил 20 январь куни Мактабгача таълим факультети мактабгача таълим факультетида таълим олаётган талабалар гуруҳ мураббийлари бошчилигида Андижон давлат унивeрситeтида Ўзбекистон Республикаси Прeзидeнтининг 2021 йил 29 дeкабрда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасини ўрганиш бўйича Фуқаролик жамияти кафeдраси профeссор-ўқитувчилари томонидан ташкил этилган ўқув сeминарида иштирок этдилар. Семинарда мактабгача таълим факультетидан 331 нафар талаба иштирок этди.

2021 йил 20 январь куни Санъатшунослик факультети ТСМГ кафедрасининг АндДУ қошидаги Академик Лицей билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тасвирий санъат ижодий тўгараги ва унинг фаолияти юзасидан Андижон вилояти телевидениесида чиқишлар намойиш этилди. ТСМГ кафедраси ўқитувчиси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси А.Мамиталиев “Маҳорат дарси”ни ўтиб берди.

2021 йил 20 январь куни Тарих факультетида Ўзбекистон миллий университети проректори, сиёсий фанлар номзоди, доцент Камолиддин Мансурович томонидан Тарих факультети 201-гуруҳ талабалари учун ҳозирги пайтда долзарб бўлган ижтимоий-сиёсиё жараёнлар тарихи, геосиёсий воқеликлар мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Ушбу семинарда талаба-ёшларга соҳа мутахассиси томонидан Президентининг 2021 йил 29 декабрда Парламентга йўлланган Мурожаатномасининг мазмун-мохияти юзасидан талабларга кенг қамровли тушунтиришлар бериб ўтди.

2021 йил 20 январь куни Андижон давлат университети филология факультети ўзбек адабиётшунослиги кафедраси катта ўқитувчиси ф.ф.н. Зилола Эшонова вилоят радиосида “Маънавият сарчашмаси” рукни остида Ўзбек халқининг буюк фарзанди, йирик мутафаккир шоир, олим ва давлат арбоби Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг одоб-ахлоқ мавзусидаги асарлари юзасидан суҳбат ташкил этди.

2021 йил 20 январь куни Санъатшунослик факультети мусиқий таълим кафедраси ўқитувчилари Я.Турсунхўжаева ва М.Рахимова 1-курс 101-102-гуруҳ талабалари ўртасида “Гиёҳвандлик – аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик” мавзусида давра суҳбати ўтказдилар. Давра суҳбатида 46 нафар талабалар иштирок этди.

2021 йилнинг 21 январь куни Ахборот технологиялари ва компьютер инжиниринги факультети декани А.Медатов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи АндДУ бошланғич ташкилоти етакчиси О.Олимжонов, декан ўринбосари М.Джурабоев, катта ўқитувчи Г.Темирова ҳамда факультетнинг 1-3-курсларидан 230 нафар талабалари ўртасида “Коррупция келажак ёви” мавзуси бўйича факультет фаоллар залида йиғилиш ўтказилди. Бунда талабаларга коррупция ёмон иллат эканлиги тушунтирилди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи АндДУ бошланғич ташкилоти етакчиси О.Олимжонов ёшлар иттифоқи томонидан талабалар учун яратилиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида тушунчалар берилди.

2021 йил 21 январь куни Педагогика факультетининг умумий педагогика кафедраси ўқитувчилари Ф.Комилова, З.Мамажонова ва Х.Ғуломқодировалар томонидан факулътет талабалари ўртасида “Технология ва таълим” мавзусида давра суҳбати ўтказдилар. Давра суҳбатида бугунги кунда хаётимизга тобора кириб келаётган иштимоий тармоқлар, кўнгилочар ўйинлар ва техник воситалардан фойдаланиш меъёрлари ҳақида тушунчалар берилди.

2021 йил 21 январь куни Тарих факультетида Ўзбекистон Республикаси Ш.М.Мирзиёевнинг мурожаати юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Ушбу давра суҳбатида декан ўринбосари И.Джумабоев, 55 нафар талабалар иштирок этдилар. Суҳбатда декан ўринбосари И.Джумабоев талабаларга Президент мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тушунтириб талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

2021 йил 21 январь куни Мактабгача таълим факультетининг мактабгача таълим методикаси кафедраси профессор-ўқитувчилари доц.Ф.Кийикбоев, А.Исроилов ва Н.Хайтбоевлар 3-талабалар турар жойида истиқомат қилаётган талабалар билан "Талабалик олтин даврим" мавзусида давра суҳбати ўтказдилар. Давра суҳбати давомида талабаларга улар учун яратилаётган имкониятлардан кенг ва унумли фойдаланиш лозимлигини уқтириб ўтилди. Давра суҳбатида 43 нафар талаба иштирок этди.

2021 йил 21 январь куни Чет тиллар факулътетида адабиётимизнинг буюк намаёндалари ижодини ўрганиш мақсадида факультет талабалари ўртасида Абдулла Қодирийнинг хаёти ва ижодига бағишланган “Қодирийхонлик” кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда филология факультетининг Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси катта ўқитувчиси Ҳуршидахон Полвонованинг иштирок этиши факультет ёшларининг билимларини янада мустахкамлашга турки бўлди. Тадбирдан кўзланган мақсад ёшларда ватанпарварлик туйғуларини ошириш, Буюк алломаларимизни эслаш ва уларни издошлари бўлибгина қолмасдан аждодларимизга яраша ворис бўлиш ва шу билан бир қаторда китобхонликни факультетимизнинг барча талабалри орасида кенг тарғиб қилишдир.

2021 йил 21 январь куни Чет тиллари факультет тасарруфидаги барча академик гуруҳларда “Ахборот ва мураббийлик соати” “Инсонийлик - баркамоллик рамзи” мавзуларида юқори савия ўтказилди. Машғулотлар Олий таълим вазирлигининг маънавият бошқармаси томонидан тақдим қилинган материалларга мувофиқ ўтказилди.

2021 йил 21 январь куни Тарих факультети биносида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб ўқишга қабул қилинган ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан моддий қўллаб-қувватланишга давогар талабалар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Ушбу йиғилишда факультет декан ўринбосари И.Джумабоев, Андижон давлат университети бошланғич ташкилот етакчиси О.Олимжонов, факультет ёшлар етакчиси Ғ.Маматов ҳамда 75 нафар талабалар иштирок этдилар. Йиғилиш иштирокчиларига моддий ёрдам кўрсатиш Иттифоқ томонидан олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича талабаларга тўлов-контракт шакли асосида ўқиш учун тузилган шартнома миқдорининг 35% ини тўлаш орқали кўрсатилиши, бунда талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш, улар томонидан шартномада белгиланган тўлов миқдорининг 65% ини белгиланган мудддатларда тўлаши, ўзининг жамоат ишларида фаоллигини акс эттирувчи хужжатларни тақдим этиши ҳақида тушунтириб ўтилди.

2021 йил 22 январь куни Андижон давлат универистети Тарих факультети биносида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб ўқишга қабул қилинган ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан моддий қўллаб-қувватланишга давогар талабалар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Ушбу йиғилишда факультет декан ўринбосари И.Джумабоев, Андижон давлат университети Бошланғич ташкилот етакчиси О.Олимжонов, факультет Ёшлар етакчиси Ғ.Маматов ҳамда 75 нафар талабалар иштирок этдилар. Йиғилиш иштирокчиларига моддий ёрдам кўрсатиш Иттифоқ томонидан олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича талабаларга тўлов-контракт шакли асосида ўқиш учун тузилган шартнома миқдорининг 35 фоизини тўлаш орқали кўрсатилиши, бунда талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун улар томонидан шартномада белгиланган тўлов миқдорининг 65 фоизини белгиланган мудддатларда тўлаши, ўзининг жамоат ишларида фаоллигини акс эттирувчи хужжатларни тақдим этиши ҳақида тушунтириб ўтилди.

2021 йил 22 январь куни Чет тиллар факультетининг ADU CHTF - 2021//RASMIY KANAL// каналида биринчи Призидентимиз Ислом Каримовни таваллуд топган кунини муносиб нишонлаш мақсадида видеороликлар танлови эълон қилинди. Иштирок этишни хохлаган талабаларга Видеоролик тайёрлашда И.Каримовнинг босиб ўтган хаёт йўли, мустақилликка эришиш йўлида олиб борган фидокорона меҳнатлари, элимиз ва жахон ахли олдида топган обрў-эътиборларига алоҳида эътибор бериш топшириғи берилган. Хозирга қадар талабалар томонидан 30 дан ортиқ видеороликлар тайёрланиб расмий каналда кенг оммага хавола этилди ва экспертлар ҳукмига хавола этилди. Видеороликлар тақдим қилиниши давом этмоқда. Ғолиблар факультет раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

2021 йил 22 январь куни университетнинг кичик мажлислар залида вазир ўринбосари Юсуф Қодирович Абсоатов ҳамда Маънавият ва маърифат маркази дирeктори ўринбосари Мирзоҳид Ботировлар билан вилоятдаги ОТМларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича дeкан ўринбосарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Прeзидeнтимизнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномаси ҳамда маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видeосeлeктор йиғилишида кўрсатилган, бажарилиши лозим бўлган вазифалар, олий таълим муассасаларида ёшлар билан ишлашда амалга оширилаётган ишлар сарҳисоби танқидий таҳлилий руҳда кўриб чиқилди. Ёшлар билан ишлаш бўйича дeкан ўринбосарлари билан бирма-бир мулоқот қилинди. Ўтган ўқув йилида олиб борилган маънавий-маърифий ишлар, иқтидорли талабаларни аниқлаш ва уларни тўғри йўналтириш, китобхонлик тарғиботи бўйича қилинган ишлар ҳисоботи ҳамда юқорида бeрилган вазифалар бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар, ёшлар маънавиятини ошириш бўйича аниқ рeжалари сўралди. Тадбирда иштирокчиларга бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

2021 йил 22 январь куни Андижон давлат университети катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Ш.М.Мирзиёевнинг мурожаати юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Ушбу давра суҳбатида декан ўринбосари И.Джумабоев, Н.Нурматов 600 нафардан ортиқ талабалар иштирок этдилар. Суҳбатда Фуқаролик жамияти назарияси кафедраси ўқитувчилари доц. О.Ахмаджонов, т.ф.н Б.Тожибоевлар талабаларга Президент мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тушунтириб, 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинганлигини, бу ёшлар учун янада кенг имкониятлар эшигини очиши, ёшлар эса ватан равнақи учун ўз хиссасини қўшишлари кераклигини таъкидлаб, суҳбат иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб берди.

2021 йил 22 январь куни Педагогика факультетининг умумтехника фанлари ва меҳнат таълими кафедраси ўқитувчиси М.Қамбарова томонидан 6-ТТЖда технологик таълим йўналиши талабалари учун “Гигиена қоидаларига риоя қилиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтказилди. Тадбирда йўналиш профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирок этди. М.Қамбарова тайёрланган видеороликлар намойиш этилди. Тадбир давомида профессор-ўқитувчилар ўз фикрларини билдириб ўтдилар. Шунингдек, талабаларнинг мавзу юзасидан фикрлари тингланди. Мавзунинг мазмун-мохияти талабаларга ҳаётий мисолларда тушунтириб берди. Тадбир барча қатнашувчиларда ижобий таъсурот қолдирди.

2021 йилнинг 22 январь куни Ахборот технологиялари ва компьютер инжиниринги факультетининг гуруҳлари ўртасида талабаларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Заковат” интелектуал ўйини ташкил этилди. Бунда гуруҳлардан 6 та жамоа иштирок этиб, ўйин натижаларига кўра 1-курс Амалий математика йўналиши талабаларидан ташкил топган “Хоразмий авлодлари” жамоаси ҳафта ғолиби деб топилди.

2021 йил 22 январь куни Мактабгача таълим факультетининг мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси М.Таирова 206-гуруҳ талабалари ўртасида 5 та муҳим ташаббус 3-банди ижроси юзасидан “Замонавий ахборот технологиялари ва улардан унумли фойдаланиш” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбати давомида маърузачи талабаларга интернет, айниқса телеграм каналларидан келаётган асоссиз ва исботсиз хабарларга алданиб қолмаслик ҳамда фақат расмий каналларда эълон қилинган хабарларга ишониш лозимлигини таъкидлади. Суҳбат давомида иштирок этган 21 нафар талабадан блогерлик фаолиятига қизиқиш билдирган талабаларга алохида услубий маслаҳатлар берилди.

2021 йил 22 январь куни Тарих факультети талабалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спортнинг футбол турига ёшларни жалб этиш мақсадида “Декан кубоги” учун гуруҳлараро футбол мусобақаси ўтказилди. Ушбу футбол мусобақасида декан ўринбосари И.Джумабоев, Ёшлар етакчиси Ғ.Маматов, Ғ.Одашхонов ҳамда факультетнинг 8 та жамоалари иштирок этди. Мусобақа натижаларига кўра фахрли 1-ўринни 209-гуруҳ талабалари жамоаси эгаллади. Ғолиблар ва фаол иштирок этган жамоалар факултет деканати томонидан муносиб тақдирландилар.

2021 йил 22 январь куни Ижтимоий иқтисодиёт факултетининг кутибхонасида талаба қизлар ўртасида “Декан кубоги” учун шахмат ва шашка бўйича мусобақалар ўтказилди. Унда 30 дан ортиқ талаба қизлар иштирок етди. Факултет хотин-қизлар кенгаши раиси Шохсанам Усмонова бошчилигида ўтган ушбу бахсларда шахмат бўйича ғолиб амалий психология йўналиши талабаси Мадина Мамажонова бўлди. 2-ўринни Тожиддинова Лайло эгаллаган бўлса, 3-ўрин Гулшаной Муҳаммадҳошимовага насиб этди. Шашка бўйича ҳам бахслар қизиқарли бўлди, Инсон ресурсларини бошқариш йўналиши талабаси Мухлинсо Рўзибоева барча рақибларини енгиб мусобақа чемпионига айланди. Солиҳа Мамасодиқова ҳамда Меҳриноз Абдулҳамидовалар 2-3 ўринларни эгаллади.

2021 йил 22 январь куни Мактабгача таълим факультетининг мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси М.Таирова 206-гуруҳ талабалари ўртасида 5 та муҳим ташаббус 3-банди ижроси юзасидан “Замонавий ахборот технологиялари ва улардан унумли фойдаланиш” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбати давомида маърузачи талабаларга интернет, айниқса телеграм каналларидан келаётган асоссиз ва исботсиз хабарларга алданиб қолмаслик ҳамда фақат расмий каналларда эълон қилинган хабарларга ишониш лозимлигини таъкидлади. Суҳбат давомида иштирок этган 21 нафар талабадан блогерлик фаолиятига қизиқиш билдирган талабаларга алохида услубий маслаҳатлар берилди.

2021 йил 23 январь куни Ижтимоий иқтисодиёт факултетининг 1-курс талабалари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Декан кубоги” мусобақалари ўтгазилди. Унда 1-курс талаба йигитларидан иборат 8 та жамоа иштирок етди. Ушбу футбол мусобақасини факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари С.Исмоилов очиб берди. Мусобақа доирасидаги ўйинларга Жисмоний маданият факултети катта ўқитувчиси Абдуҳолиқ Ҳолиқов ҳакамлик қилди ҳамда жамоаларни ўйин қоидалари асосида ўйнашларини таъминлаб берди. Ҳар бир бахс муросасизлиги билан ажралиб турди. Энг яхши ўйин кўрсатган жамоалар ярим финалга чиқди биринчи ярим финалда туризмни ривожлантириш йўналиши ҳамда меҳмонхона бошқаруви йўналиши жамоалари беллашди ва 0-2 ҳисобида ғалаба қозонган Туризмни ривожлантириш йўналиши жамоаси финал йўлланмасини қўлга киритди. Иккинчи ярим финалда миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши жамоасига қарши Амалий психология жамоаси финал йўлланмаси учун ўзаро бахс олиб борди. Ушбу бахсда 8-0 ҳисобида амалий психология жамоасининг қўли баланд келди. Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими жамоаси эса меҳмонхона бошқаруви жамоаси билан 3-ўрин учун беллашди. Мусобақа якунида миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши талабалари 3-ўринни эгаллади.

2021 йил 23 январь куни Педагогика факультетининг “Бошланғич таълим” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “Касбим-фахрим” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатини “Бошланғич таълим”кафедра мудири Д.Нурмонова битирувчиларни иш билан таъминланиши бугунки кундаги асосий мақсад эканлигини айтиб ўтди. Педагогик амалиёт хисоботи сифатида ўтказилган давра суҳбатида, талабаларнинг амалиёт хулосалари тингланди. Талабалар ўз сўзида ўқитувчилик касбининг нечоғлиш машаққатли ва шарафли касб эканлигига яна бир бор амин бўлганликларини билдирдилар. Шунингдек амалиёт даврида талабаларга учраган касбий муаммоларга профессор-ўқитувчилар томонидан методик маслахатлар берилди. Етакчи педагоглар томонидан амалиёт норматив хужжатларини юритиш ва уларни сифатли топшириш тўғрисида маълумот бериб ўтдилар.

2021 йил 23 январь куни Чет тиллар факультети тасарруфидаги 4-5-талабалар турар жойида бошқа вилоятдан келиб тақсил олаётган талабаларни бўш вақтларини самарали ўтказиш, улар орасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида факультет декани ва барча декан ўринбосарлари иштирокида “Китоб завқи” номли тадбир ташкил қилинди. Тадбирда ҳар бир талаба билан бирма бир суҳбат олиб борилди. Талабалар томонидан берилган қизиқарли саволлар кечага файз киритди. Талабалар бундай учрашувларни тез-тез ташкил қилиниши тўғрисида фикрларини ҳам билдириб ўтдилар. Тадбирдан кўзланган мақсад ёшларни китобхонликка жалб қилиш ва уларни хаётга қизиқишларини ҳамда ўз сохаларига мехр беришни ўргатишдан иборат.

2021 йил 24 январь куни Умумий педагогика кафедраси 206-гуруҳ рахбари М.Махаматова томонидан “Глобал ва долзарб муаммолар биз ёшлар талқинида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида бугунги кунда долзарб муаммоларга айланиб улгурган иштимоий тармоқлар ва улар келтириб чиқараётган муаммолар атрофлича мухокама қилинди. Оилаларнинг бузилишига, фарзандларнинг етим қолишига сабабчи бўлаётган, ёшлар ўртасида келиб чиқаётган жиноятлар, ижтимоий тармоқларда урф бўлаётган қиморбозлик ўйинлари оқибатлари натижасида келиб чиқаётган ўз жонига қасд қилишлар маърузачи томонидан тушунтириб берилди. Барча нарсада меъёр бўлганидек, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишда ҳам меъёр асосий меъзон эканлигини айтиб ўтди. Шунигдек университетнинг ҳар бир факултетида ташкил этилган WI-FI худуларидан самарали уланиш ва фойдаланиш тўғрисида тушунчалар берилди.

2021 йил 24 январь куни чет тиллар факультети профессор-ўқитувчилари, деканат ходимлари ва бир гуруҳ иқтидорли талабалари дам олиш кунини мазмунли ўтказиш ҳамда ички туризмни ривожлантириш тўғрисида тушган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида иккинчи Швецария номини олган Хонобод шаҳрига ташриф буюрдилар. Талабаларни жалб қилишдан мақсад уларда ватанпарварлик хиссини кучайтириш, диёримизда шундай гўзал ва бетакрор масканлар борлигини кўрсатиш, уларда Ватанимиз билан фахрланиш туйғуларини шакллантиришга қаратилган.

2021 йил 25 январь куни Мактабгача таълим факультетининг мактабгача педагогика кафедраси ўқитувчиси Д.Умнов 207-гуруҳ талабалари билан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш юзасидан “Темур тузуклари” китоби юзасидан давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбати давомида талабаларга китобнинг ўқиш, ўрганиш ва ундаги фикрларни ҳозирги ҳаётимиз учун нақадар зурурлигини таъкидлаб ўтди. Давра суҳбатида давомида 21 нафар талаба фаол қатнашди.

2021 йил 25 январь куни Жисмоний маданият факультетининг жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси ўқитувчиси Қ.Мамадалиев жисмоний маданият йўналиши 206-гуруҳ талабаларига “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Давра суҳбатида ҳарбий хизматда бўлган талаба-ёшлар ҳарбий хизмати давомида бошидан ўтган турли хил холатларни сўзлаб бердилар. Давра суҳбатида 25 нафар талаба-ёшлар иштирок этди.

2021 йил 25 январь куни Мактабгача таълим факультетининг мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси Д.Абдуллажонова ўзи раҳбарлик қилаётган “Моҳир қўллар” тўгарагига қатнашувчи 20 нафар талабаларнинг ижод наъмуналари билан факультет профессор-ўқитувчилари ва талабаларини таништирди. Факултет декани З.Азимова тўгарак раҳбари Д.Абдуллажонова раҳбарлигидаги бу “Моҳир қўллар” тўгараги хақида ўзининг илиқ фикрларини билдириб ўтди. Тўгаракнинг амалий давомини мактабгача таълим ташкилотларида ҳам намуна сифатида давом эттириш лозимлигини айтиб ўтди.

2021 йил 25 январь куни Санъатшунослик факультетининг тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси аъзоси А.Мамиталиев Андижон шаҳридаги 10-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва АндДУ қошидаги Академик лицейнинг ўқувчилари учун “Устоз маҳорати” мавзусида маҳорат дарсларини ўтди. Ўқувчиларни санъатнинг тасвирий санъат йўналишига қизиқишларини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашнинг ўзига ҳос йўллари очиб берилди.

2021 йил 25 январь куни Санъатшунослик факультетида ташкил этилган “Ниҳол” талаба-ёшлар ижодий жамоаси Балиқчи тумани аҳолиси учун катта концерт намойиш этди. Балиқчи тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчиси А.Мамадалиев ижодий жамоага миннатдорчилик билдириб, туман ҳокимлигининг “Ташаккурнома”сини топширди.

2021 йил 25 январь куни Ижтимоий-иқтисодиёт факультетининг профессор-ўқитувчилари ўртасида ҳам шахмат ва шашка мусобақаси ўтказилди. Шахмат бўйича аёллар ўртасида ўтган бахсларда Иқтисодиёт кафедраси ўқитувчиси Рустамова Сайёра ғолиб бўлди, Психология кафедраси ўқитувчиси Мўминова Хижрона эса 2-ўринни эгаллади. Шахмат бўйича эркаклар ўртасида ҳам қизиқарли бахслар бўлди. Фалсафа кафедраси ўқитувчиси Қудрат Юнусов биринчиликни ҳеч кимга бермади. Шашка бўйича аёллар ўртасида ўтган бахсларда Фалсафа кафедраси ўқитувчиси Севара Юсуповани қўли баланд келган бўлса, эркаклар орасида Психология кафедраси ўқитувчиси Қуваталиев Мирзамаҳмуд 1-ўринни эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар шу кунни ўзида факультет декани Т.Т.Мадумаров томонидан тақдирланди.

2021 йил 25 январь куни Жисмоний маданият факультети факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси ўқитувчиси Б.Саткулов 2-курс талабаларига спортнинг енгил атлетика тури бўйича “Ўзбекистон спортчиларининг эришган юутуқлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Давра суҳбатида Ўзбекистон енгил атлетикачиларининг халқаро майдонларда эришаётган натижалари батафсил ёритиб берилди.

2021 йилнинг 25 январь куни Ахборот технологиялари ва компьютер инжиниринги факультетида “Спорт билан ҳамнафас” шиори остида факультетнинг 1-курс талабалари ўртасида Волейбол спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада 4 та гуруҳдан 50 нафар талабалар қатнашиб мусобақа сўнгида Математика ва информатика йўналиши 1-курс 103-гуруҳ талабаларидан ташкил топган жамоа 1-ўринни, Математика ва информатика йўналиши 1-курс 101-гуруҳ талабалари 2-ўринни, Компьютер инжиниринги 1-курс талабаларидан ташкил топган жамоа 3-ўринни эгалладилар.

2021 йил 25 январь куни Жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси ўқитувчилари Д.Эшпўлатова, Х.Мухторовалар жисмоний маданият факультети хотин-қизлар йўналиши 106-гуруҳ талаба-ёшлари билан “Китоб билим манбаи” мавзусида 5 та муҳим ташаббус 1-банди ижроси юзасидан давра суҳбати уюштирди. Суҳбат давомида талабалар карантин даврида ўзлари ўқиган бадиий адабиётлар ҳақида ўз фикрларини баён қилдилар. Давра суҳбатида 27 нафар талаба-ёшлар иштирок этди.

2021 йил 25 январь куни физика-математика факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари У.Валиев, факультетнинг 1Ф1-,1Ф2-,1Ф3-,1Ф4-,1ф5 - гуруҳ талабалари билан учрашув ўтказди. Учрашувдан мақсад Президент Мурожаатномасида кўрсатиб ўтилган “Олий таълим тизимига оид масалалари” ни мазмун-мохиятини талабаларга етказишдан иборат бўлди. Бунда аввало таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим эканлиги тушунтириб ўтилди.

2021 йил 25 январь куни Педагогика факультетининг умумтехника фанлари ва меҳнат таълим кафедраси 1-курс гуруҳ мураббийлари Т.Саидназарова, С.Убайдуллаевлар талабалар учун “Гиёхвандлик умр заволи” мавзусида кенгайтирилган давра суҳбати ўтказдилар. Давра суҳбати мобайнида бу иллатнинг оқибатлари нақадар аянчли эканлиги профессор-ўқитувчилар томонидан таъкидланди. Учрашув саволлар ва тортишувларга бой, кўтаринки рухда ўтди.

2021 йил 26 январь куни 3-талабалар турар жойида “Талабанинг маънавий ва ахлоқий қиёфаси ҳамда талабалар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва коррупцияни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида мактабгача таълим факультети декани доц.З.Э.Азимова, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Б.Абдукадиров, ҳудуд профлактика инспектори У.Маматхонов, мураббийлар кенгаши раиси У.Ахунов, профессор-ўқитувчилардан доц.Ф.Кийикбоев, А.Исроилов ва Н.Хайитбоевлар, ТТЖ хўжалик мудири Ш.Ниязов, ТТЖ тарбиячи-педагоги Х.Солиева ва 150 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этди.

2021 йил 26 январь куни Жисмоний маданият факеультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Т.Юсупов, факультет гуруҳ мураббийлари кенегаши раиси А.турсуновлар жисмоний маданият факультетининг 19 нафар гуруҳ сардорлари иштирокида Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар, талаба-ёшлар орасида коррупция ва уюшган жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда кўрилган масалалар, берилган топшириқлар барча гуруҳларда гуруҳ мураббийлари томонидан талаба-ёшларга етказилиши такидланди.

2021 йил 26 январь куни Чет тиллари факультети талабалари ўртасида адабиётимизнинг ёрқин намоёндоларидан шеърият мулкининг султони Хазрат Мир Алишер Навоий ҳамда шох ва шоир Захириддин Муҳаммад Бобурлар хотирасига бағишланган кеча ташкил қилинди. Факультетнинг 1-2- курс талабалари томонидан буюк алломаларимизнинг хаёт ва ижодларидан парчалар ўқилди. Гуруҳлар томонидан ижро этилган кўргазмали чиқишлар билан талабаларни буюк аждодларимизнинг ижодига бўлган қизиқишларини янада ортиради ва шундай улуғ зотларнинг авлодлари эканлигидан фахрланиш туйғусини кучайтиради.

2021 йил 26 январ кун “Оила, мактаб ва олий талим ҳамкорлиги” мавзусида Хонобод шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари Ж.Деҳқонова Ўзбек тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Содиқова Зулҳумор бошчилигида 11-синф ўқувчиларни университетга ташрифи ташкил қилинди. Ўқувчилар ташриф давомида университетнинг диққатга сазовор жойларини, филология факультетидаги ўқув амалиёт жараёнлари шу билан бирга АРМда ги китоблар фонди, электрон дарсликлар билан таништирилди.

2021 йил 26 январ кун Андижон вилояти Бўстон тумани 4- умумтаълим мактабида, “Китоб – барча муваффақиятлар калити!” мавзусида тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Бўстон тумани 2-сектори раҳбари, туман прокурори З. Ғуломжонов, Филология факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Эргашев, Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси мудири, З.Мамажонов, кафедра ўқитувчилари Б.Шаҳобов ва Б.Мўминовлар ҳамда ижодкор талбалар, хушовоз хононда Нодирбек Режаповлар иштирок этдилар.

Тадбирда ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, ижодкорлар томонидан шеър ва қўшиқлар, куй ва рақслар ижро қилинди.

2026 йил 26 январь куни Хонобод шаҳар халқ таълимига қарашли 5–мактабнинг Ёшлар иттифоқи етакчиси Р.Иброхимов бошчилигида мактабнинг 24 нафар ўқувчи-ёшлари Андижон давлат университети жисмоний маданият факультетининг ўқув жараёни билан яқиндан танишиш, уларни касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ташриф буюрдилар. Ташриф буюрган ўқувчи-ёшларга жисмоний маданият факультети жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси ўқитувчиси Б.Жўраев ўқув жараёни ҳамда университетнинг спорт майдонлари, бинолари билан яқиндан таништириб ўтди.

2021 йил 26 январь куни Физика-математика факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари У.Валиев, факультет ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Ж.Маткаримов иштирокида талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича университет томонидан ташкил этилгани талабалар саломатлиги тиббий кўрик ташкил қилинди, кўрикда факультетнинг 1-курс физика ҳамда 1-курс математика таълими йўналиши талабалари тўла тиббий кўрикдан ўтди. Тиббий кўрикда 160 нафар талабалар иштирок этди.

2021 йил 26 январь куни Физика-математика факультети декани Х.Мансуров ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари У.Валиев, ўқув ишлари бўйича декан ўринбосарлари Ж.Маткаримов, Н.Юнусов, О.Самсақов, Ж.Усмонов ҳамкорлигида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида факультетнинг барча гуруҳлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича “Декан кубоги” мусабақаси ташкил қилинди. Саралаш босқичида факультетнинг 19М3-, 19Ф1-, 18ФЕ-, 19М9–гуруҳлари йигитларидан ташкил топган жамоа аъзолари финал босқичига чиқди. Финал босқичида 19М3 -гуруҳи жамоа аъзолари устунлик қилиб “Декан кубоги”ни қўлга киритдилар. Мусабақада фаол иштирок этган жамоалар физика-математика факультети деканати томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

2021 йил 26 январь куни Улуғнор туманидаги 21 мусиқа ва санъат мактабида Маданий тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Андижон давлат университети Тарих факультети профессор-ўқитувчиларива ёшлар иттифоқи етакчилари иштирок этди. Тадбирда тумандаги 21 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар, аёллар ёшлар етакчилари, спортчи ёшлар ва иқтидорли ёшлардан 100 нафари қамраб олинди.

2021 йил 26 январь куни Қўрғонтепа тумани “Мурувват” ногиронлик интернатида Андижон давлат университети Тарих факультети 1-курс талабалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича белгиланган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда талабалар томонидан мусиқий чиқишлар ижро этилиб, имконияти чекланган болаларга совғалар тақдим этилди.

2021 йил 27 январь куни университетнинг катта мажлислар залида санъатшунослик факультетининг 320 нафар талаба ва профессор-ўқитувчилари Республикамиз Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини ўрганиш юзасидан бўлиб ўтган кўргазмали тадбирда иштирок этдилар.

2021 йил 27 январь куни санъатшунослик факультетининг “Ниҳол” талаба-ёшлар ижодий жамоаси Марҳамат туманининг Қорақўрғон қишлоғида жойлашган маданият марказида вилоят прокуратураси ходимлари ва туман аҳолиси учун мусиқий чиқишларини намойиш этдилар. Марҳамат тумани ҳокими Б.Юлдашев ижодий жамоа ишларига муваффақият тилаб, ҳокимликнинг “Ташаккурнома”сини тақдим этди.

2021 йил 27 январь куни Жисмоний маданият факультетининг факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси ўқитувчилари Ф.Тўрақулова ва Д.Турғуновалар томонидан 1-талабалар турар жойида талаба-ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, санъатга бўлган қизиқишларини ва ўзлари ёқтириб ўқиган бадиий китоблари бўйича суҳбат ташкил этди. Шу билан бирга “Соғлом бўлай десанг гигиена қоидаларига амал қил” мавзусида талабалар турар жойида истиқомат қилаётган талаба-қизларни яшаш шароити, ошхона, гигиена хоналари ва умумий фойдаланиш хоналарининг тозалиги бўйича назорат ишлари ташкил этилди. Назорат давомида тозаликка амал қилмаётган талабалар билан алохида тушунтириш ишлари олиб борилди. 1-талабалар турар жойида яшовчи талабаларнинг хоналари тўлиқ назоратдан ўтказилди.

2021 йил 27 январь куни Жисмоний маданият факультети жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси ўқитувчиси спорт усталигига номзод Э.Солайдинов томонидан жисмоний маданият факультетининг талаба-ёшларига олий таълим муассасалари ўртасида бўлиб ўтадиган “Универсиада” спорт мусобақасига тайёргарлик жараёни юзасидани “Кураш спортининг сир асрорлари” мавзусида амалий машғулот ташкил этди. Амалий машғулот давомида кураш спортининг усуллари, тарихи, унинг ривожланиши ҳамда курашчиларимизнинг халқаро ва юртимиз майдонларида эришаётган натижалари хақида тушунчалар бериб ўтди.

2021 йил 27 январь куни Ижтимоий иқтисодиёт факультетининг 302-гуруҳ мураббийи С.А.Исмаилов гуруҳидаги талабалар билан “Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлиги” мавзусида суҳбат ўтказди. Суҳбатда 14 нафар талабалар иштирок этдилар.

2021 йил 27 январь куни Андижон давлат университети талабалар турар жойида ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси Дилфузахон Қодирова томонидан “Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб килиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу давра суҳбатида филология факультетининг 30 нафар талабалари иштирок этдилар. Давра суҳбатини олиб боришдан асосий максад, талабаларда китобхонликка булган қизиқишини ошириш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, талабаларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантиришдан иборат бўлиб, ўз навбатида талабалар ҳам ўзлари севиб ўқиган китоблари ҳақида сўзлаб бердилар.

2021 йил 27 январь куни Мактабгача таълим факультетининг мактабгача педагогика кафедраси ўқитувчиси Б.Марасулов 105-гуруҳ талабалари билан Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус 4-банди ижроси юзасидан мактабгача таълим факультетида фаолият олиб бораётган АРМда “Китоб нурли ҳаёт асоси” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбати давомида маърузачи талабаларга ўзларининг бўш вақтларида АРМга кириб илмий-педагогик ва бадиий адабиётлардан кенг ва унумли равишда фойдаланишга чақирди. Талабалар ҳам ўзлари ўқиган бадиий адабиётлар мазмуни юзасидан қисқача ахборот бердилар. Давра суҳбатида 21 нафар талаба иштирок этди.

2021 йил 27 январь кунлари Чeт тиллар факултeтида талабаларни ҳам илмий ҳам жисмоний томондан юксалтиришга катта eтибор қаратилмоқда. Бугун факультетнинг иқтидорли талабаларидан ташкил топган 11 та жамоалар ўртасида "Заковат" интeлeктуал ўйини ўтказилди. Тадбирда унивeрситeтнинг "Унивeрсал" тeрма жамоаси ҳам иштирок eтди. Eнг билимдон талабалардан ташкил топган 4 та гуруҳ финал курсига йўлланма олди.

1-ўрин билан 102-гуруҳ франсуз тили ва адабиёти йўналиши "Жeниус" жамоаси,

2-ўрин билан 104-гуруҳ инглиз тили ва адабиёти йўналиши "Жeниус"жамоаси

3-ўрин билан 108-гуруҳ инглиз тили ва адабиёти йўналиши "Enternaty" жамоаси финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

2021 йилнинг 27 январь куни Ахборот технологиялари ва компьютер инжиниринги факультетининг гуруҳлари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини бўлиб ўтди. Бунда гуруҳлардан 6 та жамоа иштирок этиб, ўйин натижаларига кўра 1-курс Амалий математика йўналиши талабаларидан ташкил топган “Хоразмий авлодлари” жамоаси ҳафта ғолиби деб топилди.

2021 йил 27 январь куни Ижтимоий иқтисодиёт факултетида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган талаба йигитлар ҳамда факультет фаол қизлари ўртасида буюк аждодларимиз меросини ўрганиш ва жамоатчиликка кенг татбиқ етиш мақсадида 9 февраль сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳамда 14 февраль шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунлари муносабати билан уларнинг босиб ўтган хаёт йўли ва ижодини ўз ичига олган танлов ташкил этишни режа қилди ва танлов низоми, номинициялари ва танлов дастурини ишлаб чиқдилар. Танлов хақида АндДУ ижтимоий тармоқлардаги барча расмий сахифаларида эълон берилди.

2021 йил 27 январь куни 2-ТТЖ нинг маънавият хонасида Тарих факультетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари И.Б.Джумабоев томонидан талабалар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва уларни китобга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбатда ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

2021 йил 27 январь куни куни Андижон давлат университети физика-математика факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари У.Валиев иштирокида 3-курс математика таълим йўналиши талабаларига факультетнинг 1.10-хонасида “Ёшлар маънавияти ва уларда ватанпарварлик руҳини янада ошириш”га қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва ўз фикрларини билдирдилар.

2021 йил 27 январь куни Педагогика факультетининг умумтехника фанлари ва меҳнат таълими кафедраси ўқитувчиси Т.Саидназарова томонидан 6-ТТЖ “Шахсий гигиенага риоя қилиш қодалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда кафедра профессор-ўқитувчилари ва талаб-ёшлари иштирок этди. Гуруҳ мураббийи томонидан тайёрланган видеороликлар талабаларга хавола этилди ва ҳаётий мисолларда тушунтириб берди

2021 йил 28 январь куни унивeрситeтнинг кичик мажлислар залида ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш мақсадида “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник М.С.Нишанов, унивeрситeт профилактика инспeктори М.Хасанов, университетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича прорeктори А.Ш.Ҳамрақулов, факултeтларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича дeкан ўринбосарлари ва 100 нафар гуруҳ сардорлари ва талабалари иштирок этди.

2021 йил 28 январь куни 3-талабалар турар жойида “Қизларнинг маънавий дунёқарашида шарқона қарашлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида мактабгача таълим факультети декани З.Э.Азимова, “Хадичаи кубро” ўрта махсус билим юрти битирувчиси М.Қодирова, мураббийлар кенгаши раиси У.Ахунов, мактабгача таълим факультети хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Қўчқарова, педагогика фанлари доктори В.Қодиров, мактабгача педагогика кафедраси ўқитувчилари М.Абдуллаева, Б.Марасулов, 3-талабалар турар жойи тарбиячи-педагоги Х.Солиева ва 70 нафардан ортиқ талабалар иштирок этишди.

2021 йил 28 январь куни Жисмоний маданият факеультети декани З.Жумақулов, ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Т.Юсупов, факультет гуруҳ мураббийлар кенгаши раиси А.Турсуновлар иштирокида жисмоний маданият факультети гуруҳ мураббийлари билан Аттестацияга тайёргарлик ҳамда қишки сессия давомида коррупцияга йўл қўймаслик мавзуларида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда жисмоний маданият факультетининг барча гуруҳ мураббийлари иштирок этди.

2021 йил 28 январь куни Санъатшунослик факультетининг мусиқий таълим кафедраси ўқитувчиси З.Зиявутдинова мусиқа таълими йўналиши талабалари иштирокида “Вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчиликни ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, огоҳликка даъват” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Тадбирда 40 нафар талабалар иштирок этди.

2021 йил 28 январь куни Андижон шаҳар 1-ғиштхона кучаси 10А-уйда ижарада турувчи 103-гуруҳ талабалари Рахмонов Хикматилло, Мирзаҳамдамов Саховатбек, Мирзажонов Азизбек, Журабоев Асадбеклар хонадонига гуруҳ мураббийи А. Алишеров ташриф буюриб талабаларни яшаш шароити билан танишди ва қонун бузарликлар ҳамда турли оқимларга аъзо бўлиб қолмаслик ҳақида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб борди.

2021 йил 28 январь куни Чeт тиллари факултeт тасарруфидаги барча акадeмик гуруҳларда “Ахборот ва мураббийлик соати” доирасида “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик” мавзуларида машғулотлар ўтказилди. Машғулотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим қилинган намунавий рeжага мувофиқ олиб борилди.

2021 йил 28 январь куни Жисмоний маданият факультетининг одам физиологияси ва хаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси ўқитувчилари Ф.Мирзабекова, М.Холмирзаевалар томонидан жисмоний маданият факультети хотин-қизлар йўналиши 306-гуруҳ талаба-ёшларига “Ватан - остонадан бошланади” мавзусида давра суҳбати ташкил этдилар. Давра суҳбатида 306-гуруҳнинг 15 нафар талаба-ёшлари иштирок этди.

2021 йил 28 январь куни куни Филология факультетининг барча академик гуруҳларида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-2021 ўқув йилининг йигирма иккинчи ҳафтасида ўтказиладиган “Ахборот ва мураббийлик соати машғулотлари”, “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик” мавзусидаги суҳбатда онлайн тарзда юқори савияда ўтказилди.

2021 йил 28 январь кун Андижон вилояти Избоскан тумани 2- умумтаълим мактабида, филология факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари ф.ф.н. доцент У.Раҳимов томонидан “Кириатив фикрлашнинг лингвистик асосилари ” мавзусида таянч мактабга бириктирилган 26 та мактабнинг она тили ва адбиёти фани ўқитувчиларига семинар тренинг машғулоти ўтказилди. Машғулотларда 40 нафар фан ўқитувчиси иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олдилар.

2021 йил 28 январь куни Халқ демократик партияси вилоят кенгаши билан хамкорликда 2-ТТЖ нинг маънавият хонасида талабалар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва уларни китобга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида учрашув ташкил этилди. Учрашувда талабалар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар ва тадбир давомида қизиқарли трейнинглар ташкил этилди. Тадбирда 100 нафар талаба-қизлар иштирок этди.

2021 йил 28 январь куни Мактабгача таълим факультетининг ЁИ б. т. етакчиси А.Турғунов ҳамда факультет блогер талабаси М.Омонбоевалар Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 3-банди ижроси юзасидан 2-курс талабалари билан “Замонавий ахборот технологиялари ва улардан самарали фойдаланиш” мавзусида давра суҳбати ўтказдилар. Суҳбат давомида талабаларга Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Бухоро вилояти ахборот технологиялари марказига ташрифи тўғрисида батафсил тўхталиб ўтдилар. Давра суҳбатида 67 нафар талаба иштирок этди.

2021 йил 28 январь куни Чет тиллар факультети ЁИ б.т. томонидан факультетнинг 1-2-курс талабалари ўртасида интернетдан самарали фойдаланиш усуллари тўғрисида тарғибот ишларини олиб борилди. Компьютердан фойдаланиш усулларини уларга мунтазам равишда ўргатиб келмоқда. Талабаларни бўш вақтларини самарали ва мазмунли ўтказиш ҳамда компютер саводхонлигини ошириш мақсадида талабалар учун факультетда бепул тўгарак ташкил қилинди.

2021 йилнинг 28 январь куни Ахборот технологиялари ва компьютер инжиниринги факультетида “Спорт соғлик гарови” шиори остида факультетнинг барча курс талабалари ўртасида Футбол спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада 8 та гуруҳдан 70 нафар талабалар қатнашиб мусобақа сўнгида Информатика ўқитиш методикаси 2-курс талабаларидан ташкил топган жамоа 1-ўринни, Математика ва информатика йўналиши 1-курс талабалари 2-ўринни, Компьютер инжиниринги 1-курс талабаларидан ташкил топган жамоа 3-ўринни эгалладилар.

2021 йил 29 январь куни Мактабгача таълим факультетининг мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси С.Таджибаев Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 1-банди ижроси юзасидан 101-гуруҳ талабалари билан “Ранглар жилоси” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбати давомида маърузачи талабаларга кўклам яқинлашиб келаётгани, бу ҳаммага илҳом бахш этишини, баҳорни тасвирлашда асосан нималарга эътибор қаратиш лозимлигини айтиб ўтди. Давра суҳбатида 23 нафар талаба иштирок этди.

2021 йил 29 январь куни Жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси ўқитувчиси Б.Жўраев жисмоний маданият факультети хотин-қизлар йўналиши 4-курс битирувчи талаба-ёшларига ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларни келгуси хаёт фаолиятида ўз касбини пухта эгаллашлари учун “Битирувчиларнинг ишга жойлашуви” мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Давра суҳбатида ўқишни тамомлаганларидан сўнг ўз касбига масулиятли, садоқатли бўлишларини такидлаб ўтди. Давра суҳбатида 32 нафар талаба-ёшлар иштирок этди.

2021 йил 29 январь куни Жисмоний маданият факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Т.Юсупов, жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси катта ўқитувчиси Ю.Мирзакаримовлар иштирокида жисмоний маданият факультетининг 2-курс талаба-ёшларига университет ахборот ресурс марказида “Ахборот хавфсизлиги ва интернет тармоқларидан тўғри фойдаланиш” мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарда 120 дан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этди.

2021 йил 29 январь куни Улуғнор тумани 15 умумий ўрта таълим мактабида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида уюшмаган ёшлар ва мактаб битирувчи ўқувчилари ўртасида мархум М.Қўчқаров хотирасига бағишланган волейбол спорт тури бўйича хотира турнири бўлиб ўтди. Тарих факультети ўқитувчилари ҳамда Ёшлар иттифоқи етакчилари иштирок этдилар.

2021 йилнинг 29 январь куни Ахборот технологиялари ва компьютер инжиниринги факультети ташаббуси билан ўтказилаётган “Ҳар ҳафтада бир китоб” лойиҳаси бўйича факультетнинг йўналишлари ўртасида китобхонлик тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Поело Коелонинг “Алкимёгар” китоби бўйича савол жавоблар ҳамда қизғин давра суҳбатлари ўтказилди.

2021 йил 29 январь куни Андижон давлат университети физика-математика факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари У.Валиев томонидан 1-курс физика таълим йўналиши талабаларига 5 та муҳим ташаббуснинг 4-банди Ёшлар маънавиятини юксантириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишлигини инобатга олган ҳолда “Китоб-маънавият кўзгуси” мавзуси остида давра суҳбати бўлиб ўтказилди. Давра суҳбатида 1-курс физика таълим йўналишининг 45 нафар талабалари иштирок этди.

2021 йил 29 январь куни Педагогика факулътетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари М.И.Нурматов 6-ТТЖ да китобхонлик кечаси ташкил этди. Тадбирнинг асосий мақсади талабалар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва китоб мутоласига бағишланди. Тадбирда М.И.Нурматов ўзи ўқиган энг яхши асар ва хикояларини талабалар эътиборига хавола этди. Ч.Айтматовниниг “Жамила”,“Бўтакуз”, “Алвидо гулсари” қисса ва хикоялари талабаларда қизиқиш уйғотди. Тадбир давомида талабалар ўртасида “Мен севган китоб ” мавзусида қисса ва хикоялар онлайн мутоласини ўтказишга келишиб олинди.

2021 йил 29 январь куни чет тиллар факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.М.Матқулов 2-курс талаба-ёшлар ўртасида ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишда ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка жалб этиш ва уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича берилган саволларга Ҳ.М.Матқулов атрофлича жавоб берди. Шунингдек 2-курс “209-гуруҳ” талабаси М.Мадумаров факультетда фаол, иқтидорли, шижоатли талабалар ва уларнинг гуруҳ раҳбарлари бурчагини ташкил қилиш фикрини билдирди. Бу бурчакка киритилган талабалар ва гуруҳ мураббийлари учун сертификат ва ташакурномалар билан такдирланишини айтиб ўтди. Талабалар томонидан ушбу таклиф бир овоздан маъқулланди. Йиғилиш талабаларда катта таассурот қолдирди.

2021 йил 29 январь куни “Умумтехника фанлари ва меҳнат таълими ”кафедраси ўқитувчилари Г.Мамажонова 4-курс битирувчилари билан “Касбим-менинг фахрим” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатида “Умумтехника фанлари ва меҳнат таълими” кафедра мудири С.Тошпўлатова битирувчиларга қандай касб танламасин ўз касбига содиқ ва фидойиси бўлишларини тушунтириб ўтди. Битирувчи талабалар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олди. Давра суҳбатида 90 нафар талаба иштирок этди.

2021 йил 30 январь куни Пахтаобод туманидаги 41-ўрта мактабининг 7-,8-,10-,11-синф ўқувчилари ҳамда ёшлар иттифоқи етакчиси П.Нематжонов, манавий ва маьрифий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Абдураҳимов раҳбарлигида “Оила, мактаб ва олий таълим ҳамкорлиги” бўйича ташриф буюрди. Ташриф чоғида ўқувчилар университетнинг диққатга сазовор жойларини, факультетлардаги ўқув амалиёт жараёнлари, спорт майдонлари ва шу билан бирга АРМда ги китоблар фонди, электрон дарсликлар билан танишдилар.

2021 йил 30 январь куни “Умумий педагогика” кафедраси ўқитувчилари Ф.Комилова, З.Мамажоновалар Андижон шаҳридаги 35-ДИМИ да “Касбим-менинг фахрим” мавзусида тадбир ўтказди. Битирувчи синфлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди. Тадбир қизғин баҳс-мунозара тарзида ўтказилди.

2021 йил 30 январь куни Пахтаобод туманидаги 41-умумтаълим мактаби маънавий–маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Саттиқулов Ҳомиджон бошчилигида, ўқитувчилар: Н.Набиева, Ж.Раҳимов, Н.Абдураҳимов, С.Мелибоев, М.Қосимовалар раҳбарлигида мактабнинг 11-синф ўқувчилари;

Қўрғонтепа туманидаги 8 - умумтаълим мактаби 11 - синф раҳбари Тўхтасинова Дилафрузхон бошчилигида 11-синф ўқувчилари;

Избоскан туманидаги 34 - умумтаълим мактаби 11 - синф раҳбари Абдулхакимова Нодирахон раҳбарлигидаги 11-синф ўқувчилари университетга “Оила, мактаб ва олий таълим ҳамкорлиги” бўйича ташриф буюрди. Ташриф чоғида ўқувчилар университетнинг диққатга сазовор жойларини, факультетлардаги ўқув амалиёт жараёнлари, спорт майдонлари ва шу билан бирга АРМда ги китоблар фонди, электрон дарсликлар билан танишдилар.

2021 йил 29 январь куни Андижон давлат университети академик лицей ўқувчилари ўртасида “Жиноятчилик, хуқуқбузарликларни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Андижон шаҳар 2-сон ИИБ профилактика инспектори капитан М.Хасанов, ММИБДЎ Б.Акбаров иштирок этди.

2021 йил 30 январь куни Мактабгача таълим факультетининг мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси У.Ахунов Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 2-банди ижроси юзасидан 103-104-гуруҳ талабалари ўртасида “Спорт бизнинг ҳамроҳимиз” шиори остида стол тенниси мусобақасини ўтказди. Мусобақа қизғин ва муросасиз бахсларга бой тарзда ўтди. 18 нафар талаба иштирок этган мусобақа дўстона дуранг билан якунланди. Мусобақа сўнгида фаол иштирок этган талабалар факультет декани томонидан тасдиқланган фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

2021 йил 30 январь куни 2-сонли талабалар турар жойида физика-математика факултетининг 2-курс физика астрономия ўқитиш методикаси таълим йўналиши талаба-ёшлари ўртасида спортнинг шахмот ва шашка турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада физика астрономия ўқитиш методикаси таълим йўналишининг 2-курс талабаси Ҳайдаралиева Гулчирой фаол иштирок этиб, 1-ўринни эгаллади. Ғолиб талабаларга эсдалик совғалари топширилди.

2021 йил 30 январь куни Андижон давлат университети академик лицейи ўқувчилар турар жойида ўқувчилар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббусининг 4-банди ижросини таъминлаш, ёшлар маънавиятини юксалтириш ва улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида кутубхона ташкил қилинди.

2021 йил 30 январь куни Тарих факултетида Мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовга бағишланган хотира дарси бўлиб ўтди. Биринчи бўлиб ўқитувчилар ва талабалар жўрлигида мадҳия ижро этилди. Дарс давомида Биринчи президентимиз қилган эзгу ишлар тилга олинди. Дарсни Жахон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси Д.Мусаев ва маданий-маърифий ва ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари И.Жумабоев ўтди. Дарс давомида Биринчи Президентнинг ёшларга яратиб берган кенг имкониятлари, халқаро майдонда илгари сурган тинчликларварлик сиёсати алоҳида эътироф этилди. Ислом Каримовнинг асарлари ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлиги таъкидланди. Дарс сўнггида талабалар ўзлари қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

2020 йил 1 февраль куни Андижон вилояти телевидениясида Мактабгача таълим факультети ҳамда ҳорижий тиллар факультети талабалари ўртасида “Инелектуал майдон” доирасида заковат мусобақаси бўлиб ўтди. Қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтказилган мусобақада мактабгача таълим факультети талабаларидан ташкил топган “Тафаккур” жамоаси 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритдилар.

2021 йил 1 февраль куни Андижон давлат университети академик лицейи ўқувчилар турар жойида академик лицей ММИБДЎ Б.Акбаров ва психолог Б.Юсуповлар томонидан ўқувчилар ўртасида “Хуқуқбузарликларни олдини Олиш бўйича суҳбати ўтказилди. Ушбу ўтказилган суҳбатдан кўзланган асосий мақсад ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олишга қаратилган.

2020 йил 1 февраль куни Мактабгача таълим факультети декани факультет гуруҳ мураббийларига Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Андижон вилояти ички ишлар бошқармасининг 2021 йил 26 январ кунги 3/4-84 сонли 2021 йилга мўлжалланган “Наркотик моддаларнинг суистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши курашга мўлжалланган чора тадбирлар режаси” га асосан ишлаб чиқилган факультет чора-тадбирлар режасини бандлари билан таништириб чиқди. Ҳамда шу режага асосан қилиниши лозим бўлган ишлар билан уларни таништириб ўтди.

2021 йил 1 февраль куни физика-математика факультети 1-курс математика таълим йўналиши талабалари ўртасида спортнинг шашка тури бўйича мусобақа ўтказди. Мусобақада ўғил болалар ўртасида 1-ўринни Абдулхафизов Муҳаммадбобур, қизлар ўртасида Камолова Нигорахонлар ғолибликни қўлга киритди. Ғолиб талабаларга эсдалик совғалари топширилди.

2021 йил 1 февраль куни тарих факультети томонидан 2-сонли талабалар турар жойида талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, талабаларни спортга жалб этиш мақсадида фитнес тўгараги ташкил этилди. Унга 35 нафар талаба жалб этилди.

2021 йил 1 февралдан 3 февралгача буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги ва буюк мутафаккир, олим, эски ўзбек адабий тилининг асосчиси Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан академик лицейнинг барча гуруҳлари ўртасида деворий газеталар танлови ўтказилди. Ушбу ўтказилган танловда академик лицейнинг хорижий филология фанлар йўналиши 107-гуруҳи ўқувчилари фахрли 1-ўринни эгаллади. Ғолиб ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

2021 йил 1 февраль куни мактабгача таълим факультети декани З.Азимова бошчилигида, факультет профессор-ўқитувчилари Г.Дўсбекова, Б.Қодирова, Т.Худойбердиева ва М.Абдуллаевалар мактабгача таълим факультетини тамомлаб ҳозирда “Билимдонлар академияси” деб номланган нодавлат мактабгача таълим муассасасида ишлаётган талабаларнинг фаолияти билан таниш мақсадида уларнинг иш жойларига ташриф буюрди. Ташриф давомида тажрибали устозлар собиқ битирувчи талабаларга фаолият давомида яна қандай жараёнларга урғу беришликлари тўғрисида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирди. Талабалар устозлари ташрифидан жуда хурсанд бўлиб, уларга раҳмат айтдилар.

2021 йил 1 февраль куни санъатшунослик факультетининг тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши 2-курс “201”-гуруҳи мураббий Ж.Исақов раҳбарлигида “Алишер Навоий сиймоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида талабаларнинг рассомчилик йўналишидаги ижодий ишлари намойиш этилди. Давра суҳбатида 28 нафар талабалар иштирок этди.

2021 йил 1 февраль куни Ижтимоий-иқтисодиёт факултетининг МҒМАХТ кафедраси ўқитувчилари ва талабалари иштирокида шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд айёмларига бағишлаб “Навоий асарларида ахлоқ масаласи” мавзусида давра сухбати ўтказилди. Давра сухбатида 10 нафар профессор-ўқитувчилар ва 40 дан ортиқ талабалар иштирок этдилар.

2021 йил 2 февраль куни санъат факультети декани Ч.Шакирова ва кафедра ўқитувчилари: М.Юрданидзе, Б.Қўчқоров, Х.Исманов, Ш.Бекмуродова ва Т.Собирходжаевалар талабалар томонидан ишланган ижодий ишлар кўргазмасини ўтказди. кўргазмалар ҳақида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

2020 йил 2 февраль куни университетнинг катта мажлислар залида ўзбек адабиётшунослиги кафедраси катта ўқитувчиси, шоир Бегали Мўмин, хушовоз хонанда Режапов Нодирбеклар иштирокида “Ижодкорлар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашув давомида ижодкорнинг янги шеърларидан намуналар ўқиб эшитилди. Хонанда Н.Режапов томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Ижодий учрашув йиғилган талабаларда яхши таассурот қолдирди.

2021 йил 2 фeвраль куни мактабгача таълим факультeти мактабгача таълим мeтодикаси кафeдраси ўқитувчиси Ж.Мамахонова томонидан 5 та муҳим ташаббуснинг 2-банди ижроси юзасидан 1-курс “102”-гуруҳ талабалари билан “Камалакнинг ети жилоси” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатида маърузачи томонидан камалакнинг ранглари мужассамлашган нарса ва буюмлар иштирок этган расмлар чизиш таклифини киритиб, талабалар томонидан бeрилган вазифа юқори даражада қизиқиш ва ижодкорлик билан ёндашди. Давра суҳбатида 26 нафар талаба иштирок этди.

2021 йил 2 февраль куни педагогика факультети талабалари Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги мусиқали драма театрига ташриф буюрди. Ташрифнинг асосий мақсади андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан Примқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи асосида тайёрланган театр намойиш этилди. Буюк сиймоларимиз ҳаёти ва кўрсатган жасоратлари ҳақида талабалар янада кўпроқ маълумотларга эга бўлдилар. Талабалар театрдаги воқеаларни бир-бирлари билан ўртоқлашиб, ўзларига хулоса чиқариб олди.

2021 йил 2 февраль куни академик лицейда эски ўзбек адабий тилининг асосчиси Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан академик лицей инглиз тили фани ўқитувчиси М.Нўъмонов томонидан хорижий филология фанлар йўналиши 108-гуруҳи ўқувчилари ўртасида “Алишер Навоий ва у ҳақида қизиқарли фактлар” мавзусида инглиз тилида давра суҳбати ўтказди.

2021 йил 2 февраль куни табиий фанлар факультетининг кимё таълим йўналиши профессор-ўқитувчилари: Н.Тўлаков, Қ.Отахонов, А.Хожиқулов 2-сонли талабалар турар жойига ташрифи буюриб, уларнинг яшаш шароитлари, талабалар турар жойларидаги қулайликлари ва муаммолари билан танишиб чиқди. Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш бўйича тушунчалар берди.

2021 йил 2 февраль куни Андижон шахар 44-мактаб умумталим мактаби битирувчилари Андижон давлат университети Ижтимоий-иқтисодиёт факултетига ташриф буюрдилар ва ёшлар бандлигини таъминлаш ўқувчи-ёшларни олий таълимга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида очиқ эшиклар куни доирасида мактаб ўқувчиларига университет факултетлари ва таълим йўнашишлари, кириш имтихонлари хақида тўлиқ маълумот берилди. Очиқ эшиклар куни доирасида ўтказилган тадбирда жами 27 нафар мактаб битирувчилари уларнинг 3 нафар ўқитувчилари ва Ижтимоий-иқтисодиёт факултети декан ўринбосари С.Исмаилов ва факультет етакчилари иштирок этдилар.

2021 йил 2 февраль куни мактабгача таълим факультети мактабгача таълим методикаси кафедраси мудири А.Тешабоев, мактабгача педагогика кафедарси мудири М.Артикова, факультет гуруҳ мураббийлар кенгаши раиси У.Ахунов мактабгача таълим йўналиши 4-курс талабалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда 63 нафар битирувчи талабаларнинг педагогик амалиёт жараёнида қилган ишлари тўғрисида ҳисоботлари тингланди. Учрашув сўнгида профессор-ўқитувчилар талабаларнинг йўл қўйган камчилик ва эришган ютуқлари тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.

2021 йил 2 февраль куни Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида спортнинг ArmWrestling йўналиши бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада чет тиллари факультети талабалари иштирок этди. Беллашув мобайнида чет тиллар факультети Жамолдинов Санжар 2-курс “207"- гуруҳ талабаси фаҳрли 2-ўринни, Расулов Ислом 3-ўринни, Низомиддинов Сирожиддин 4-ўринни эгаллаб эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, кўнгилли томошабинлар ҳам мусобақада ўзларини синаб кўрдилар. ArmWrestling спорт тури билан янада яхши шуғулланишлари ҳамда ушбу спорт турини ривожлантириш мақсадида турли чора тадбирлар кўриб чиқилди.

2021 йил 2 февраль куни табиий фанлар факультети талаба-ёшлари ўртасида спортнинг шахмот ва шашка турлари бўйича 2-курс кимё, география таълим йўналиши талабалари билан спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада география таълим йўналиши 2-курс “204”-гуруҳ талабаси Турсунов Шаҳобиддин шахмат тури бўйича ғолиб деб топилиб, вилоят босқичига йўл олди. Шашка бўйича география таълим йўналиши 2-курс “201”- гуруҳ талабаси Нормуродов Ахрорбек ғолиб бўлиб, вилоят боқичида 3-ўринни эгаллади. Қизлар ўртасида ўтказилган шахмот мусобақасида эса кимё таълим йўналиши 2-курс “201” гуруҳ талабаси Д.Садриддинова иштирок этиб, ғолиб деб топилди.

2021 йил 2 февраль куни академик лицей хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Юлдашева академик лицей ўқувчилари билан 5 та мухим ташаббуснинг 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш” мавзусида гуруҳларда суҳбат ўтказди. Ўтказилган суҳбат давомида хозирда ижтимоий тармоқлардан тўғри ва самарали фойдаланиш бўйича ўқувчиларга тушунчалар берди.

2021 йил 2 февраль куни Физика-математика факультетининг физика таълим йўналиши 4–курс ФЕ гуруҳи талабалари учун гуруҳ раҳбари Ш.Акбаров томонидан “Интернетдан фойдаланишнинг ижобий ва салбий томонлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида, дастлаб гуруҳ раҳбари Ш.Акбаров интернетнинг фойдали ва зарарли томонлари ҳақида сўзлади ва ҳар хил хорижий сайтларда талаба-ёшлар учун зарарли бўлган маълумотлар тарқатилаётганлиги, улар таъсирига тушиб қолмаслик, талабаларда интернетдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини орттириш керак эканлигини уқтириб ўтди. Сўнгра таълим соҳасига тааллуқли бўлган баъзи бир фойдали ресурслар тўғрисида маълумот берди.

2021 йил 2 февраль куни Санъатшунослик факультетининг мусиқа таълими йўналиши 101-гуруҳида гуруҳ мураббийи Я.Турсунхўжаева раҳбарлигида “Китоб билим манбаи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Университет АРМининг факультетда жойлашган шоҳобчаси мутахассиси Д.Қобулова талабаларга мавзу юзасидан тушунчалар бериш баробарида янги адабиётлар билан ҳам таништириб ўтди.

2021 йил 2 февраль куни Мактабгача таълим факультeтида ўтказилган очиқ эшиклар кунида Пахтабод тумани 16-умумтаълим мактаби битирувчи синф ўқувчиларидан 47 нафари ўқитувчи Акбарқулова Зулфизар бошчилигида ташриф буюрди. Ўқувчиларни факультeт дeкани З.Э.Азимова бошчилигида факултeтнинг бир гуруҳ профeссор-ўқитувчилари кутиб олдилар. Ўқувчиларни факултeтда фаолият олиб бораётган профeссор-ўқитувчилар, АРМ, компьютeр хоналари, аудиториялар, тўгараклар ҳамда факультeтда ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан таништириб ўтдилар.

2021 йил 2 февраль куни Тарих факультетининг 202-гуруҳ мураббийи Д.Мусаев 2-сонли талабалар турар жойига ташриф буюриб гуруҳ талабаларининг яшаш шароити билан танишди.

2021 йил 2 февраль куни Андижон вилояти Бўстон тумани “Кўхинур” МФЙ маҳалла гузарида “Бўстон истеъдодлари” танловида Филология факультетининг рус тили ва адбиёти кафедраси ўқитувчилари З.Касимова, Ҳ.Аюпова, Ҳ. Рузиевалар ҳакам сифатида иштирок этдилар. Танловда рус тили ва адабиёти йуналиши ўзга тилли гуруҳларда рус тили йуналиши 106-гуруҳ талабаси Абдулазиз Абдулҳамидов, рус тили йуналишининг 201-гуруҳ талабаси Абдуҳолиқ Соибжоновлар ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб бериб йиғилганларни хушнуд этдилар.

2021 йил 2-3 февраль кунлари Чет тиллари факаультети талабалари ўртасида “Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу суҳбатда факультет талаба-ёшлари ўртасида китобхорликни тарғиб қилиш ва уларни бош вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида кутубхоналарга аъзо бўлиб бадиий асарлар билан якиндан танишиб, асaр мауллифи, уларнинг хаёти ва ижоди ҳақида маълумотга эга бўлиб, ўз дунё қарашларини кeнгайтириш кeраклиги ҳақида фикрлари билдирилди. Мамлакатимизда ёшларнинг маънавий-интeллeктуал салоҳияти, онгу тафаккурини ва дунё қарашини юксалтириш, она ватанимиз ва халқимизга муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашда китобхонлик тарғиботини кучайтириш, ахборот-кутубхона фаолиятини такомиллаштиришга катта эътибор бeрилаётганлиги хақида суҳбат борди.

2020 йил 2 февраль куни Мактабгача таълим факультетининг мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси Ж.Маткаримов 3-талабалар турар жойида талабаларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Мен ватанга нима бердим...” шиори остида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбати давомида маърузачи талабаларга улар учун яратилаётган имкониятлардан кенг ва самарали фойдаланиб, ватанимиз равнақи учун керакли кадрлар бўлиб етишишликлари зарурлигини тушунтириб ўтди. Давра суҳбатида 42 нафар талаба иштирок этди.

2021 йил 3 февраль куни Физика-математика факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари У.Валиев факультетнинг математика йўналиши 1-курс талабаларига ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича “Ватан она каби муқаддас” шиори остида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбати давомида У.Валиев талабаларга улар учун яратилаётган имкониятлардан кенг ва самарали фойдаланиб, ватанимиз равнақи учун керакли кадрлар бўлиб етишишликлари зарурлигини тушунтириб ўтди.

2021 йил 3 февраль куни Ижтимои-иқтисодиёт факултети декани Т.Т.Мадумаров, ёшлар билан ишлар бўйича декан ўринбосари С.А.Исмаилов ва факултет хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Ш.Усмановалар 2-сонли ТТЖга ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида талабалар билан давра сухбати ўтказилиб хоналар, талабалар яшаш шароитлари ўрганилди. 2-сонли ТТЖда Ижтимоий-иқтисодиёт факултетиинг 63 нафар талабаси туришини, турар жой холати, куз-қиш мавсумга тайёргарлик хақида талабалар билан фикр алмашди. Сухбат давомида шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий хазратларининг таваллуд айёмларига бағишлаб талабалар Навоий ғазалларидан ёд олган рубоий ва газалларидан ижро этдилар. Энг яхши ғазал ва рубоий ижро этган талабаларга китоблар совға қилинди.

2021 йил 3 февраль куни Андижон давлат университети Тарих факультети 205-гуруҳ раҳбари Ф.Исақова ҳамда талабалари “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар интернат уйига ташриф буюриб кексалар ҳолидан хабар олдилар.

Бугунги кунимизга шукуроналик, тинч ва осуда ҳаётимиздан мамнунлик хисси билан яшаётган инсонлар билан дилдан суҳбат қурилиб, эсдалик совғалари тақдим этилди.

2021 йил 3 фебраль куни Физика-математика факультети деканат ходимлари томонидан 2-ТТЖда яшовчи талаба-қизлар билан “Китоб миллат кўзгуси ” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида талабалар яшаш жойлари билан танишиб чиқди. Шундан сўнг талабалар билан китоб инсон онгини ўстирувчи, фикрлаш доирасини оширувчи манбаа эканлиги ва биз учун содиқ дўстлигини, ҳар бир талабанинг китоб билан яқин дўст бўлиши кераклигини, ҳар бир сониядан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Давра суҳбати давомида гуруҳ мураббийи талабалар ўртасида “Китоб яхшими ёки электрон қўлланма?” номли сўровнома ўтказди. Бу сўровнома орқали талабалар ўз фикр – мулохазаларини билдирдилар. Сўровнома қизғин ва қарама – қарши фикрлар, мунозаралар остида ўтди. М.Эхсонбойева ва Н.Солижоновалар ўзларининг фикр – мулохазалари билан қолган талаба қизларга кўплаб бадиий, детектив, саргузашт ва бошқа хилдаги китобларни мутолаа қилган инсоннинг дунё қараши кенг, маънавияти бой, фикрлаши теран бўлишини айтдилар. Г.Хайдаралиева электрон қўлланмалар тўғрисида ўз фикрларини билдирди. Улар электрон қўлланмаларни олиб юриш қулайлиги, исталган вақтимизда фойдаланиш имконияти мавжудлиги, талабалар орасида кенг оммалаштириш мумкинлиги тўғрисида айтдилар. Сўровномада турфа хил фикрларнинг яхши ва ёмон томонлари кўриб чиқилди. Сўровнома натижасига кўра талабаларнинг кўпчилиги китоб ўқиш тарафдори эканлиги аниқланди.

2021 йил 3 февраль куни Филология факультетининг 409-ўқув хонасида университети филология факультети декани Б.Раҳмонов, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Эргашев ва мураббийлар кенгаш раиси Г.Расуловалар иштирокида “Ижтимоий тармоқ - қармоқ-ми?” мавзусида суҳбат ташкил қилинди. Суҳбатда талабаларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти, ундан фойдаланиш ҳолатларида юзага келиши мумкин бўлган ҳавфсизлик қоидалари, ахборот ҳавфсизлиги масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги тақиқланган профиль, канал ва саҳифалари эслатилиб ўтилди.

2021 йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг илгари сурган 5 та муҳим ташаббуснинг 3–банди ижросини таъминлаш мақсадида Андижон давлат университети академик лицейи ва Гулистон МФЙнинг уюшмаган ёшлари билан ҳамкорликда спортнинг “Волейбол” ва “Тенисс” тури бўйича спорт мусобақаси ташкил қилинди. Мусобақада Гулистон МФЙ уюшмаган ёшлар ва академик лицей ўқитувчи ва ўқувчилари фаол иштирок этишди. Ушбу мусобақада кўзланган асосий мақсад ёшларни жисмоний ва рухий чиниқтириш, уларни спортга бўлган қизиқишларини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.

2021 йил 3 февраль куни Улуғнор тумани 1-умумтаълим мактаби ўқувчилари ота-оналари ўртасида “Ота-онам ва мен” шиори остида спортнинг стол тенниси, шахмот мусобақалари ўтказилди. Мазкур тадбирда Андижон давлат университети тарих факультети Ёшлар иттифоқи фаоллари, ота-оналар ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этди.

2021 йил 3 февраль куни педагогика факультети 6-сонли талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича этажлараро мусобақа ташкил этилди. Мусобақада 4-этажда истиқомат қилувчи талабалар ғолиб бўлди. Ғолиб талабаларга эсдалик совғалари топширилди.

2021 йил 3 феврал куни санъатшунослик факультетининг мусиқа таълими йўналиши 1-курс “102”-гуруҳи мураббийи М.Раҳимова раҳбарлигидаги талабаларнинг Андижон шаҳридаги Регистон майдонида жойлашган ҳунармандлар расталарига ташрифи уюштирилди. Ташриф чоғида талаба-ёшлар тадбиркорлик ва касб-ҳунарнинг афзалликларини бу ерда фаолият олиб бораётган ҳунармандлар билан ўтказилган давра суҳбатлари катта таассурот қолдирди.

2021 йил 3 февраль куни Пахтаобод туманидаги 16-умумтаълим мактаби 11-синф раҳбари Акбарқулова Зулфизархон раҳбарлигидаги 11-синф ўқувчилари;

Асака туманидаги 9-умумтаълим мактаби 11-синф раҳбари Ашуров Мансурбек раҳбарлигидаги 11-синф ўқувчилари университетга “Оила, мактаб ва олий таълим ҳамкорлиги” бўйича ташриф буюрди. Ташриф чоғида ўқувчилар университетнинг диққатга сазовор жойларини, факультетлардаги ўқув амалиёт жараёнлари, спорт майдонлари ва шу билан бирга АРМда ги китоблар фонди, электрон дарсликлар билан танишдилар.

2021 йил 3 февраль куни ТСМГ кафедраси ўқитувчилари Т.Собирхўжаева, М.Зокирова ва М. Юрданидзелар томонидан 4-курс талабалари учун “Оила муқаддас” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда бугунги кунда ёшларнинг оила мавзусига доир фикрлари тингланди ва уларга тегишли маслаҳатлар берилди.

2021 йил 3 феврал куни Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида Ижтимоий-иқтисодиёт факультети декани профессор Т.Т.Мадумаров ва декан ўринбосари С.А.Исмаилов ва мураббийлар кенгаши раиси Ш.Амирхўжаевлар факултет тахсил олаётган ижарада турган талабаларни ижара хонадонларига ташриф буюриб уларни кеч соат 19:00 дан кейин мақсадсиз кўчада юрмаслиги ва бегона шахслар билан сухбатлашмаслик хақида тушунтириш ишлари олиб бордилар.

2021 йил 3 февраль куни куни Андижон давлат университети кичик
мажлислар залида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлими бошлиғи М.Нишонов, ҳудуд профилактика нозири М.Ҳасанов, декан ўринбосари в.б., Ғ.Ғуломов ва 2-ТТЖ да турувчи талабалар иштирокида учрашув ташкил
қилинди. Учрашувда талабалар ўртасида содир қилинаётган жиноятлар ва
уларни олдини олиш чора тадбирлари бўйича маърузалар қилинди.
Учрашувда университетда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт
олдини олиш ҳамда профилактикаси бўйича комплекс чораларни амалга
ошириш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ушбу учрашувда факультетнинг 150 дан ортиқ талабалар иштирок этди.

2020 йил 3 февраль куни Андижон давлат университети филология факультети декани Б.Раҳмонов ҳамда ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Эргашевлар иштирокида талабалар турар жойи тарбиячи педагог-тарбиячиси Ф.Дарвешевалар томонидан 1-талабалар турар жойида факультет талабалари билан “Талабалар уйи - менинг уйим” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида талабалар турар жойида яшаш қоидалари, гигиеник талаблар тушунтириб ўтилди. Суҳбат йиғилган талабаларда яхши таассурот қолдирди ва ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олдилар. Суҳбат давомида ТТЖда намунали хона соҳибаларига бадиий китоблар совға қилинди. Шу куни талабалар турар жойида ўзбек тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси Г.Расулова ҳамда ўқитувчи Г.Ҳамидовалар "Янги Ўзбекистон: Ислоҳот ва янгиликлар" мавзусида давра суҳбати ташкил қилдилар. Суҳбатда 48 нафардан зиёд талабалар иштирок этдилар.

2020 йил 4 февраль куни Филология факультети рус тили ва адбиёти кафедраси ўқитувчилари З.Касимова, А.Карабаева, Ҳ.Аюпова, Ҳ.Рузиева, Р.Тохтиева ҳамда Ф.Аскаровалар томонидан 1-талабалар турар жойида факультетнинг 1-курс рус тили йўналиши талабалари иштирокида “Улуғ сиймолар” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Суҳбат давомида талабалар турар жойида дам олишни ташкил қилиш, ўзига хос гигиеник талаблар талабаларга тушунтириб ўтилди.

2021йил 4 феврал куни Андижон давлат университети Мактабгача таълим факультетида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Андижон вилояти ички ишлар бошқармасининг 2021 йил 26 январь куниги 3/4-84 сонли хатига ҳамда мактабгача таълим факультети декани томонидан ишлаб чиқилган Андижон давлат университети ёшлар билан ишлаш бўйича проректори томнидан тасдиқланган “Талаба ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи препаратларнинг суиистеъмоли ва ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш”, шунингдек ОИТСга қарши курашиш бўйича 2021 йилга мўлжалланган комплекс чора тадбирлар режасига мувофиқ Ички ишлар органлари ходимлари, факультет профессор ўқитувчилари ҳамда талабалар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Андижон шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Х.Абдураҳмонов, Андижон шаҳар ҳудудий профилактика инспектори лейтенант Ў.Ҳожиматов, Миллий гвардия жамоат тартибини сақлаш бўлими ҳодими майор Д.Султонов, мактабгача таълим факультети декани З.Э.Азимовалар иштирок этишди.

2021 йил 4 февраль куни табиий фанлар факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари в.б., Ғ.Ғуломов, факультет мураббийлар кенгаши раиси доцент А.Исаевлар 2-сонли талабалар турар жойида турувчи талабалар ўртасидаЁшлар бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка жалб этиш ва уларни касб-ҳунарга йўналтириш” бўйича давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатида қизларнинг дарсдан бўш вақтларини меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва келгусида ушбу ҳунарлари орқали ҳам моддий, ҳам маънавий томондан ўзининг илғорлигини таъминлаш мақсадида каштачилик, бисер қадаш ва ундан турли маҳсулотларни тайёрлаш ишлари билан шуғулланишга жалб қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борди.

2021 йил 4 февраль куни Ёшлар марказида иқтидорли ва истеъдодли ёшларни излаб топиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Андижон ёшларни бирлаштиради” шиори остидаги талабалар фестивали доирасида Андижон вилоятидаги Олий таълим муассасалари ўртасида спортнинг шахмот-шашка мусобақалар ўтказилди. Ушбу мусобақада тарих факультети талабаси Н.Норбўтаев фаол иштирок этди.

2021 йил 4 февраль куни Санъатшунослик факультетининг вокал ижрочилиги: анъанавий хонандалик йўналиши 106 ва 107-гуруҳ талабалари ўртасида спортнинг шашка тури бўйича дўстлик мусобақаси ташкил этилди. Гуруҳ мураббийи Ҳ.Орифжонов бошчилигида ташкил этилган қизиқарли тадбирда талабалардан Б.Зиёдинов, Ш.Каримова ва Н. Умаралиевалар ўз фаолликларини намойиш этдилар.

2021 йил 4 фeвраль куни Мактабгача таълим факультeтининг мактабгача таълим мeтодикаси кафeдраси профeссор-ўқитувчилари томонидан талабаларга компьютeр саводхонлигини кeнг тадбиқ қилиш бўйича “Замон билан ҳамнафас ёшлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Профeссор-ўқитувчилардан М.Таирова, З.Мадумарова ва Ф.Кийикбоевлар ҳозирги замон таълим-тeхнологияларидан фойдаланиш хозирги замон талаби эканини алоҳида эътироф этиб сўзга чиқдилар. Давра суҳбатида 26 нафар талаба ёшлар қатнашдилар.

2021 йил 4 февраль куни санъатшунослик факультетининг вокал ижрочилиги: анъанавий хонандалик йўналиши 1-курс “106” ва “107” гуруҳ талаба-ёшлари ўртасида спортнинг шашка тури бўйича дўстлик мусобақаси ўтказилди. Гуруҳ мураббийи Ҳ.Орифжонов раҳбарлигида ташкил этилган қизиқарли тадбирда талабалардан Б. Зиёдинов, Ш. Каримова, Н.Умаралиевалар ўз фаолликларини намойиш этди.

2021 йил 4 февраль куни Андижон вилоятидаги олий таълим муассасалари ўртасида “АНДИЖОН ЁШЛАРНИ БИРЛАШТИРАДИ!” шиори остида ўтказилган талабалар фестивали доирасида ўтказилган велопойга мусобақасида филология факультети талабаси Турсунов Бекзодбек фаол иштирок этди.

2021 йил 5 февраль куни Олий ўқув юртлари ўртасида ўтказилган арқон тортиш мусобақасида университет терма жамоасида Ижтимоий-иқтисодиёт факультети МҒМАҲТ йўналиши талабалари Расулов Шаҳбозбек ва Қаҳҳоров Шоҳруҳбеклар иштирок этиб қуйидаги натижаларни қўлга киритдилар. Армлестлинг мусобақаларида 80 кг вазн тоифасида МҒМАҲТ талабаси Расулов Шабозбек вилоятда 2-ўринни эгаллади. Веломарафонда бизнинг факултет талабаси Баратов Муслимбек мувафаққиятли иштирок этди.

2021 йил 4 февраль физика-математика факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари У.Валиев, 2-сонли талабалар турар жойида турувчи талабалар ўртасидаЁшлар бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка жалб этиш ва уларни касб-ҳунарга йўналтириш” бўйича давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатида қизларнинг дарсдан бўш вақтларини меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва келгусида ушбу ҳунарлари орқали ҳам моддий, ҳам маънавий томондан ўзининг илғорлигини таъминлаш мақсадида каштачилик, бисер қадаш ва ундан турли маҳсулотларни тайёрлаш ишлари билан шуғулланишга жалб қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борди.

2021 йил 4 февраль куни Филология факультети жамоаси раҳбарият ходимлари томонидан ўзбек халқининг буюк фарзанди, йирик мутафаккир шоир, олим ва давлат арбоби Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб “Навоий даҳосига эҳтиром” мавзуси асосида, Навоий ғазаллари, рубоий ва туюқларидан иборат видеолавҳалар тайёрланди, ҳамда университет телеграм канали орқали намоиш қилинди.

2021 йил 4 февраль куни Филология факультетининг барча академик гуруҳларида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-2021 ўқув йилининг йигирма учинчи ҳафтасида ўтказиладиган “Ахборот ва мураббийлик соати машғулотлари” да “Алишер Навоий буюк қалб соҳиби” мавзусидаги суҳбат онлайн тарзда юқори савияда ўтказилди.

2021 йил 4 февраль куни академик лицейда харбийлаштирилган махсус гуруҳ ўқувчилари томонидан харбий парад ўтказилди. Ушбу ўтказиган харбий параддан кўзланган асосий мақсад ўқувчи ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларни комил инсон бўлиб етишишига ўз хиссамизни қўшиш.

2020-2021 ўқув йилида Ислом Каримов Давлат стипендиясига Ижтимоий иқтисодиёт факултети МҒМАҲТ йўналиш талабалари 4-курс талабаси Нодирбеков Фурқатбек ҳамда 3-курс талабаси Ғуломжонов Одилжонлар сазовор бўлдилар.

2021 йил 4 февраль куни Табиий фанлар факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари в.б., Ғ.Ғуломов, факультет мураббийлар кенгаши раиси доцент А.Исаевлар 2-ТТЖ да турувчи талабалари билан учрашув уюштириб, талабалар турар жойида яшаётган талаба қизларнинг яшаш шароитлари билан бирма-бир, хонама-хона айланиб ўрганиб чиқди. Уларга яратилган шароитларни, овқат тайёрлаш, гигена ва маънавият хоналаридаги имкониятларни кўздан кечирди. Факультет талабаларига ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича “Ватан она каби муқаддас” шиори остида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбати давомида Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари в.б., Ғ.Ғуломов, факультет мураббийлар кенгаши раиси доцент А.Исаевлар талабаларга яқинлашиб келаётган улуғ алломаларимизнинг ёрқин хотиралари, хусусан буюк мутаффакир, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг таваллуд айёми муносабати билан ғазалхонлик кечаси ташкил этилди. Фаол иштирокчилар эсдалик совғалар, илмий ва бадиий, буюк алломаларнинг китоблари билан тақдирландилар. Улар учун яратилаётган имкониятлардан кенг ва самарали фойдаланиб, ватанимиз равнақи учун керакли кадрлар бўлиб етишишликлари зарурлигини тушунтириб ўтилди.

2021 йил 4 февраль куни Чет тиллар факультети декани Д. Рустамов ва ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.Матқулов иштирокида факультет профессор-ўқитувчиларини тарбиявий ишларга жалб этиш бўйича тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда профессор-ўқитувчиларни маънавий-марифий, тарбиявий ишларни тизимли йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчиларнинг касбий малакасини ошириш ҳамда уларни касбий махоратларини ривожлантириш, грантларларга жалб этилишини таъминлаш бўйича бир қанча масалалар кўриб чиқилди. Факультетда тарбиявий жараёнини ташкил килиш ва муваффакиятли давом эттириш учун зарур бўлган тарбиявий ишлар, билимлар, малака ва маҳоратлар тизими, замонавий педагогик технологиялар ва уларни тарбиявий ишлар амалиётида қўллаш масалалари таъкидланди. Гуруҳ

2021 йил 5 февраль куни университетнинг катта мажлислар залида Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишланган “Алишер Навоий даҳосига эҳтиром” номли адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди. Тадбир давомида мусиқий таълим йўналиши ўқитувчилари ва талабалари томонидан Алишер Навоий ғазаллари билан айтиладиган ашулалар ижро этилди. Биринчи босқич талабалари томонидан ижро этилган қўшиқлар иштирокчиларга ўзгача кайфият бағишлади. Филология талабалари ижросида шоир ғазаллари ва рубоийларидан намуналар ўқилди. Айниқса, талабалар томонидан тайёрланган рақслар, “Алишер Навоий” драмасидан намойиш этилган саҳна кўриниши тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Адабий-бадиий кечада униврситет ректори А.С.Юлдашев, проректорлар, факультет деканлари, декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда 150 нафардан зиёд талабалар иштирок этди.

2021 йил 5 февраль куни Чет тиллар факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.М.Матқулов ва чет тиллари факультети гуруҳ мураббийлари билан ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича суҳбат ўтказди. Суҳбатда хозирги кунда давлатимиз раҳбарининг доимий эътибори ва қўллаб-қувватлаши туфайли олий таълим муассасаларида иқтидорли талабаларни илмий фаолиятга жалб этиш, эришган ютуқларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш, турли Давлат стипендияларини танловларида фаол иштирокини таъминлаш, ёш кадрларга малакали профессор-ўқитувчиларни бириктириш орқали "Устоз-шогирд" анъанасини давом эттириш каби устувор вазифалар тўғрисида келишиб олинди. Иқтидорли ёшлар - Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти ҳамда унинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашини таъминловчи муҳим омил ва миллат зийнати хақида айтиб ўтилди. Суҳбат давомида барча гуруҳ мураббийларини ёшларни қўллаб қувватлашга ва бор эътиборларини уларни келажакда етук кадрлар бўлиб етишларига қаратишларини такидлади.

2021 йил 5 февраль куни Чeт тиллари факултeт тасарруфидаги барча акадeмик гуруҳларда “Ахборот ва мураббийлик соати” “Алишер Навоий буюк қалб соҳиби” мавзуларида юқори савияда ўтказилди. Машғулотлар Олий таълим вазирлигининг маънавият бошқармаси томонидан тақдим қилинган намунавий рeжасига мувофиқ олиб борилди. Факултeтдаги барча гуруҳ мураббийлари томонидан ҳар бир гуруҳнинг тeлeграм гуруҳларида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадидаги олиб борилаётган маънавий-маърифий маъмундаги тадбирлар, давра суҳбатлари ўз самарасини бeрмоқда.

2021 йил 5 февраль куни Педагогика факультетининг умумий педагогика кафедраси ўқитувчилари Д.Юсупова, У.Шобдурахмонова ва А.Нигматовалар томонидан 6-ТТЖ да “Билим –ақл чироғи” шиори остида талабалар ўртасида мусобақа ўтказилди. Мусобақанинг асосий мақсади талабалар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва китоб мутоласига бағишланди. Мусобақада талабалар фаол қатнашдилар. Талабалар ўзлари ўқиган китобларини бошқа талабалар билан ўртоқлашиб ўзларига керакли бўлган маслаҳатларни ўқитувчиларидан билиб олдилар.

2021 йил 5 февраль куни чет тиллар факультетининг “101-,102-,” гуруҳ талабалари Ёшлар тeатрига ташриф буюриб, “Шошма қуёш” номли спeктакль намойиш этилди. Унда 20 нафар профессор-ўқитувчи ва 300 нафар талаба иштирок этди.

2021 йил 5 февраль куни Санъатшунослик факультетининг мусиқа таълими 302-гуруҳида ҳуқуқбузарлик ҳолатини олдини олиш мақсадида “Огоҳ бўлинг” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Декан ўринбосари Қ.Нурдинов ва гуруҳ мураббийи Қ.Тоштемировлар талабаларга турли ноқонуний ҳаракатларнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунча бердилар. Тадбирда 24 нафар талабалар иштирок этди.

2021 йил 6 февраль куни Чет тиллар факулътети декани Д.А.Рустамов, инглиз тили фонетика кафедраси мудири доцент С.О.Солижонов, инглиз тили грамматика кафедраси мудири профессор Ғ.М.Хошимов, инглиз тили ва адабиёт кафедраси мудири доцент В.А.Воситов ҳамда ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.М.Матқуловлар 4-курс талабалари ўртасида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш” га қаратилган тадбир ташкил қилинди. Тадбирда ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар бўйича тушинтириш ишлари олиб борилди. Ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабаблари ва уларни келтириб чиқарувчи омиллар, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга таъсирини тизимли таҳлилини ташкил этиш ва уларни барҳам топтиришга қаратилган масалалар айтиб ўтилди. Бундан ташкари факультет ички тартиб коидаларига риоя килиш, дарсларга ўз вақтида келиш ва қатнашиш таъкидланди.

2021 йилнинг 6 февраль куни табиий фанлар факультетининг экология ва ботаника кафедраси ва Андижон вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан ҳамкорликда Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган “Навоийхонлик” кечаси ўтказилди.

Навоийхонлик” кечасида талабалар Алишер Навоий ғазаллари, туюқларини мутолаа қилди. Шeърият мулкининг султони Мир Алишeр Навоий ҳаёти ва ижодига бағишлаб қисқача саҳна кўринишларини намойиш этди. Саҳна кўринишлардаги воқеалар томошабинларнинг кўз ёшларига сабабчи бўлган бўлса-да, истеъдодли қизлар ижросидаги рақс дилларни қувонтирди ва барчани рақсга чорлади. Тадбир иштирокчилари орасида 1-курс талабаси Нўъманжонова Моҳигул ўз ижодидан Навоий ҳазратларига бағишлаб ёзилган шеъридан ўқиб берди.

Шеърият мулкининг султони бўлган

Уч ёшида, шеъриятга меҳрини берган

Саҳоват, эҳсонни шиор деб билган

Биз шундайин зотлар авлодиданмиз.

 

Тадбир сўнгида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат бошқармаси бошлиғи маслаҳатчиси Шокиров Нўъмонжон барча иштирокчи ва талабаларга ўз миннаддорчилигини билдирди. Университетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори А.Ҳамрақулов томонидан барча қатнашчиларга бадиий китоблар жамланмаси билан рағбатлантирилди.

Кечада табиий фанлар факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда Андижон вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг бир гуруҳ ишчи-ходимлари ҳамда факультетнинг 150 нафари талаба фаол иштирок этди.

2021 йил 8 февраль куни Чeт тиллари факультeтининг инглиз тили ва адабити таълим йўналиши 2-курс 203-гуруҳ талабалари томонидан шeърият мулкининг султони Мир Алишeр Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Алишeр Навоийнинг ғазаллари, саҳна кўринишлар, миллий рақс ва қўшиқлар куйланди. Тадбир давомида Алишeр Навоийнинг ҳаёти ва ижоди юзасидан савол жавоблар ўтказилди. Тадбирда факультeт дeкани Рустамов Дилшод, дeкан ўринбосари Матқулов Ҳосилбeк, гуруҳ етакчиси Мадумаров Муроджон ва гуруҳ мураббийлари иштирок этди. Тадбирда фаол иштирок талабалар деканат томонидан эсдалик совғалари ва “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди. Тадбир кўтарингки руҳда бўлиб ўтди .

2021 йил 8 февраль куни Андижон вилояти Миллий Гвардияси Бошқармаси шахсий таркибида Алишeр Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан "Навоий сиймосига эҳтиром" номли маънавий тадбир ўтказилди. Тадбирни Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаби анъанавий хонандалик йўналиши талабалари очиб бeришди. Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, "Нафосат" тўгараги раиси, "Чўлпон" жамғармаси раиси Ғани Абдумажид сўз олиб, Навоий ижоди ҳақида сўзлади. Ундан сўнг филология факультeти ўзбeк адабиётшунослиги кафeдраси мудири Зокиржон Мамажонов, ўзбeк тили ва адабиёти кафeдраси докторанти Гулбаҳор Бeктошeвалар Навоий ижодининг сeрқирралиги ҳақида сўзладилар. Тадбирни филология факультeти ўзбeк тили таълим йўналиши 2-курс талабалари ғазаллари, туюқлари ва рубойилари билан давом эттирди. Самимий руҳда ўтган тадбир якунида бошқарма бошлиғи факультeтимиз устоз ва талабаларига алоҳида миннатдорчиликни изҳор қилди.

2021 йил 8 февраль куни Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф ижод мактабида Алишeр Навоийнинг 580 йиллиги муносабати билан маънавий-маданий тадбир ўтказилди. филология факультeти ўзбeк тили таълим йўналиши 2-курс талабалари ғазаллари, туюқлари ва рубойилари билан фаол иштирок этди.

2021 йил 8 февраль куни Чет тиллар факультетида буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.Тадбирни факультет декани Дилшодбек Рустамов очиб берди. Тадбирда талабалар томонидан тайёрланган сахна кўринишлари ва буюк бобомиз томонидан бизгача етиб келган ғазаллари ижро этилди. Шу билан бирга тадбирда талабалар томонидан жонли қўшиқлар ва рақслар ижро этилди. Тадбир сўнггида фаол иштирок этган талабалар факультет раҳбарияти томонидан тақдирланди.

2021 куни 8 февраль куни Чет тиллар факультети инглиз тили фонетикаси кафедрасининг профессор ўқитувчилари ва 100 нафардан зиёд талабалари гуруҳ мураббийлари бошчилигида Андижон вилояти мусикали драмма театрига ташриф буюрдилар. Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган шерият мулкининг султони Мир Алишер Навоийнинг 580-йиллигини кенг нишонлаш мақсадида кечада иштирок этдилар. Театр жамоаси томонидан ижро этилган А.Навоий қаламига мансуб "Фарход ва Ширин" спектакли барча талабаларда чуқур таассурот қолдирди. Чет тиллари факультети раҳбарияти ва талабалари номидан театр жамоасига миннатдорчик билдирилди.

2021 йил 8 февраль куни Мактабгача таълим факультетининг мактабгача таълим методикаси кафедраси мудири А.Тешабоев педагогик амалиётга чиқиб кетиш арафасида турган 3-курс талабалари билан “Педагогик амалиёт ва унинг фойдали жиҳатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбати давомида маърузачи талабаларга педагогик амалиёт даврида нималарга эътибор қаратиш зарурлиги ҳамда қандай масалалаларга эхтиёткорлик билан қарор чиқариш лозимлиги тўғрисида айтиб ўтди. Давра суҳбатида 70 нафардан кўпроқ талаба иштирок этди.

2021 йил 8 февраль куни университетнинг 2-сонли Талабалар турар жойида талаба-қизларни ҳунармандчиликка жалб этиш мақсадида “Тўқувчилик” тўгараги ташкил этилди. Тўгаракда Тарих факультети 1-курс 109-гуруҳ талабаси М.Атабоева томонидан аъзоларга тўқувчилик сирлари ҳақида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Тайёр махсулотлар ҳаридорларга сотилмоқда.

2021 йилнинг 8 февраль куни Ахборот технологиялари ва компютер инжиниринги факультетининг 1-курс талабалари ўртасида волейбол спорт тури бўйича режалаштирилган турнир мусобақаси ўтказилди. Турнирда 4 та гуруҳдан 35 нафар талабалар қатнашди. Турнир натижаларига кўра математика ва информатика йўналиши 103-гуруҳ ва Компютер инжиниринги АТ сервис талабаларидан ташкил топган жамоалар биринчи ўринга лойиқ топилди.

2021 йил 8 февраль куни Физика-математика факультетининг физика кафедраси ўқитувчиси М.Фозилжонов томонидан 5 та муҳим ташаббуснинг 3-банди ижроси бўйича 2-курс ФАОМ талабалар иштирокида ўқув амалий машғулот ўтказилди. Ўқув машғулотида ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш, “Гоогле” тармоғидан фойдаланиш, “Зиёнет” ва кутубхона ADU.UZ электрон кутубхонасидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмалар бериш, техник билимлар савиясини юксалтириш, ахборот ресурс маркази сайтидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш бўйича амалий машғулот ўтказилди.

2021 йилнинг 9 февраль куни Ахборот технологиялари ва компютер инжиниринги факультетининг шахсий логотипини яратиш бўйича барча гуруҳ талабалари ўртасида танлов ўтказилди. Танлов сўнгида 2-курс информатика ўқитиш методикаси йўналиши талабаларидан ташкил топган жамоа ғолиб деб топилиб, логотип факультетнинг рамзий белгиси этиб тайинланди.

2021 йил 9 февраль куни Санъатшунослик факультетининг куни мусиқий таълим кафедраси концертмейстери Х.Ахунова 205-гуруҳ талабалари ўртасида “Ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Тадбирда мусиқий таълим кафедраси ўқитувчиси З.Зиявутдинова талабаларга информацон технология имкониятлари, мусиқа дарсларини ташкил этишда мультимедия ва электрон дарсликлар ҳусусиятлари борасида кенг маълумотлар берди.

2021 йил 9 февраль куни Андижон давлат университетининг 150 нафардан зиёд профессор-ўқитувчилари ва талабалари шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Алишер Навоий ҳайкали остига гул қўйиш маросимида иштирок этдилар.

2021 йилнинг 9 февраль куни Ахборот технологиялари ва компютер инжиниринги факультетининг фаоллар залида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда талабалар томонидан Алишер Навоийнинг қаламига мансуб ғазаллар ҳамда рубоийлар ўқилди. Тасвирий санъатга қизиқиши бор талабалар томонидан шоирнинг расмлари тасвирланди.

2021 йил 9 фeвраль куни Мактабгача таълим факультeтининг мактабгача таълим мeтодикаси кафeдраси ўқитувчиси Д.Абдуллажонова 3-талабалар турар жойида 5 та муҳим ташаббуснинг 1-банди ижросини таъминлаш ҳамда “Болаларни саҳналаштириш фани” доирасида талабалар билан хоналарни безатиш ҳамда қўл меҳнати ёрдамида гуллар ясаш машғулотларини олиб борди. Машғулотлар давомида талабалар ўзлари ясаган безакларни намойиш қилдилар.

2021 йил 9-11 февраль кунлари Чет тиллар факуьтетининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари факультетда соғлом турмуш тарзига амал қилишлари ва мунтазам спорт турлари билан шуғулланишлари учун факультенинг спорт залида спортнинг футбол ҳамда волебол турлари бўйича ўзаро муcобақалар ташкил килинди ва барча профессор-ўқитувчилар ва талабалар турлар бўйича машғулотлар олиб бордилар. Чет тиллари факультети спорт зали хафтанинг барча кунлари талабаларнинг спортга бўлган қизиқишлари ривожлантириш учун ҳамда турли спорт мусобақаларида факультет жамоаси муносиб иштирок этишлари учун хизмат қилиб келинмоқда.

2021 йил 9 февраль куни Санъатшунослик факультетининг тасвирий санъат ва мухандислик графикаси кефедраси томонидан бобомиз Мир Алишер Навоийнинг таваллуд куни муносабати билан ташкил этилган кўргазмада талабаларнинг тарихга, адабий меросга бўлган қизиқишларини уйғотиш, талабаларнинг тасвирий санъат сохасида олган билимларини баҳолаш мақсадида йўналиш талабалари ўртасида учта йўналиш бўйича танлов ўтказилди.

Талабалар томонидан Алишер Навоийнинг хаёти ва ижоди, бадиий асарларига ишланган турли ижодий ишлари ҳакамлар хайъати томонидан холисона баҳоланди.

Ҳакамлар хайъати қарорига кўра:

  • А.Навоий портирети йўналиши бўйича тасвирий санъат ва мухандислик

графикаси йўналиши 1-курс талабаси Анварова Шарофатой ва 2-курс талабаси Саттаров Бахриддин,

  • Навоий композиция” йўналиши буйича тасвирий санъат ва мухандислик

графикаси йўналиши 1-курс талабалари Бобоев Нозимжон ва Жўрабоев Иззатбек,

  • Навоий асарларига композиция” буйича тасвирий санъат ва мухандислик

графикаси йўналиши 1-курс талабалари Эркинова Шохидаой ва Мухаммаджонова Дилнозахонлар ғолиб деб топилди.

Ғолиблар университет ректори ҳамда ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан муносиб тақдирланди.

2021 йил 9 февраль куни Тарих факультети декани Р. Шамситдинов ва ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари И.Джумабоевлар университетнинг 2-сонли Талабалар турар жойига ташриф буюриб, у ерда истиқомат қилувчи талаба-ёшлар яшаш шароитлари билан яқиндан танишиб, талаба-ёшларни муаммо ва таклифларини атрофлича ўргандилар.

2021 йил 10 февраль куни Санъатшунослик факультетининг мусиқий таълим кафедраси концертмейстери У.Мадаминхўжаев 202-гуруҳ талабалари ўртасида “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Талабалар бадиий адабиётнинг инсон маънавиятини ўстиришдаги ўрни ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

2021 йил 10 февраль куни Чет тиллар факулътети декани Д.А.Рустамов, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.М.Матқулов, гуруҳ мураббийлари К.Каримов, А.Атабоев, Д.Ахмадалиевалар билан биргаликда факультетининг ижарада турувчи талабалари билан учрашув бўлиб ўтди. Масъуллар дастлаб Андижон шаҳар, Лойихавий кўчаси 10-ўй 23-хонодонда ижарада турувчи талабалар Толибжонова Гуландом Рустамжон қизи, Илхомжонова Орзухон Акрамжон қизи, Валиева Сарвиноз Абдумалик қизи, Андижон шаҳар, 2-кичик даҳа, 12-ўй, 13-хонадонда ижарада турувчи Абдуллаева Гулнора Дониёбек қизи, Маҳмудова Нодирабону Қобилжон қизи, Нўмўнова Мехриноз Отабек қизи, Андижон шаҳар, Тинчлик МФЙ, Саноат кўча, 4-ўйда ижарада турувчи Мирзаакбарова Зарифабону, Тўхтабоева Мохларойим, Хошимжонова Мафтуна, Андижон шаҳар, Янги шарқ, 2-ўй, 23-хонадонда ижарада турувчи Ахмаджонова Мохларой, Исмоилова Муштарийлар билан учрашдилар, уларнинг яшаш шароитларини ўрганиб, ҳар бири билан суҳбат ўтказдилар, ижарачи талабалар тўғрисида хонадон эгалари билан суҳбатлашдилар. Учрашув давомида ижарадаги талабаларнинг бўш вақтларини қандай ўтказаётганликлари тўғрисида фикр алмашдилар. Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишинларини таъминлаш мақсадида факультет томонидан турли хилдаги бадиий адабиётлар, журналлар тақдим этилди. Талабаларга улашилган китоблар юзасидан келаси хафтада викторина савол жавоблари ўтказилиши режалаштирилди. Ушбу учрашувдан ижарада турувчи талабалар жуда манун бўлдилар.

2021 йил 10 февраль куни Андижон вилоятидаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган “Андижон ёшларни бирлаштиради!” шиори остида талабалар фестевали доирасида
Андижон давлат университети Тарих факультети талабалари таркибидан ташкил топган “Ҳумо” талабалар театр студияси Андижон вилоят мусиқали драма театрида Тохир Маликнинг “Аливидо болалик” асари асосида саҳналаштирилган спектални намойиш этди. Фестивал кўтаринки рухда ўтди. Фестевалда Тарих факультети декани Р.Шамситдинов фестивал доирасида ўтказилаётган тадбирлар мазмун-моҳиятини яна бир-бор ёшларга етказилиб, уюшмаган ёшлар ва талабаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишга чақирди.

2021 йил 10 февраль куни Санъатшунослик факультетининг мусиқа таълими йўналиши 102-гуруҳида мураббий М.Раҳимова раҳбарлигида “Буюк юртдошимизга таъзим” мавзусида адабий-мусиқий тадбир ташкил этилди. Талабалар З.М.Бобур ғазалларини ёд олишиб, мусиқий асарларни ижро этдилар

2021 йил 10 февраль куни Физика-математика факультетида улуғ шоир, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллуд куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбир давомида талабалар томонидан Алишер Навоийнинг ғазаллари, саҳна кўринишлар, миллий рақс ва қўшиқлар ижро этилди.

2021 йил 10 февраль куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Андижон Вилояти Кенгаши ҳамда Миллий тикланиш демократик партияси Андижон Вилояти Кенгаши ҳамкорлигида "Водий ёшлари форуми" ўтказилди. Форум доирасида Фарғона ва Намангандан келган фаол ёшларимиз миллий қадриятларимизга ҳос бўлган ҳолатда кутиб олинди. Ушбу форумда Физика-математика факультетининг матбуот котибаси ва 2Ф3-гуруҳ талабаси Мохларойим Зулунова ҳам иштирок этди.

2021 йил 10 февраль куни Андижон вилоятидаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган “Андижон ёшларни бирлаштиради!” шиори остида талабалар фестевали доирасида
Андижон давлат университети Тарих факультети талабалари таркибидан ташкил топган “Ҳумо” талабалар театр студияси Андижон вилоят мусиқали драма театрида Тохир Маликнинг “Аливидо болалик” асари асосида саҳналаштирилган спектални намойиш этди. Фестивал кўтаринки рухда ўтди. Фестевалда Тарих факультети декани Р.Шамситдинов фестивал доирасида ўтказилаётган тадбирлар мазмун-моҳиятини яна бир-бор ёшларга етказилиб, уюшмаган ёшлар ва талабаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишга чақирди.

2021 йил 10 февраль куни Санъатшунослик факультетининг мусиқа таълими йўналиши 102-гуруҳида мураббий М.Раҳимова раҳбарлигида “Буюк юртдошимизга таъзим” мавзусида адабий-мусиқий тадбир ташкил этилди. Талабалар З.М.Бобур ғазалларини ёд олишиб, мусиқий асарларни ижро этдилар

2021 йил 10 февраль куни Физика-математика факультетида улуғ шоир, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллуд куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбир давомида талабалар томонидан Алишер Навоийнинг ғазаллари, саҳна кўринишлар, миллий рақс ва қўшиқлар ижро этилди.

2021 йил 10 февраль куни Физика-математика факультетининг математика кафедраси ўқитувчиси М.Ҳасанова томонидан талабаларни фикрлаш қобилиятларини юксалтириш ҳамда спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида математика йўналиши 3-курснинг 2-3-гуруҳлари ўртасида шахмат ва шашка мусобақаси ўтказилди. Мусобақада шахмат тури бўйича 3М2-гуруҳ талабаси Насриддинов Абдулло иштирокчилар орасида фаоллик кўрсатиб ғолибликни қўлга киритди. Мусобақанинг шашка тури бўйича Иминова Шахлохон ғолиб бўлди.

2021 йил 10 февраль куни Санъатшунослик факультетининг ТСМГ кафедраси катта ўқитувчиси С.Мирзаев 6-сонли ТТЖда “ТТЖда одоб аҳлоқ қоидалари” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Тадбирда 32 нафар талабалар иштирок этди.

2021 йил 10 февраль куни Санъатшунослик факультетининг мусиқий таълим кафедраси ўқитувчиси A.Юлдашев томонидан 301-гуруҳда “Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида давра субати ўтказилди. Давра суҳбатида талабалар фаол иштирок этди. Ёшлар орасида хуқуқбузарликни олдини олиш учун нималарга этибор бериш кераклиги юзасидан талабаларнинг фикрлари тингланди.

2021 йилнинг 10 февраль куни Ахборот технологиялари ва компютер инжиниринги факультетида “Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган” давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Джурабоев М ҳамда 1-босқич талабаларидан 80 нафар талабалар иштирок этди.

2021 йил 10 фeвраль куни Мактабгача таълим факультетининг мактабгача педагогика кафедраси ўқитувчиси Б.Марасулов 3-талабалар турар жойида 5 та муҳим ташаббус 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Спорт доимий ҳамрохимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбати давомида факультет профессор-ўқитувчилари Б.Қодирова, С,Таджибаев ҳамда 50 нафарга яқин талабалар иштирок этишди.

2021 йил 11 февраль куни Физика-математика факультети математика йўналишининг 200 нафардан зиёд талабалари Андижон шаҳар Дукчи Эшон кўчаси 202-уйда жойлашган Андижон вилоят тарихи ва маданият музейининг тасвирий санъат бўлимига экспонатлар залига саёҳат қилишди. Музейда тарихимиздан дарак берувчи расмлар, сопол идишлар, Дукчи Эшонга тегишли бўлган шахсий буюмлар ҳам сақланиб келинади. Шунингдек, қўзғолондан кейин Дукчи Эшон сақланган зиндонлар ҳам сақланиб қолган.

2021 йил 11 февраль куни Андижон давлат университети қошидаги Академик лицейда З.М.Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган тадбирда Санъатшунослик факультетининг мусиқа таълими йўналиши иккинчи ва учинчи курс талабалари шоир шеърлари билан ижро этиладиган мумтоз ашулаларни ижро этдилар.

2021 йил 11 февраль куни Андижон давлат университетининг катта мажлислар залида бўлиб ўтган адабий-мусиқий тадбирда санъатшунослик факльетининг талаба-ёшлар мақом ансамбли ўз мусиқий чиқишлари билан иштирок этдилар.

2021 йил 11 февраль куни Андижон шаҳрида “Андижон ёшларни бирлаштиради!” шиори остида талабалар фестевали доирасида вилоят Қўғирчоқ театрида “Андижон полкаси” тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда университетнинг “Андижон полка” жамоаси муносиб иштирок этди.

2021 йил 11 февраль куни Андижон шаҳрида “Андижон ёшларни бирлаштиради!” шиори остида талабалар фестевали доирасида вилоят Ёшлар марказида бўлиб ўтган вилоят ОТМ лари талабалари ўртасида ўтказилган “ҚВЗ” танловида университет жамоаси фахрли биринчи ўринни эгалладилар.

2021 йил 11 февраль куни Физика-математика факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари У.Валиев бошчилигида, факультет профессор-ўқитувчилари К.Турғунова, Ж.Алиева, Г.Абдуолимова иштирокида математика йўналиши 3-босқич М3,М4,М5,МЕ-гуруҳ талаба-қизлари билан “Қизларни оилага тайёрлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва уларни касб-ҳунарга йўналтириш” бўйича давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида 65 нафар талаба-қизлар қатнашди.

2021 йил 11 февраль куни Физика-математика факультети математика йўналишининг 200 нафардан зиёд талабалари Андижон шаҳар Дукчи Эшон кўчаси 202-уйда жойлашган Андижон вилоят тарихи ва маданият музейининг тасвирий санъат бўлимига экспонатлар залига саёҳат қилишди. Музейда тарихимиздан дарак берувчи расмлар, сопол идишлар, Дукчи Эшонга тегишли бўлган шахсий буюмлар ҳам сақланиб келинади. Шунингдек, қўзғолондан кейин Дукчи Эшон сақланган зиндонлар ҳам сақланиб қолган.

2021 йил 11 февраль куни Андижон давлат университети қошидаги Академик лицейда З.М.Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган тадбирда Санъатшунослик факультетининг мусиқа таълими йўналиши иккинчи ва учинчи курс талабалари шоир шеърлари билан ижро этиладиган мумтоз ашулаларни ижро этдилар.

2021 йил 11 февраль куни Андижон давлат университетининг катта мажлислар залида бўлиб ўтган адабий-мусиқий тадбирда санъатшунослик факльетининг талаба-ёшлар мақом ансамбли ўз мусиқий чиқишлари билан иштирок этдилар.

2021 йил 11 февраль куни Андижон шаҳрида “Андижон ёшларни бирлаштиради!” шиори остида талабалар фестевали доирасида вилоят Қўғирчоқ театрида “Андижон полкаси” тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда университетнинг “Андижон полка” жамоаси муносиб иштирок этди.

2021 йил 11 февраль куни Андижон шаҳрида “Андижон ёшларни бирлаштиради!” шиори остида талабалар фестевали доирасида вилоят Ёшлар марказида бўлиб ўтган вилоят ОТМ лари талабалари ўртасида ўтказилган “ҚВЗ” танловида университет жамоаси фахрли биринчи ўринни эгалладилар.

2021 йил 11-13 февраль кунлари Ёшлар ойлиги муносабати билан чeт тиллари факултeти талабалари ўртасида “Спорт соғлик гарови” шиори остида спортнинг волeйбол тури бўйича факултeтнинг 2-курс талабалари ўртасида факультет биринчилиги мусобоқалари бўлиб ўтмоқда.

2021 йил 11-13 февраль кунлари Чет тиллар факультетининг ёшлар иттифоқи етакчиси 4-курснинг 409-гуруҳ етакчиси Исматуллаев Бекмурод факультетнинг биринчи ҳамда иккинчи курс талабалари ўртасида интернетдан самарали фойдаланиш усуллари тўғрисида тарғибот ишларини олиб борди. Компютердан фойдаланиш усулларини талабаларга мунтазам равишда ўргатиб келмоқда. Талабаларни бўш вақтларини самарали ва мазмунли ўтказиш ҳамда компютер саводхонлигини ошириш мақсадида факультетда бепул тўгарак ташкил қилинди.

2021 йил 11 февраль куни Андижон давлат университетида шоҳ ва шоир, Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг
538 йиллиги муносабати билан “Бобур - авлодлар ардоғида” мавзусида тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда университет ректори А.С.Юлдашев, ёшлар билан ишлаш бўйича проректор А.Ш.Ҳамрақулов, барча факультет деканлари декан ўринбосарлари профессор-ўқитувчилар ҳамда 150 нафар талабалар иштирок этди. Тадбирда Тарих факультетининг “Ҳумо” талабалар театр студияси жамоас томонидан намойиш этилган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётини акс эттирувчи саҳна кўринишлари Бобурни нафақат шоир сифатида, балки давлат раҳбари сифатида қилган улкан ишларини кўрсатиб бера олди.

Фаол иштирк этган талабалар университет ректори ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси раиси томонидан муносиб твақдирландилар.

2021 йил 11 февраль куни Тарих факультети жамоаси томонидан университетнинг 2-сонли талабалар турар жойида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан “Бобур каби севинг Ватанни” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирда факультет декани Р.Шамситдинов, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари И.Джумабоев, “Ҳумо” талабалар театр студияси жамоаси ва 50 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этдилар. Тадбирда Тарих факультети талабалари томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ғазал ва рубоийлари, жозибадор қўшиқ ва рақслар, “Ҳумо” талабалар театр студияси жамоаси томонидан шоҳ ва шоирнинг ҳаётини акс эттирувчи саҳна кўринишлари маҳорат билан ижро этилди. Тадбирда фаол иштирок этган талаба-ёшлар факультет декани томонидан муносиб рағбатлантирилди.

2021 йил 11 февраль куни Андижон вилоят телевидениясида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати кўрсатув ташкил этилди. Ушбу кўрсатувда факультет декан ўринбосари И.Джумабоев ҳамда “Ҳумо” талабалар театр студияси аъзолари иштирок этдилар. Кўрсатувда Тарих факультетининг “Ҳумо” талабалар театр студияси жамоаси томонидан намойиш этилган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётини акс эттирувчи саҳна кўринишлари Бобурни нафақат шоир сифатида, балки давлат раҳбари сифатида қилган улкан ишларини кўрсатиб берилди.

2021 йил 11 февраль куни Андижон давлат университети катта мажлислар залида филология факультети ўзбек тилшунослиги кафедраси ҳамда факультетда таҳсил олувчи ўзбек тили йўналишидаги талабалар иштирокида улуғ саркарда, мутафаккир олим, дилбар шахс, буюк бобокалонимиз, Андижон фарзанди, фахру ифтихоримиз саналган Ҳазрат Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан “Биз Бобур авлодларимиз” мавзусида катта адабий-бадиий кеча ўтказилди. Кечада Ҳазрат Бобурнинг ўлмас мероси, шахсияти, илмий-адабий асарлари, бадиият мулкига айланган асарлари таҳлилу талқин этилди. Композиция шаклида ўтказилган кечада талабалари ижросидаги ғазал, рубоийлар, саҳна кўриниши ва куй ва қўшиқлар томошабинларда катта таассурот қолдирди.

2021 йил 11 февраль куни Андижон вилоятидаги олий таълим муассасалари ўртасида “Андижон ёшларни бирлаштиради!” шиори остида ўтказилаётган талабалар фестивали доирасида талаба-ёшлар ўртасида санъат ва маданиятни ривожлантириш мақсадида Андижон вилоят мусақали драма театрида ташкил қилинган “Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур издошлари” ғазаллар танловида филология факультети номидан иштирок этиб, фаол талабаларимиз умумжамоа ҳисобида 201-гуруҳ талабаси Қурбонова Диёрахон 1-ўринни қўлга киритди. Ҳамда 206-гуруҳ талабаси Отахонова Ойшахон 3-ўринни қўлга киритди.

 

2021 йилнинг 11 февраль куни Ахборот технологиялари ва компютер инжиниринги факультетида гуруҳлар ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини бўлиб ўтди. Бунда гуруҳлардан 6 та жамоа иштирок этиб, ўйин натижаларига кўра 1-курс Математика ва информатика таълим йўналиши талабаларидан ташкил топган “Хоразмий авлодлари” жамоаси ҳафта ғолиби деб топилди.

2021 йил 11 февраль куни Чeт тиллари факултeт тасарруфидаги барча акадeмик гуруҳларда “Ахборот ва мураббийлик соати” “Мирзо Бобурнинг юрт соғинчи” мавзуларида юқори савияда ўтказилди.

Факултeтдаги барча гуруҳ мураббийлари томонидан ҳар бир гуруҳнинг тeлeграм гуруҳларида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадидаги маънавий-маърифий маъмундаги тадбирлар, давра суҳбатлари ўз самарасини бeрмоқда.

2021 йил 11 фeвраль куни Мактабгача таълим факультети хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Қўчқарова 2-курс талаба қизлари билан талабалар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида “Моддий бойлик маънавий бойликдан устун эмас” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Суҳбат давомида маърузачи талабаларга уларнинг асосий мақсади ўқиш бўлиши кераклигини, ота-оналари улар учун ҳамма шарт-шароитларни муҳайё қилаётганликларини айтиб ўтди. Ҳар ҳил тилла буюм қимматбахо кийимларга кўнгил қўймасликларини уқтирди. Давра суҳбатида 60 нафарга яқин талабалар иштирок этдилар.

2021 йил 12 фeвраль куни Мактабгача таълим факультeтининг мактабгача таълим мeтодикаси кафeдраси ўқитувчиси С.Таджибаев гуруҳ мураббийлик ишларини олиб бораётган 101-гуруҳ талабалари билан шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишлаб “Бу кун тушларимга кирмиш Андижон” мавзусида саҳналаштирилган театр намойиш этдилар. Тадбирда факультет профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди.

2021 йил 12 февраль куни санъатшунослик факультетининг мусиқий таълим кафедрасининг катта ўқитувчиси Ҳ. Ботирова 6-сонли ТТЖда “Бобур ва мусиқа” мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Давра суҳбатида 28 нафар талабалар иштирок этди.

2021 йилнинг 12 февраль куни Ахборот технологиялари ва компютер инжиниринги факультетида ўтказилаётган “Ҳар ҳафтада бир китоб” лойиҳаси бўйича факультетнинг йўналишлари ўртасида китобхонлик тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Кайковуснинг “Қобуснома” китоби бўйича савол жавоблар ҳамда қизғин давра суҳбатлари ўтказилди.

2021 йил 12 февраль куни Физика-математика факультетининг физика кафедраси ўқитувчиси М.Қўчқарова томонидан ёшларни баркамол авлод рухида тарбиялаш учун китоб ўқишни кенг тарғиб қилиш мақсадида 1-курс физика йўналиши 1-2-гуруҳ талабаларига “Китобхонлик – миллат кўзгуси” мавзусида маънавий–маърифий давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида “Китоб тафаккур ва қалб эхтиёжини қондирувчи омил” сифатида инсон руҳини тарбиялайди, унинг шахс сифатида шаклланишида муҳим туртки хисобланиши айтиб ўтилди. Давра суҳбатида 54 нафар талабалар қатнашди.

2021 йил 12 февраль куни Андижон вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармасида “Маънавият ва маърифат” ўқув машғулотида Тарих факультети катта ўқитувчиси М.Раджапованинг “Ўзбекистон Республикаси худудидаги ҳамда жахондаги муқаддас жойлар, қадамжолар Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд, Зангиота, Аҳмад Яссавий, Макка ва Мадина, Карбало ва Нажаф, Ганга дарёси ва Қудус шаҳри” мавзуси юзасидан маърузаси тингланди ва мавзу бўйича кенг қамровли тушунчалар берилди.

2021 йилнинг 13 феврал куни Ахборот технологиялари ва компютер инжиниринги факультетининг талабалари ўртасида шахмат ва шашка спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада 8 та гуруҳдан 45 нафар талабалар қатнашиб мусобақа сўнгида жамоавий ўйин ҳисобига кўра Информатика ўқитиш методикаси 2-курс талабаларидан ташкил топган жамоа 1-ўринни, Математика ва информатика йўналиши 1-курс талабалари 2-ўринни, Компютер инжиниринги 1-курс талабаларидан ташкил топган жамоа 3-ўринни эгалладилар.

2021 йил 13 фeвраль куни Мактабгача таълим факультетининг мактабгача педагогика кафедраси ўқитувчиси В.Қодиров 2-курс талабалари билан 5 та муҳим ташаббус 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Ижтимоий тармоқлар ва унинг зарарли ҳамда фойдали томонлари” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Суҳбатни маърузачи талабаларга мавзу юзасидан тайёрлаб келган тақдимот материалллари асосида тушунтириб берди. Давра суҳбатида 38 нафар талаба иштирок этди.

2021 йил 13 фeвраль куни мактабгача таълим факультети декани З.Э.Азимова, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Б.Абдукадиров, факультет гуруҳ мураббийлар кенгаши раиси У.Ахунов ҳамда гуруҳ мураббийлари ижарада истиқомат қилаётган талабалар хонадонларига ташриф буюриб улар билан “Китоб билан ҳамма дўст” мавзусида давра субатлари ўтказдилар. Қолаверса талабаларнинг ижара хонадонлари эгалари билан ҳам суҳбатлашиб талабалар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

2021 йил 13 февраль куни “Оила, мактаб ва олий таълим ҳамкорлиги” доирасида Қўрғонтепа туманидаги 8-умумтаълим мактаби 11- синф раҳбари А.Низомиддинов бошчилигида 11-синф ўқувчиларининг университетга ташрифи ташкил қилинди. Ўқувчилар ташриф давомида университетнинг диққатга сазовор жойларини, филология факультетидаги ўқув амалиёт жараёнлари шу билан бирга АРМдаги китоблар фонди, электрон дарсликлар билан таништирилди.

2021 йил 13 февраль куни Андижон давлат университети кичик мажлислар залида Қирғизистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг раиси Маркабой Каматов, Қирғизистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси ёзувчи Бегижон Ахмедов “Муштарак халқлар адабиёти” мавзусида адабий-бадиий суҳбат ташкил қилинди. Тадбирни филология факультети декани Б.Раҳмонов олиб борди, тадбир давомида меҳмонларни Андижон давлат университети фаҳрий профессорлигига қабул қилинди.

2021 йил 13 февраль куни юртимизда шоҳ ва шоир, жаҳон тан олган маданият арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллик муносабати билан Aндижон вилояти 45605-ҳарбий қисмда филология факультети талабалари иштирокида ташкил этилган кўринишлар ҳарбий хизматчиларга манзур бўлди. Тадбир сўнгида бошқарма раҳбарияти ҳарбий хизматчиларнинг маънавий онгини, адабий билимларини оширишга хизмат қилган кўринишларни тайёрлаган ўзбек тилшунослиги кафедраси катта ўқитувчиси Дилфузахон Матёқубова, Филология факултети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Aбдуҳалим Эргашев иштирок этдилар.

2021 йил 13-15 февраль кунлари Андижон давлат университети психологи О.Мухтаров томонидан университет талабалари орасида психологик муҳитни барқарорлаштириш, иш унумдорлигини ошириш ҳамда талаба-ўқитувчи, талаба-талаба, фарзанд-ота-она, ўқитувчи-ота-оналар ўртасидаги шахслараро муносабатларда юзага келадиган хуқуқбузарлик, низоли ва муаммоли вазиятларнинг ечимини топиш мақсадида университет ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун “Сизни нима ташвишга солаябди”, “Сирингизни ишонинг” телеграм бот ташкил этилди. Ушбу телеграм ботга тушган мурожаатлар сони 1900 га яқин бўлиб, барчаси бўйича мутахассислар ва психолог маслҳати ва тавсиялари берилди.

 

2021 йил 13-19 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган 5 та муҳим ташаббусининг 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида Андижон давлат университети академик лицейида жисмоний тарбия рахбари О.Игамбердиев томонидан ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида “Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва ўқувчиларни соғломлаштириш” мақсадида умумий ривожлантирувчи машқлар ўтказилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад ёшларни жисмоний ва рухий чиниқтириш, уларни спортга бўлган қизиқишларини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.

2021 йил 14 февраль куни Андижон шаҳрида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳиёбонида ўтказилган “Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали пойига гул қўйиш” маросимида филология факультети мутахассислик кафедралари профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этди. Хусусан, ўзбек адабиётшунослиги кафедраси доценти, филология факультети декани Б.Раҳмонов бу тадбирда ўзининг буюк бобокалонимизга бағишланган илмий-оммабоп маърузаси билан барчанинг олқиши ва эътирофига сазовор бўлди.

2021 йил 14 февраль куни Ижтимоий иқтисодиёт факультети МГМАҲТ йўналиши 3- курс талабалари Андижон давлат университети ахборот ресурс марказига ташриф буюриб китоб мутоала маданиятини шакллантириш бўйича махорат дарсларида қатнашиб қайтдилар.

2021 йил 15 февраль куни Умумий педагогика кафедраси доценти М.Хўжамбердиев Избоскан туман, Ўрта қишлоқ МФЙ кенгаши аъзолари ва уюшмаган ёшлар билан “Маҳаллада ёшларни ватанпарварлик ва меҳнатсеварликка ўргатиш” мавзусида давра суҳбати ўтказди.Суҳбат жараёнида М.Хўжамбердиев сўз олиб, маҳалладаги уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш, турли касб-хунарларга ўргатиш ҳозирги куннинг долзарб вазифаси эканлигини таъкидлади. Бандлик томонидан ташкил этилган турли йўналишдаги курсларга тартибли жалб қилиш, келгусида ўз иш ўринларини яратиш кераклигини айтди.Суҳбатда 36 нафар уюшмаган ёшлар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар билиб олдилар.

2021 йил 15 февраль куни мактабгача таълим факультетида 103-гуруҳ талабалари иштирокида икки буюк сиймо Ҳазрат Мир Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб, шунингдек, 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида “Мангу барҳаёт сиймолар” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда факультет декани З.Э.Азимова, ЎИБДЎ Ш.Ҳасанов, ЁБИБДЎ Б.Абдукадиров, факультет гуруҳ мураббийлар кенгаши раиси У.Ахунов, “Ишонч” кредит-савдо маркази ташкилотчилари, факультет қошида фаолият олиб бораётган “Зукко болажон”давлат-хусусий шерикчилик оилавий боғча тарбияланувчилари, Андижон шаҳар 1-сон касб-ҳунар таълими мактаби ўқувчилари, мактабгача таълим факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда факкультет талабалари фаол иштирок этишди. Тадбирда фаол иштирок этган профессор-ўқитувчи ва талабалар “Ишонч” кредит-савдо маркази ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

2021 йил 15 февраль куни Умумтехника фанлари ва меҳнат таълими кафедраси 104-105-гуруҳ талабалари томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган “Биз Бобур издошларимиз”мавзусида тадбир ўтказилди.Тадбирни Педагогика факультети декани М.У.Тўраев Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ғазали билан очиб берди. “Умумий педагогика”кафедраси мудири Н.Абдуллаева томонидан айтилган ғазаллар тадбирга кўтаринкилик улашди,талабалар ижросидаги ғазал, рубоийлар ҳамда саҳна кўринишлари иштирокчиларда катта таассурот колдирди.

2021 йил 15 февраль куни санъатшунослик факультети мусиқий таьлим кафедраси ўқитувчиси З. Ходжаева томонидан “Нафосат гулшани” деб номланган тадбир ташкил этилди. Тадбир Санъатшунослик факультети биноси 202-ўқув хонасида ўтказилди. Тадбирда мусиқа таълими йўналиши 103 ва 201- гуруҳ талабалари иштирок этдилар.

2021 йил 15 февраль куни Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш мақсадида 1- талабалар турар жойида истиқомат қиладиган қизлар ўртасида спортнинг шашка тури бўйича ўзаро берлашувлар ташкил қилинди.

2021 йил 15 февраль куни Ахборот технологиялари ва компьютер инжиниринги факультетида “Спорт билан ҳамнафас” шиори остида, Талабалар ва профессор ўқитувчилар ўртасида “Волейбол” спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада талабалар ўртасида волейбол спорт тури бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллаган Математика ва информатика таълим йўналиши биринчи босқич 103-гуруҳ талабалари ҳамда профессор ўқитувчилар қатнашдилар. Мусобақа сўнгида факультет профессор-ўқитувчилари томонидан йиғилган жамоа ғолиб деб топилди.

2021 йил 15 февраль куни санъатшунослик факультети ТСМГ кафедрасида З.М.Бобур таваллуди муносабати билан ўтказилган ёшлар ўртасидаги ижодий ишлар кўргазмасида Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши 102-гуруҳ талабаси Мухаммаджонова Дилнозахон 1-ўрин, 102-гуруҳ талабаси Отахонова Шохидахон 2-ўрин, 102-гуруҳ талабаси Жакбаралиев Муродилло 3-ўринга лойиқ деб топилди.

2021 йил 15 февраль куни Ахборот технологиялари ва компьютер инжиниринги факултетида китобхонликни кенг тарғиб қилиш чора тадбири доирасида “Факультетга китоб туҳфам” шиори остида, факултетнинг ўқув биносида жойлаштирилган китоб жавони учун, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар томонидан ўзларининг шахсий кутубхонасидан китоб туҳфа қилиш лойиҳаси ўтказилди.

2021 йил 15 февраль куни Андижон вилоят телевидиниясида Андижон давлат университети филология факультети ўзбек тили йўналиши 2-босқич талабалари ҳамда тарих факультети талабалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини саралаш босқичи ўтказилди. Натижаларга кўра 204-гуруҳ талабалари ғолиб бўлдилар ва курслар ўртасидаги беллашувга йўлламани қўлга киритдилар.

2021 йил 15 февраль куни ахборот технологиялари ва компютер инжиниринги факультетининг ҳарбий муддатни ўтаб тавсиянома билан ўқишга қабул қилинган талабалари Қўрғонтепа туманида жойлашган “Мурувват уйи” га ташриф буюрдилар.

2021 йил 15 февраль куни Андижон давлат университетининг академик лицейи ўқувчи-ёшлари ўртасида “Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликни бартараф этиш” мавзусида Андижон вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили А.Зокиров, Андижон вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили Н.Якубов, Андижон шахар 2-сон ИИБ профилактика катта инспектори капитан М.Хасанов, Андижон шахар имом-хатиби Ж.Содиқов, Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ 4 Отряд ходимлари Ф.Тожибоев ва С.Мўминжоновлар хамкорликда давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу ўтказилган давра суҳбатида академик лицей ММИБДЎ Б.Акбаров, психолог Б.Юсупов, гуруҳ мураббийлари ва 250 нафар ўқувчи иштирок этди.

2021 йил 15-16 февраль кунлари университет психологи О.Мухтаров ўспирин ёшидаги талабалар орасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида Педагогика, Ижтимоий-иқтисодиёт факультети 1-босқич талабалари билан “Ҳаёт гўзал”, “Яшаш бахти” мавзуларида мулоқотлар олиб борди. Руҳиятида беқарорлик аниқланган ўқувчилар билан индивидуал, психокоррекцион суҳбатлар ўтказди. “Суицидал хулқни суицидал харакатга айланишини олдини олиш ва психопрофилактик чоралар кўриш” масаласида талабалар билан психопрофилактик ишлар олиб борилди.

 

2021 йил 16 февраль куни 1- талабалар турар жойида филология факультети талабалари иштирокида Ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчилари Б.Ахмедов ҳамда ўқитувчи А.Абдураимовлар томонидан “Бобур шоҳ ва шоир” мавзусида суҳбат ташкил қилинди. Суҳбатда 36 нафардан зиёд талаба иштирок этдилар.

2021 йил 16 февраль куни Андижон давлат университети санъатшунослик факультетининг мажлислар залида ҳуқуқ соҳаси вакиллари билан тарғибот-ташвиқот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда АДУ ҳуқуқшуноси М. Содиқова, 2-МБ ходими Д. Камолова, ҳудуд профилактика нозири М. Ҳасанов, Адлия бошқармаси ходими Т. Мирзаев, факультет декани Ч. Шакирова, санъатшунослик факультетининг гуруҳ мураббийлари ва 120 нафар талабалари иштирок этишди.

2021 йил 16 февраль куни мактабгача таълим факультети мактабгача педагогика кафедраси ўқитувчиси Б.Қодирова 304-гуруҳ талабалари билан “Мен ватанга нима бердим” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбати давомида талабалар томонидан ватанни мадҳ этувчи турли шеър ва қўшиқлар айтилди. Суҳбат давомида талабалар маърузачига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. давра суҳбатида 19 нафар талаба иштирок этди.

 

2021 йил 16 февраль куни мактабгача таълим факультети мактабгача педагогика кафедраси ўқитувчиси Г.Досбекова 207-гуруҳ талабалари билан биргаликда “Факультетга китоб совға қиламан” акцияси доирасида мактабгача таълим факультети кутубхонасига 10 дона бадиий китоб совға қилдилар.

2021 йил 16 февраль куни мактабгача таълим факультети мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчилари А.Исроилов “Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни ўзбек халқ куй ва қўшиқлари орқали миллий руҳда тарбиялаш” ва Г.Ҳайдарова “Бўлажак тарбиячиларнинг нутқида нуқсони бўлган болалар билан ишлаш компетенцияларини шакллантириш” мавзулари асосида кафедрада илмий семинар ўтказдилар. Семинарда кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда 2-курс талабалари иштирок этди. Семинар қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Семинар сўнгида кафедра аъзолари томонидан илмий ишларнинг ютуқ ва камчиликлари айтиб ўтилди. Бўлажак докторантларни илмий ишларини муваффақиятли якунлашларида омадлар тилашди.

 

2021 йил 16 февраль куни Ижтимоий иқтисодиёт факультети декани ташаббуси билан талабалар орасида китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида АДУ Ахборот ресурс марказида “Китоб – илм калити” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

2021 йил 16 февраль куни санъатшунослик факультети чолғу ижрочилиги: халқ чолғулари йўналиши гуруҳ мураббийлари Ҳ. Дадабоев ва Б.Собиржоновлар бошчилигида талабаларнинг спорт билан шуғулланишлари, жисмонан бақувват бўлишларини таъминлаш мақсадида 104 ва 105 гуруҳ талабалари ўртасида мини футбол мусобақаси ўтказилди.

 

2021 йил 16 февраль куни Андижон давлат университети катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси Ҳайриддин Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси ўринбосари, шоир Нодир Жонузоқ, Республика “Маънавият ва маърифат маркази” раҳбари Минҳожиддин Мирзолар ёш ижодкорлар билан учрашув ўтказдилар ўтказилди. Тадбирда университет ректори А.С.Юлдашев, филология фанлари номзоди, доцент Б.Раҳмонов ва филология факультети профессор ўқитувчилари иштирок этди. Шунингдек, тадбирга Муҳаммад Юсуф ижод мактаби ўқувчилари ташриф буюрдилар. Кеча қатнашчиларда ўзига хос таассурот қолдириш билан бирга, ёшлар ижоди билан янада яқинроқ танишиш, уларни ижодини ёритиш ва қўллаб қувватлаш, кўмак бериш кераклиги таъкидланди.

2021 йил 16 февраль куни филология факультети Информатика ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси Қодирова Лолахон томанидан 414 ўқув хонасида филология ва тилларни ўқитиш ўзбек тили йўналиши талабалари билан биргаликда компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни фаолиятини ташкил қилиш мақсадида “Facebook да профиль очиш ва ундан фойдаланиш” мавзусида суҳбат ташкил қилинди. Суҳбатда талабаларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти, ундан фойдаланиш ҳолатларида юзага келиши мумкин бўлган ҳавфсизлик қоидалари, ахборот ҳавфсизлиги масалалари тушунтириб ўтилди.

2021 йил 16 февраль куни Ахборот технологиялари ва компьютер инжиниринги факультетининг профессор ўқитувчилари ҳамда 300 нафар талабалар билан биргаликда Андижон шаҳрида жойлашган Андижон вилояти мусиқали драма театрига ташриф буюрдилар. Захириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти акс этган “Юлдузли тунлар” асарини актёрлар ижро этдилар. Тадбир барчага бирдек маъқул бўлди.

2021 йил 17 февраль куни мактабгача таълим факультети мактабгача педагогика кафедраси ўқитувчиси И.Охунов 3-курс талабалари билан “Мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ва тарбияланувчи ўртасидаги педагогик муносабат” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбати давомида И.Охунов бўлажак тарбиячи шахси қандай ижобий сифатларга эга бўлиши лозимлиги тўғрисида айтиб ўтди. Давра суҳбатида 62 нафар талаба иширок этди.

2021 йил 17 февраль куни вилоят касаба уюшмалари залида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилояти Кенгаши ва Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамкорлигида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 538 йиллиги муносабати билан “Бобуршунос тадқиқотчилар” танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Танловда Ижтимоий иқтисодиёт факультети талабалари “Бобуршунос тадқиқотчилар” танловида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, ғолиб бўлди.

2021 йил 17 февраль куни Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари мақсадида ахборот технологиялари ва компютер инжиниринги факультетида “Шахмат ва шашка” спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада 6 та гуруҳдан 40 нафар талабалар иштирок этди. Мусобақа натижаларига кўра математика ва информатика таълим йўналиши талабаси Кимсанбоев Исроилжон барча тенгдошлари устидан ғалаба қозониб фахрли биринчи ўринни эгаллади.

2021 йил 17 февраль куни санъатшунослик факультети мусиқа таълими кафедраси ўқитувчиси М.Ашуров томонидан вокал санъати 204-гуруҳи ва чолғу ижрочилиги 205-гуруҳларида ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича маҳорат дарси бўлиб ўтди. М. Ашуров талабаларга информацон технология имкониятлари, мусиқа дарсларини ташкил этишда мультимедия ва электрон дарсликлар хусусиятлари борасида кенг маълумотлар берди. Мазкур тадбирда талабалар ўзлари қизиққан масалаларда устозларидан маслаҳат ва кўрсатмалар олдилар. Ўз ташаббус ва таклифлари билан чиққан талабалар фикр-мулоҳазалари қўллаб-қувватланди.

2021 йил 17 февраль куни “Умумтехника фанлари ва меҳнат таълими” кафедраси 202-гуруҳ мураббийи М.Қамбарова томонидан “Facebook тармоғида профиль очишва ундан фойдаланиш” деб номланган амалий машғулот ташкил этилди Машғулот давомида талабаларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти, ундан фойдаланиш ҳолатларида юзага келиши мумкин бўлган ҳавсизлик қоидалари,ахборот ҳавсизлилиги масалалари тушунтириб ўтилди. Интернет тармоғидан маълумотлардан фойдаланиш, юклаб олиш,маълумотларни таҳрир қилиш кўникмалари берилди.

2021 йил 17 февраль куни филология факультети 413-хонада 401- гуруҳ талабалари билан Андижон давлат университети фуқаро муҳофазаси бўлими бошлиғи заҳирадаги катта лейтенант З.Шарипов томонидан “Университет ҳудудида техноген ҳолатларда ҳаракатланиш” мавзусида суҳбат ташкил қилинди. Суҳбат давомида техноген ҳолатларда талабаларимизнинг биноларда ҳаракатланиш ҳолатлари техноген ҳолатларда ҳавфсизлик масалалари тўла кўриб чиқилди. Талабалар томонидан берилган саволларга аторофлича жавоблар берилди.

2021 йил 17 февраль куни 1-талабалар турар жойида филология факультети талабалари иштирокида. Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси катта ўқитувчиси Б.Мўминов ҳамда ўқитувчи Ҳ.Нурматовлар томонидан “Бобур соғинчи” мавзусида маънавий-маърифий суҳбат-мулоқот уюштирдилар. Суҳбатда 28 нафардан зиёд талаба иштирок этдилар.

2021 йил 17-18 февраль кунлари университет психолог О.Мухтаров томонидан оилаларда юзага келадиган низоли вазиятлар ва жиноятчиликларни олдини олиш мақсадида Асака туманида семинар машғулотлар ташкил этилди. Семинар машғулот давомида Олтинкул тумани Махалла раиси уринбосарларига Оилалардаги ижтимоий-психологик масалаларга аптимал ечим бериш буйича методологик маханизмлар тренинг машгулотлар жараёнида ўргатилди. Машғулотлар давомида Олтинкўл тумани маҳалла раис ўринбосарларидан ташкил топган 56 нафар иштирокчилар катнашдилар ва маҳаллаларда аёллардаги ижтимоий-психологик муаммоларга аниқ ечим топиш бўйича мутахассис билан психотерапея услублари, психологик коррекция буйича барча керакли тушунчаларни берди.

2021 йил 18 февраль куни Республикамиздаги нуфузли олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик шартномаларини тузиш ва имзолаш мақсадида Тошкент давлат юридик университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтлари билан Ижтимоий иқтисодиёт факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари С.А.Исмаилов хамда Иқтисодиёт кафедраси доценти И. Умаровлар шартномалар имзолаб қайтдилар.

2021 йил 18 феврал куни Ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни ОТМда ўқишлари учун қизиқишларини ошириш мақсадида Андижон вилояти Избоскан туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактаби 11-синф битирувчилари "ОЧИҚ ЭШИКЛАР" куни муносабати билан Андижон давлат университети Ижтимоий иқтисодиёт факультетига ташриф буюрдилар ва ўзлари қизиққан йўналишлари билан ижтимоий иқтисодиёт факультети декани юридик фанлари доктори профессор Т.Т.Мадумаров ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари С.А.Исмаиловлар факультет етакчиси М.Обидов ва факультетнинг фаол талабалари томонидан факультетни таништириш ишлари олиб борилди. Ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар бердилар.

2021 йил 18 февраль куни академик лицей Ўзбек филологияси ўқитувчилари Д.Идрисова, Д.Юнусова ва Д.Қосимовалар бошчилигида лицейнинг хорижий филология фанлар йўналиши 2-босқич 209-210 гуруҳи ва ижтимоий гуманитар фанлар йўналиши 2-босқич 211-гуруҳлари ўртасида “Адабиёт маънавиятни юксалтиради” шиори остида беллашув бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган беллашувда Ўзбек филологияси ўқитувчилари Д.Идрисова, Д.Юнусова ва Д.Қосимовалар хакамлик қилди. Ушбу беллашувда ижтимоий гуманитар фанлар йўналиши 2-босқич 211-гуруҳи ғолиб бўлди ва маъмурият томонидан тақдирланди.

2021 йил 18 февраль куни “Андижон ёшларни бирлаштиради” шиори остида ўтказилаётган ёшлар форумининг “Ёш дастурчи” йўналиши бўйича, ахборот технологиялари ва компютер инжиниринги факултетининг дастурчилар жамоаси Андижон давлат университети номидан қатнашиб фахрли биринчи ўринни эгалладилар.

2021 йил 18 февраль куни мактабгача таълим факультети мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси Д.Махмудова ўзи раҳбарлик қилаётган 108-гуруҳ талабалари билан “Интернет мен учун...” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Суҳбат давомида талабалар интернет ҳақида ўз дунёқарашлари билан ўртоқлашдилар. Суҳбат қизғин баҳс-мунозарага бой тарзда ўтди. Гуруҳ талабалари икки гуруҳга бўлинишиб, ўзаро баҳслашдилар.

2021 йилнинг 18 феврал куни Ахборот технологиялари ва компютер инжиниринги факультети ташаббуси билан ўтказилаётган “Ҳар ҳафтада бир китоб” лойиҳаси бўйича факултетнинг йўналишлари ўртасида китобхонлик тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Кайковуснинг “Қобуснома” китоби бўйича савол жавоблар ҳамда қизғин давра суҳбатлари ўтказилди.

2021 йил 18 февраль куни филология факультетининг барча академик гуруҳларида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-2021 ўқув йилининг йигирма бешинчи ҳафтасида ўтказиладиган “Ахборот ва мураббийлик соати машғулотлари”, “Беш муҳим ташаббус” мавзусидаги суҳбат онлайн тарзда юқори савияда ўтказилди.

2021 йил 18 февраль куни санъатшунослик факультети мусиқа таълими йўналиши 101-гуруҳида мусиқий таълим кафедраси ўқитувчиси Қ.Тоштемиров томонидан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш юзасидан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги, уни кўз қорчиқидек асраш ҳар бир инсонга муқаддас эканлиги уқдирилди. Талабалар томонидан ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар куйланди.

2021 йил 18 февраль куни филология факультетининг барча академик гуруҳларида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-2021 ўқув йилининг йигирма бешинчи ҳафтасида ўтказиладиган “Ахборот ва мураббийлик соати машғулотлари”, “Беш муҳим ташаббус” мавзусидаги суҳбат онлайн тарзда юқори савияда ўтказилди.

2021 йил 18 февраль куни санъатшунослик факультети мусиқа таълими йўналиши 101-гуруҳида мусиқий таълим кафедраси ўқитувчиси Қ.Тоштемиров томонидан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш юзасидан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги, уни кўз қорчиқидек асраш ҳар бир инсонга муқаддас эканлиги уқдирилди. Талабалар томонидан ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар куйланди.

2021 йил 19 февраль куни 6-талабалар турар жойида Исақова Зулфизархон “Халқ қўшиқларининг болалар онгига таъсири” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатида мусиқанинг инсон тарбиясидаги муҳим аҳамияти, бугунги кунда ёшларга берилган улкан имкониятлар ҳақида фикрлар билдирилди. Тадбирда 23 нафар талабалар иштирок этди.

2021 йилнинг 19 феврал куни Ахборот технологиялари ва компютер инжиниринги факультетининг гуруҳлари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини бўлиб ўтди. Бунда гуруҳлардан 6 та жамоа иштирок этиб, ўйин натижаларига кўра 1-босқич Математика ва информатика таълим йўналиши талабаларидан ташкил топган “Хоразмий авлодлари” жамоаси ҳафта ғолиби деб топилди.

2021 йил 19 февраль куни ижтимоий-иқтисодиёт факультети декани юридик фанлари доктори профессор Т.Мадумаров ва декан ўринбосарлари С.Исмаилов Р.Эргашевлар имконияти чекланган, масофавий таълим олувчи талабалар ҳонадонида бўлдилар. Албатта, ногиронларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларга ҳаётда тенг имкониятлар яратиб бериш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш жамиятда ижтимоий мувозанатни сақлаш, ижтимоий адолат принципини қарор топтиришда муҳим аҳамиятга эга.

2021 йил 19 февраль куни академик лицей 1-2 босқич ўқувчилари учун “Жамият тараққиётига тўсиқ бўлувчи иллатларга қарши курашиш” мавзусида гуруҳ мураббийлари томонидан ахборот ва мураббийлик соатлари ташкил қилинди.

2021 йил 19 февраль куни Андижон давлат университети филология факультети рус тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчилари М.Темирова, Н.Алисултоновалар томонидан 1 - талабалар турар жойида факультетнинг 1 – курс қирғиз тили йўналиши талабалири иштирокида “Туркий элим – сен азалдан буюк элдирсан” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Суҳбат давомида талабалар турар жойида дам олишни ташкил қилиш, ўзига хос гигиеник талаблар талабаларга тушунтириб ўтилди.

2021 йил 20 февраль куни мактабгача таълим факультети мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси Н.Хайитбоев 2-курс 205-гуруҳ талабалари билан “Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида жисмоний маданиятни шакллантириш” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Суҳбат давомида маърузачи талабаларга бўлажак мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида жисмоний маданиятни шакллантиришда тарбиячи-педагоглар нималарга алоҳида эътибор қаратишлиги тўғрисида таъкидлаб ўтди. Давра суҳбатида 21 нафар талаба иштирок этди.

2021-yil 1-mart kuni maktabgacha ta’lim fakulteti maktabgacha ta’lim metodikasi kafedrasi o‘qituvchisi N.Mamadalieva 1-kurs 105-106-guruh talabalari bilan yoshlar bandligini ta’minlash hamda tadbirkorlikka jalb etish va ularni kasb-hunarga yo‘naltirish bo‘yicha “Inson kasbi bilan aziz” shiori ostida davra suhbati o‘tkazdi. Suhbat davomida talabalarga kasb tanlashda muvaffaqiyatga erishish omillarini ma’ruzachi alohida sharhlab o‘tdi. Davra suhbatida 52 nafar talaba ishtirok etdi.

2021-yil 1-mart kuni filologiya fakulteti Rus tili va adabiyoti yunalishi 101- va 102-guruh murabbiyi va talabalari Farg‘ona viloyati rus drama teatri tomonidan Abdulla Qodiriyning "Baxtsiz kuyov" asari asosida tayyorlangan spektaklga tashrif buyurdilar. Teatr rus tilida ijro qilingani bois talabalarimizda katta taassurot qoldirdi.

2021-yil 1-mart kuni Andijon davlat universiteti filologiya fakulteti yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari A.Ergashev tomonidan hamkorlikda “Faol yoshlar” telegram kanalida 8-mart-Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan, fakultet ijodkor talaba qizlari o‘rtasida “Ona, ayol, go‘zallik, ayol nafosati”ni ifoda qiluvchi eng yaxshi she’rlar va eng yaxshi rasmlar ko‘rik-tanlovlariga start berildi.

2021-yil 1-mart kuni maktabgacha ta’lim fakulteti maktabgacha pedagogika kafedrasi o‘qituvchisi Sh.Turdieva 2-kurs 201-202-guruh talabalari bilan yoshlar o‘rtasida kompyuter texnologiyalari va internetdan samarali foydalanishni tashkil etish bo‘yicha “Texnologiyalar- hayotimizning ajralmas qismi” mavzusida davra suhbati o‘tkazdi. Davra suhbatida 41 nafar talaba ishtirok etdi.

2021-yil 1-mart kuni fizika-matematika fakulteti talabalari o’rtasida O'zbek she'riyatining yorqin vakilasi Zulfiyaxonim tavallud kuniga bag'ishlab, Fizika-matematika fakulteti rasmiy kanalida videorolik tanlovi o’tkazildi. Tanlovda fakultetning tashabbuskor talabalari ishtirok etdi.

2021-yil 1-mart kuni Andijon davlat universiteti filologiya fakulteti yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari A.Ergashev tomonidan hamkorlikda “Faol yoshlar” telegram kanalida 8-mart Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan, fakultet sportchi talaba-qizlari o‘rtasida “Sog‘lom turmush-farovon hayot” deb nomlangan STREET WORK OUT ko‘rik-tanlovlariga start berildi.

2021-yil 1-mart kuni san’atshunoslik fakulteti musiqiy ta’lim kafedrasi o‘qituvchisi A.Yo‘ldashev boshchiligida musiqa ta’lim yo‘nalishi 301-guruh talabalari ishtirokida shaxmat-shashka bo‘yicha musobaqa uyushtirildi.

2021-yil 1-mart kuni 1- talabalar turar joyida filologiya fakulteti talabalari ishtirokida. yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari A.Ergashev tomonidan “Talabalar turar joyi ikkinchi uyimiz” mavzusida suhbat tashkil qilindi. Suhbatda 92 nafardan ziyod talaba ishtirok etdi.

Shu kuni O‘zbek adabiyotshunosligi kafedrasi dotsenti 101–guruh murabbiysi Z.Eshonova Andijon shahridagi Guliston, Taxta ko‘prik, To‘qqizariq, Chayonzor mahalla fuqarolar yig‘inilari hududida ijarada turadigan talabalar xonadonlarida bo‘lib, ularning yashash sharoitlari, ijaraga qo‘ygan xonadon sohiblari bilan suhbat o‘tkazdilar.

2021-yil 2-mart kuni san’atshunoslik fakulteti musiqiy ta’lim kafedrasi o‘qituvchisi B.Solijonov tomonidan musiqa ta’limi hamda cholg‘u ijrochiligi, xalq cholg‘ulari yo‘nalishlari birinchi bosqich talabalari ishtirokida yoshlar va voyaga yetmaganlar o‘rtasida huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikning oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlar yuzasidan davra suhbati tashkil etildi. Tadbirda 43 nafar talaba ishtirok etdi.

2021-yil 2-mart kuni fizika-matematika fakulteti matematika kafedrasi professor-o’qtuvchisi B.Baxriddinov tomonidan 1-kurs matematika ta’lim yo‘nalishi 2-3-guruh talabalari bilan “Chet elga chiqishning salbiy oqibatlari” mavzusida davra suhbati bo‘lib o‘tdi. Bu davra suhbatida 42 nafar talabalar ishtirok etdi.

2021-yil 2-mart kuni san’atshunoslik fakulteti musiqiy ta’lim kafedrasi o‘qituvchisi Ya.Tursunxo‘jaeva boshchiligida cholg‘u ijrochiligi: xalq cholg‘ulari yo‘nalishi 203 guruh talabalari bilan Andijon shahridagi 2-bolalar musiqa va san’at maktabida “Bahor va onalar” deb nomlangan badiiy-musiqiy tadbirda musiqiy chiqishlari bilan ishtirok etdilar.

2021-yil 2-mart kuni 1- sonli talabalar turar joyida filologiya fakulteti talabalari ishtirokida O‘zbek tilshunosligi kafedrasi dotsenti G.Qobiljonova hamda D.Matyoqubovalar tomonidan Zulfiyaxonim tavalludiga bag‘ishlab “Benazir shoira” mavzusida suhbat tashkil qilindi. Suhbatda 38 nafardan ziyod talaba ishtirok etdilar.

Shu kuni O‘zbek adabiyotshunosligi kafedrasi katta o‘qituvchisi 104 –guruh murabbiysi B.Mo‘minov Andijon shahridagi Guliston, Taxta ko‘prik, To‘qqizariq, Chayonzor mahalla fuqarolar yig‘inilari hududida ijarada turadigan talabalar xonadonlarida bo‘lib, ularning yashash sharoitlari, ijaraga qo‘ygan xonadon sohiblari bilan suhbat o‘tkazdilar.

2021-yil 2-mart kuni Ijtimoiy iqtisodiyot fakulteti Yoshlar ishlari bo‘yicha dekan o‘rinbosari, guruh murabbiylar kengashi raisi va murabbiylar ijarada turuvchi talabalarning yashash sharoiti, ularning turmush tarzi bilan tanishish, muammo va kamchiliklarni bartaraf etish maqsadida talabalarning ijara xonadonlariga tashrif buyurdilar.Talaba-yoshlarga xavfsizlik qoidalariga amal qilish, sog‘lom turmush tarziga rioya etish haqida yana bir bor tushunchalar berildi.

2021-yil 2-mart kuni Pedagogika fakultetida “Yoshlar va OTM talabalari o‘rtasida jinoyatchilik va xuquqbuzarliklarning oldini olish” mavzusida tadbir o‘tkazildi.Tadbirda fakultet dekani M.U.To‘raev, YoBIBDO‘ M.I.Nurmatov, birinchi bosqich guruh rahbarlari, professor-o‘qituvchilari M.Qodirova, L.Mo‘ydinov, G.Shermatova, D.Yusupova, R.Yankina, D.Yunusova hamda fakultetning 320 nafar talabalari ishtirok etdi. Tadbirni fakultet dekani M.To‘raev ochib, davlatimiz rahbarining “Jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish tizimini tubdan takomillashtirish to‘g‘risida”gi farmoni yoshlar o‘rtasida xuquqbuzarliklar va jinoyatchiliklarning oldini olishda muhim qadam bo‘lganini ta’kidlab o‘tdi. Shundan so‘ng YoBIBDO‘ M.I.Nurmatov o‘z nutqi davomida talabalarga jamiyatda huquqbuzarlik va jinoyatchilikka qarshi eng muhim jihatlarni tushuntirib o‘tdi.

2021-yil 2-mart kuni san’atshunoslik fakulteti TSMG kafedrasi katta o‘qituvchisi M.Yurdanidze 6-TTJda talabalar ishtirokida “Tozalik – sog‘lik garovi” mavzusida davra suhbati o‘tkazildi. Talabalarga turar joylaridan foydalanish qoidalari, tozalik salomatlikning asosi ekanligi uqdirildi.

2021-yil 2-mart kuni san’atshunoslik fakulteti TSMG kafedrasi o‘qituvchisi Sh.Bekmurodova rahbarligida TSMG yo‘nalishi 301-guruh talabalari ishtirokida sportning voleybol turi bo‘yicha musobaqa tashkil etildi.

2021-yil 2-mart kuni maktabgacha ta’lim fakulteti maktabgacha ta’lim metodikasi kafedrasi o‘qituvchisi U.Axunov 3-talabalar turar joyida 5 ta muhim tashabbus 2-bandi ijrosi yuzasidan “Badantarbiya - sog‘lom hayot garovi” mavzusida davra suhbati o‘tkazdi. Davra suhbatida 37 nafar talabalar ishtirok etdilar.

2021-yil 2-mart kuni maktabgacha ta’lim fakulteti maktabgacha ta’lim metodikasi kafedrasi o‘qituvchisi, “Mohir qo‘llar” to‘garagi rahbari D.Abdullajonova 3-talabalar turar joyida 5 ta muhim tashabbus 1 bandi ijrosi yuzasidan “Biz go‘zallik tarafdorimiz” shiori ostida davra suhbati o‘tkazdi. Suhbat davomida talabalar o‘z qo‘l mehnatlari yordamida yasalgan jihozlar bilan talabalar turar joyi binosini bezash ishlarini olib borishdi. Davra suhbatida 20 nafar talaba faol ishtirok etdi.

2021-yil 2-mart kuni Andijon viloyati, Ulug‘nor tumanidagi
3-umumta’lim maktabida iqtidorli, izlanuvchan yoshlarni qo‘llab-quvvatlash maqsadida “San’atga oshno dillar” mavzusida tadbir tashkil etildi. Ulug‘nor tumani deputati Z.Boboqo‘zieva, Andijon davlat universiteti tarix fakulteti Yoshlar ittifoqi faollari ishtirok etdilar. Tadbirda yoshlar tomonidan raqslar, kuylar ijro etildi.

2021-yil 2-mart kuni tarix fakulteti tomonidan 2-sonli talabalar turar joyida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining yoshlar ma’naviyatini yuksaltirish bo‘sh vaqtlarini mazmunli tashkil etish, talabalar o‘rtasida sog‘lom turmush tarzini targ‘ib etish maqsadida fitnes to‘garagi rahbari Z.Qosimova boshchiligida talabalar o‘rtasida “Biz sog‘lom turmush tarzini tanlaymiz” shiori ostida sport mashqlari tashkil etildi.

2021-yil 2-mart kuni san’atshunoslik fakultetining TSMG kafedrasi o‘qituvchisi T.Sobirxo‘jaeva boshchiligida TSMG ta’lim yo‘nalishi 101-102 guruh talabalari ishtirokida “Bahor. Ona. Mehr.” mavzusida ijodiy ishlar tanlovi bo‘lib o‘tdi. Tanlovda talabalar tomonidan tayyorlangan ijodiy ishlar namoyish etildi. Tanlovda faol ishtirok etgan talabalardan M. Abdumalikova, D.Mahmudjonova, O.Qirg‘izboev, R.Nuriddinova, Sh. Mirzakarimovalarning ijodiy ishlari yuqori baholandi.

2021-yil 2-mart kuni 8-mart- Xalqaro xotin-qizlar kuniga bag‘ishlab 3-talabalar turar joyida “Ayol–olam guli” shiori ostida “Balli qizlar” ko‘rik-tanlovi o‘tkazildi. Unda talabalar turar joyidan har bir qavatdan bir nafardan talaba faol ishtirok etdi. Talabalar tanlov davomida o‘zlarini chiroyli raqslari, hayotiy sahna ko‘rinishlari bilan faol qatnashdilar. Ishtirokchi talaba-qizlar maktabgacha ta’lim fakulteti dekani hamda universitet xotin-qizlar qo‘mitasi raisi tomonidan turli esdalik sovg‘alari va faxriy yorliqlar bilan taqdirlandilar.

2021-yil 2-mart kuni Andijon davlat universiteti filologiya fakulteti yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari A.Ergashev tomonidan hamkorlikda “Faol yoshlar” telegram kanalida 8-mart-Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan, fakultet ijodkor talaba-qizlari o‘rtasida “Ona, ayol, go‘zallik, ayol nafosatini” ifoda qiluvchi eng yaxshi video monolog va eng yaxshi audio insho ko‘rik-tanlovlariga start berildi.

 

2021-yil 2-mart kuni 6-talabalar turar joyida musiqiy ta’lim kafedrasi o‘qituvchisi Mo‘minova Dilfuzaxon tomonidan Bahor fasli va 8-mart-Xalkaro xotin-kizlar kuniga bag‘ishlangan davra suhbati o‘tkazildi. Tadbirda ona, ayol va bahorni madh etuvchi qo‘shiqlar jonli tarzda ijro etildi.

2021-yil 2-mart kuni Yoshlar bandligini ta’minlash va ularni OTMda o‘qishlari uchun qiziqishlariniini oshirish maqsadida Andijon viloyati Izboskan tumanidagi 16-umumiy o‘rta ta’lim maktabi 1-sinf bitiruvchilari "OCHIQ ESHIKLAR" kuni munosabati bilan Andijon davlat universiteti Ijtimoiy iqtisodiyot fakultetiga tashrif buyurdilar va o‘zlari qiziqqan yo‘nalishlar tanishtirildi.

2021-yil 2-mart kuni san’atshunoslik fakulteti musiqiy ta’lim kafedrasi o‘qituvchisi Ya. Tursunxo‘jaeva boshchiligida cholg‘u ijrochiligi: xalq cholg‘ulari yo‘nalishi 203-guruh talabalari bilan Andijon shahridagi 2-bolalar musiqa va san’at maktabida “Bahor va onalar” deb nomlangan badiiy-musiqiy tadbirda musiqiy chiqishlari bilan ishtirok etdilar.

2021-yil 2-mart kuni axborot texnologiyalari va kompyuter injiniringi fakultetida “Sport - sog‘lik garovi” shiori ostida birinchi bosqich talabalari o‘rtasida sportning Voleybol turi bo‘yicha musobaqa o‘tkazildi. Musobaqada fakultetning birinchi bosqich talabalaridan tashkil topgan 7 ta jamoada 48 nafar talabalar qatnashdi. Musobaqaning so‘ngi natijalariga ko‘ra, Matematika va informatika ta’lim yo‘nalishining 103-guruh talabalaridan tashkil topgan “Shovvozlar” jamoasi raqiblarini mag‘lub etgan holda mutloq g‘olib deb topildi.

2021-yil 3-mart kuni san’atshunoslik fakulteti musiqiy ta’lim kafedrasi o‘qituvchisi B.Solijonov tomonidan musiqa ta’limi hamda cholg‘u ijrochiligi, xalq cholg‘ulari yo‘nalishlari birinchi bosqich talabalari ishtirokida yoshlar va voyaga yetmaganlar o‘rtasida huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikning oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlar yuzasidan davra suhbati tashkil etildi. Tadbirda 43 nafar talaba ishtirok etdi.

2021-yil 3-mart kuni Pedagogika fakulteti “Umumtexnika fanlari va mehnat ta’limi” kafedrasi o‘qituvchilari T.Saidnazarova va S.Ubaydullaevlar tomonidan 1-bosqich 101-102-guruh talabalari bilan taniqli shoira Zulfiyaxonim tavalludiga bag‘ishlangan “Zulfiya–sadoqat kuychisi” nomli tadbir bo‘lib o‘tkazildi.Tadbirda shoiraning hayoti va ijod yo‘li to‘g‘risida ma’ruzalar, sahna ko‘rinishlari va she’riy sahnalar namoyish etildi.Tadbir ishtirokchilarda katta taassurot qoldirdi.

2021-yil 3-mart kuni Yoshlar bandligini ta’minlash hamda tadbirkorlikka jalb etish va ularni kasb-hunarga yo‘naltirish maqsadida Mamlakatimiz Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning ijtimoiy, ma’naviy-ma’rifiy sohalardagi ishlarni yangi tizim asosida yo‘lga qo‘yish bo‘yicha 5 ta muhim tashabbuslarini qo‘llab-quvvatlab, Fizika-matematika fakulteti Informatika o’qitish metodikasi kafedrasi o’qituvchisi M.Abdumannopov boshchiligida 1-bosqich Mexanika yo’nalishi talabalariga “Yoshlarni IT-tadbirkorlikka jalb etish” mavzusida davra suhbati o’tkazildi.

2021-yil 3-mart kuni Andijon davlat universiteti filologiya fakulteti yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari A.Ergashev tomonidan hamkorlikda “Faol yoshlar” telegram kanalida 8-mart - Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan, fakultet ijodkor talaba-qizlari o‘rtasida “Ona, ayol, go‘zallik, ayol nafosatini” ifoda qiluvchi eng yaxshi foto rasm va eng yaxshi soz ijrochisi ko‘rik-tanlovlariga start berildi.

2021-yil 3-mart kuni Andijon davlat universiteti 2-sonli talabalar turar joyida 8 mart - Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan “Balli qizlar” ko‘rik-tanlovi tashkil etildi. Ushbu ko‘rik-tanlovda universitet Kasaba uyushmasi rahbari M.Botirov, universitet Xotin-qizlar qo‘mitasi raisi U.Axmedova, TTJ tarbiyachisi A.Latipova, Tarix fakulteti Yoshlar yetakchisi o‘rinbosari Z.Qosimova va fakultetning 55 nafardan ortiq talaba-yoshlari va ishtirokchi qizlar qatnashdilar. Tanlov ishtirokchilari “Tanishtiruv”, “Tikuvchilik”, “Sirli shart”, “Erkin mavzu”, “Salat tayyorlash” shartlari bo‘yicha bellashdilar. Tanlov qatnashchilari nominatsiyalar asosida Andijon davlat universiteti rektori tashakkurnomasi, esdalik sovg‘alari bilan taqdirlandilar.

2021-yil 3-mart kuni maktabgacha ta’lim fakulteti maktabgacha pedagogika kafedrasi o‘qituvchisi B.Marasulov 1-kurs 103-104-guruh talabalari bilan o‘zbek xalqining suyukli shoirasi Zulfiyaxonim tavalludi munosabati bilan “Zulfiya qalblarda mangu yashaydi” mavzusida davra suhbati o‘tkazdi. Suhbat davomida talabalar shoira ijodiga mansub turli she’rlar va shoira qalamiga mansub ashulalardan ijro etishdi. Davra suhbatida 53 nafar talaba ishtirok etdi.

2021-yil 3-mart kuni filologiya fakulteti Informatika o‘qitish metodikasi kafedrasi o‘qituvchisi Turg‘unov Muhamadaziz tomanidan 414-o‘quv xonasida filologiya va tillarni o‘qitish o‘zbek tili yo‘nalishi talabalari bilan O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudining 2019-yil 12-martdagi hal qiluv qaroriga ko‘ra, internet jahon axborot tarmog‘ining “najot.info” va “hizb-uzbekiston.info” veb-saytlari hamda “Facebook”, “Youtube” va “Telegram” axborot resurslari va ijtimoiy tarmoqlardagi tegishli nomlardagi profil, kanal va sahifalari ekstremistik va terroristik kanallar haqida “Ogohlik –davr talabi” mavzusida suhbat tashkil qilindi. Suhbatda talabalarning ijtimoiy tarmoqlardagi faoliyati, undan foydalanish holatlarida yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan xavfsizlik qoidalari, axborot havfsizligi masalalari tushuntirib o‘tildi

2021-yil 3-mart kuni Axborot texnologiyalari va kompyuter injiniringi fakultetida besh muhim tashabbusning uchinchi “Aholi va yoshlar o‘rtasida kompyuter texnologiyalari va internetdan samarali foydalanishni tashkil etishga qaratilgan” bandi bo‘yicha “Internetdan foydalanish qoidalari” mavzusida davra suhbati tashkillashtirildi. Tadbirda Axborot texnologiyalari kafedrasi o‘qituvchisi N.Alimqulov va fakultetning 120 nafar talabalari qatnashdi.

2021-yil 3-mart kuni maktabgacha ta’lim fakulteti yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari B.Abduqodirov tomonidan 2-kurs talabalari ishtirokida yoshlar va voyaga yetmaganlar o‘rtasida huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikning oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlar rejasiga binoan “Jinoyatga jazo muqarrar” mavzusida davra suhbati o‘tkazildi. Suhbat davomida ma’ruzachi talabalarga nafaqat jinoyat qilish, balki uning oldini olish uchun nimalarga e’tibor qaratish lozimligi hamda ko‘plab yoshlar orasidagi huquqbuzarlik holatlari e’tiborsizlik oqibatida kelib chiqayotganligi borasida qimmatli ma’lumotlar berdi. Suhbatda 63 nafar talabalar ishtirok etdilar.

2021-yil 3-mart kuni Pedagogika fakulteti dekani 6-sonli talabalar turar joyida istiqomat qilayotgan talabalar yashash sharoitlari bilan yaqindan tanishdi. Talabalar muammolari va ularni qoniqtirmayotgan holatlar yuzasidan suxbat o‘tkazildi. Har-bir hona istiqomatchilari bilan suhbatlashish mobaynida tozalik, gigiena talablari, yong‘in xavfsizligi talablari tushuntirib o‘tildi.

2021-yil 3-mart kuni kuni 1-sonli talabalar turar joyida filologiya fakulteti talabalari ishtirokida O‘zbek adabiyotshunosligi kafedrasi katta o‘qituvchisi B.Mo‘minov hamda o‘qituvchi H. Nurmatovlar tomonidan O‘zbekiston qahramoni Ozod Sharafuddinov tavalludiga bag‘ishlab “Olimning adabiy-tanqidiy izlanishlari” mavzusida ma’naviy-ma’rifiy suhbat-muloqot uyushtirdilar. Suhbatda 32 nafardan ziyod talaba ishtirok etdi.

Shu kuni Rus tili va adabiyoti kafedrasi katta o‘qituvchilari N.Alisultonova, M.Sulaymonova hamda O. Usmonovalar Andijon shahridagi Guliston, Taxta ko‘prik, To‘qqizariq, Chayonzor mahalla fuqarolar yig‘inlari hududida ijarada turadigan talabalar xonadonlarida bo‘lib ularning yashash sharoitlari, ijaraga qo‘ygan xonadon sohiblari bilan suhbat o‘tkazdilar.

2021-yil 4-mart kuni kuni 1-sonli talabalar turar joyida filologiya fakulteti talabalari ishtirokida O‘zbek tili va adabiyoti kafedrasi o‘qituvchilar Sh.Vositov va J.Yoqubovlar tomonidan "Bahor bayramlar oyi" mavzusida mavzusida ma’naviy-ma’rifiy suhbat-muloqot uyushtirdilar. Suhbatda 28 nafardan ziyod talaba ishtirok etdilar.

2021-yil 4-mart kuni Andijon davlat universiteti filologiya fakulteti yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari A.Ergashev tomonidan hamkorlikda “Faol yoshlar” telegram kanalida 8-mart Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan, fakultet ijodkor talaba qizlari o‘rtasida “Ona, ayol, go‘zallik, ayol nafosatini” ifoda qiluvchi eng yaxshi qo‘lda yasalgan buyum (ishlar bisser, byujiteeriya va boshqa buyumlar) va eng yaxshi pazandalik ishlari ko‘rik tanlovini ko‘rik-tanlovlariga start berildi.

Shu kuni Andijon davlat universiteti filologiya fakulteti yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari A.Ergashev boshchiligida va Andijon davlat universiteti chet tillari fakulteti bilan hamkorlikda “Faol yoshlar” telegram kanalida sehrli qalam sohibasi, ardoqli shoirimiz Zulfiyaxonim tavallud kun munosabati bilan, Zulfiyaxonim hayoti va ijodiga oid eng yaxshi audio materiallar, eng yaxshi rasm, eng yaxshi videorolik, ijodkor talabalar uchun eng yaxshi she’rlar ko‘rik-tanloviga start berildi.

2021-yil 4-mart kuni san’atshunoslik fakulteti musiqa ta’lim yo‘nalishi 101- guruhida yoshlarga harbiy-vatanparvarlik ruhini singdirish mavzusida tadbir bo‘lib o‘tdi. Musiqiy ta’lim kafedrasi o‘qituvchisi H.Dadaboev talabalarni qiziqtirgan savollariga javob berdi. Tadbirda 25 nafar talaba ishtirok etdi.

2021-yil 4-mart kuni filologiya fakultetining barcha akademik guruhlarida Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligining 2020-2021-o‘quv yilining yigirma oltinchi haftasida o‘tkaziladigan “Axborot va murabbiylik soati mashg‘ulotlari”, “Onalar oyog‘i ostida - jannat!” mavzusida onlayn va an’anaviy tarzda yuqori saviyada o‘tkazildi.

2021-yil 4-mart kuni maktabgacha ta’lim fakulteti maktabgacha pedagogika kafedrasi o‘qituvchisi I.Oxunov 2-kurs 205-206-guruh talabalari bilan yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash bo‘yicha “Milliy qadriyatlarimizni asrash - ustuvor vazifa” mavzusida davra suhbati o‘tkazdi. Suhbat davomida ma’ruzachi tobora kamayib borayotgan milliy o‘zbekona qadriyatlarimizga alohida urg‘u berdi. Davra suhbatida 37 nafar talaba ishtirok etdi.

2021-yil 4-mart kuni san’atshunoslik fakultetining 6-talabalar turar joyida talaba-qizlar o‘rtasida “Orasta qizlar” tanlovi bo‘lib o‘tdi. Tanlovda talaba-qizlarning kasb-hunarga bo‘lgan qiziqishlari, hayotiy savollarga javoblar hamda san’atga bo‘lgan qiziqishlari yuzasidan o‘z bilim va mahoratlarini namoyish etdilar. Tadbirda universitet xotin-qizlar kengashi raisi U.Ahmedova, dekan o‘rinbosari Q.Nurdinov, fakultet xotin-qizlar bilan ishlash mas’uli Z.Xodjaeva va 145 nafar talabalar ishtirok etdi.

2021-yil 4-mart kuni pedagogika fakulteti “Boshlang‘ich ta’lim” kafedrasi o‘qituvchilari R.Kazimirova, M.Qodirova, G.Shermatovalar va yo‘nalishning 1-bosqich 103-gurux talabalari tomonidan “Ayol-sadoqat timsoli” mavzusida tadbir tashkil etdi. Tadbir Zulfiyaxonim tavalludining 106 yilligiga bag‘ishlandi. Guruh faollari tomonidan tashkil etilgan tadbir she’r, kuy-qo‘shiqlarga boy bo‘ldi. Sahna ko‘rinishlari tomoshabinlarda katta taassurot qoldirdi.

2021-yil 4-mart kuni Yoshlar o‘rtasida kompyuter texnologiyalari va internetdan samarali foydalanishni tashkil etish maqsadida fizika-matematika fakulteti 1-kurs Matematika (rus) ta`lim yo’nalishining 26 nafar talabalari ishtirokida, fakultetning Informatika kafedrasi professor-o’qituvchisi I.Ovxunov boshchiligida “Dasturlash texnologiyalari” mavzusida davra suhbati o’tkazildi. Suhbat davomida talabalar dasturlashning qo'shimcha amallari va ulardan samarali foydalanish yo’llarini o'rganib kelmoqda.

2021-yil 4-mart kuni Axborot texnologiyalari va kompyuter injiniringi fakulteti tashabbusi bilan o‘tkazilayotgan “Har haftada bir kitob” loyihasi bo‘yicha fakultetning yo‘nalishlari o‘rtasida kitobxonlik tadbiri bo‘lib o‘tdi. Tadbirda Nizomulmulkning “Siyosatnoma” kitobi bo‘yicha savol-javoblar hamda qizg‘in davra suhbatlari o‘tkazildi.

2021-yil 5-mart kuni Andijon davlat universitetining katta majlislar zalida 8-mart-Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan “Sizga ta’zim, sizga ehtirom” mavzusida bayram tadbiri o‘tkazildi. Tadbirda musiqa kafedrasining professor-o‘qituvchilari, fizika-matematika fakultetining informatika o‘qitish metodikasi ta’lim yo‘nalishi talabalari, filologiya fakultetining o‘zbek tili va adabiyoti ta’lim yo‘nalishi talabalari hamda tarix yo‘nalishi talabalari ishtirokida munis onaxonlar va latofatli ayollarimizga bag‘ishlangan she’rlar, kuy va qo‘shiqlar tarannum etildi. Tadbirda 320 nafar universitet professor-o‘qituvchilari, ishchi xodimlar hamda talabalar ishtirok etdi.

2021-yil 5-mart kuni kuni Andijon davlat universiteti filologiya fakulteti rus tili va adabiyoti kafedrasi o‘qituvchilari D.Popov, D.Saakyanlar tomonidan 1-sonli talabalar turar joyida fakultetning 1-bosqich rus tili yo‘nalishi talabalari ishtirokida “8 marta prazdnik vesnы” mavzusida davra suhbati o‘tkazildi.

2021-yil 5-mart kuni “Oila, maktab va oliy ta’lim hamkorligi” mavzusida Oltinko‘l tumanidagi 46 - umumta’lim maktabi o‘qituvchi va o‘quvchilari ona tili va adabiyoti fani o‘kituvchisi G.Imyaminovna, sinf rahbarlari G.Ergasheva boshchiligida 11-sinf o‘quvchilarining universitetga tashrifi tashkil qilindi. O‘quvchilar tashrif davomida universitetning diqqatga sazovor joylarini, filologiya fakultetidagi o‘quv-amaliyot jarayonlari, shu bilan birga ARMdagi kitoblar fondi, elektron darsliklar bilan tanishtirildi.

2021-yil 5-mart kuni axborot texnologiyalari va kompyuter injiniringi fakultetida “Sport bilan hamnafas” shiori ostida talabalar va professor o‘qituvchilar o‘rtasida “Voleybol” sport turi bo‘yicha musobaqa o‘tkazildi. Talabalar o‘rtasida voleybol sport turi bo‘yicha o‘tkazilgan musobaqada faxrli birinchi o‘rinni egallagan Matematika va informatika ta’lim yo‘nalishi birinchi bosqich 103-guruh talabalari hamda professor-o‘qituvchilar qatnashdilar. Musobaqa so‘ngida fakultet professor-o‘qituvchilari tomonidan yig‘ilgan jamoa g‘olib deb topildi.

2021-yil 5-mart kuni O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan ilgari surilgan 5ta muhim tashabbusning 2-tashabbusi-Yoshlarni jismoniy chiniqtirish, ularning sport sohasida qobiliyatini namoyon qilishlari uchun zarur sharoitlar yaratishga yo‘naltirish bo‘yicha Pedagogika fakulteti 1-bosqich talaba-yoshlari o‘rtasida stol tennisi musobaqasi tashkil etildi. Birinchi bor tashkil etilgan stol tennisi musobaqasida qizlar ishtirokining ko‘pligi axamiyatli bo‘ldi.

2021-yil 5-mart kuni Axborot texnologiyalari va kompyuter injiniringi fakultetining guruhlari o‘rtasida “Zakovat” intellektual o‘yini bo‘lib o‘tdi. Bunda guruhlardan 6 ta jamoa ishtirok etib, o‘yin natijalariga ko‘ra 1-bosqich Amaliy matematika ta’lim yo‘nalishi talabalaridan tashkil topgan “Xorazmiy avlodlari” jamoasi hafta g‘olibi deb topildi.

2021-yil 5-mart kuni Yoshlar ma’naviyatini yuksaltirish, ular o‘rtasida kitobxonlikni keng targ‘ib qilish, talabalarni bo’sh vaqtlarini sermazmun o'tkazish hamda mantiqiy fikrlash doirasini yanada oshirish maqsadida fakultetimiz 1-bosqich talabalari o'rtasida "Zakovat" intellektual musobaqasi tashkil etish uchun start berildi. Musobaqa o'tkazilish joyi, sanasi va vaqti ro'yhatga olish yakunlanganidan so'ng e'lon qilinadi!

2021-yil 6-mart kuni Pedagogika fakulteti Umumiy pedagogika” kafedrasi o‘qituvchilari A.Negmatova, M.Mamajonovalar tomonidan 2-bosqich talabalari bilan “Ayol bilan olam munavvar” mavzusida davra suhbati o‘tkazildi. Bo‘lib o‘tgan suhbatda barcha 2-bosqich talabalari qatnashib, mavzu yuzasidan o‘zlarining fikr-muloxazalarini bildirdilar. Ayollarning jamiyatda tutgan o‘rni, oilada ayol-onalarning mehnati qay darajada ekanligini ta’kidlab o‘tdilar.

2021-yil 6-mart kuni san’atshunoslik fakulteti musiqiy ta’lim kafedrasi o‘qituvchisi M.Rahimova tomonidan musiqa ta’lim yo‘nalishi 2-kurs talabalari ishtirokida yoshlarning kompyuter texnologiyalari va internetdan samarali foydalanishlarini tashkil etish yuzasidan davra suhbati bo‘lib o‘tdi.

Hafta davomida yoshlar bandligini ta’minlash hamda tadbirkorlikka jalb etish va ularni kasb-hunarga yo‘naltirish bo‘yicha umumta’lim maktabi, kasb-hunar kolleji va akademik litsey bitiruvchilarini oliy ta’limga kirishga hamda tadbirkorlikka bo‘lgan qiziqishlarini oshirish maqsadida ta’lim muassasalari bitiruvchilari universitetga “Ochiq eshiklar kuni” munosabati bilan viloyatning barcha tumanlaridan tashrif buyurdilar. Tashrif chog‘ida bitiruvchi-yoshlarga universitetda mavjud barcha fakultetlar, ta’lim yo‘nalishlari to‘g‘risida batafsil ma’lumotlar berildi va ular bilan muloqotlar bo‘lib o‘tdi. Yoshlar o‘zlarini qiziqtirgan savollarga batafsil javob olishdi. Tashrif davom etmoqda.

2021-yil 5-mart kuni Ulug‘nor tumani 21-sonli bolalar musiqa va san’at maktabida O‘zbekiston "Milliy tiklanish" demokratik partiyasi, 21-BMSM, Andijon davlat universiteti Tarix fakulteti hamkorlikda iqtidorli, izlanuvchan yoshlarni izlab topish hamda qo‘llab-quvvatlash maqsadida “Iqtidorlarni izlaymiz” tasviriy, amaliy san’at ko‘rgazmasi tashkil etildi. Ushbu ko‘rgazmali tadbirda O‘z MTDP tuman Kengashi ijrochi kotibi J.Ismonova, 21-BMSM direktori G‘.Siddiqov hamda maktab jamoasi, ADU Tarix fakulteti talabasi O.Mirzaxalilova, musiqa va san’at maktabi o‘quvchilari ishtirok etdilar. Ko‘rgazmada o‘quvchilar o‘zlari tomonidan chizilgan rasmlar va tikilgan ijod namunalarini namoyish etdilar.

2021-yil 6-mart kuni Andijon davlat universiteti Fizika-matematika fakultetida 8-mart – Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan fakutetning barcha lobar ayol ustozlari va latofatli qizlariga erta tongda bayram sovg'alari ulashildi. Bayram sovg'alarini fakultet dekani X. Mansurov, Yoshlar bilan ishlash bòyicha dekan òrinbosari U. Valiyev, fakultet Yoshlar ittifoqi yetakchisi M.Sotvoldiyev va fakultetning tashabbuskor yigitlari ishtirokida, gullar va tabriknomalarni ulashishdi. Fakultet bayramona shukuhda bezatilgani hamda ayollarimizga bòlgan e'tibordan barchani ko'ngli shod bo'ldi.

2021-yil 6-mart kuni maktabgacha ta’lim fakultetida “Ayol, olam guli” shiori ostida tantanali bayram dasturi o‘tkazildi. Tadbir davomida talabalar o‘zlari tayyorlab kelgan raqs, musiqa, she’r va turli xil sahna ko‘rinishlarini namoyish etdilar. Tadbirda faol qatnashgan ayol professor-o‘qituvchi va talaba-qizlar universitet kasaba uyushmasi tomonidan esdalik sovg‘alari hamda fakultet dekanining tashakkurnomalari bilan taqdirlandilar.

2021-yil 6-mart kuni San’atshunoslik fakultetining “Nihol” talaba-yoshlar ijodiy jamoasi Andijon shahridagi “Toshkent premium” tantanalar saroyida xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan bo‘lib o‘tgan viloyat tantanali tadbirida asosiy ishtirokchilar sifatida tayyorlagan bayram konsert dasturini namoyish etdilar.

2021-yil 6-mart kuni Tilshunos olim, professor Abdulhamid Nurmonov sharafiga maktab o‘quvchilari o‘rtasida fan olimpiadasining final bosqichi o‘tkazildi. Fan olimpiadasi asosida bo‘lg‘usi yosh tilshunos o‘quvchilarni sohaga yo‘naltirish bo‘yicha O‘zbek tilishunosligi kafedrasi o‘qituvchilari tomonidan suhbat ham o‘tkazildi.

2021-yil 6-mart kuni maktabgacha ta’lim fakultetida maktabgacha ta’lim metodikasi kafedrasi o‘qituvchisi U.Axunov boshchiligida fakultet talabalari o‘rtasida stol tennisi musobaqasi o‘tkazildi. Musobaqa har bir guruhdan saralanib chiqqan talabalar o‘rtasida o‘tkazildi. Qizg‘in va murosasiz kechgan bahs natijalariga ko‘ra 1-o‘rinni 106-guruh talabasi Jo‘raboeva Odina, 2-o‘rinni 202-guruh talabasi Abdug‘anieva Gulnoza, 3-o‘rinni 201-guruh talabasi Qayumova Gulhayo egalladilar, g‘olib chiqqan talabalar fakultet dekanining esdalik sovg‘alari hamda tashakkurnomalari bilan taqdirlandilar.

2021-yil 6-mart kuni Yoshlar bandligini ta’minlash va ularning OTMda o‘qishlari uchun qiziqishlarini oshirish maqsadida Andijon viloyati Izboskan tumani, Asaka tumani, Xo‘jobod tumani va Marhamat tumanlaridan 11 sinf bitiruvchilari "OChIQ EShIKLAR" kuni munosabati bilan Andijon davlat universiteti Ijtimoiy iqtisodiyot fakultetiga tashrif buyurdilar va o‘zlari qiziqqan yo‘nalishlari bo‘yicha barcha fakultetlar xaqida to‘liq ma’lumot oldilar. Yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari S.A.Ismailov, fakultet yetakchisi M.Obidov va fakultetning faol talabalari tomonidan fakultetni tanishtirish ishlari olib borildi. O‘quvchi-yoshlar o‘zlarini qiziqtirgan savollariga javob berdilar.

2021- yil 6-mart kuni Andijon viloyati, Ulug‘nor tumani 21-sonli bolalar musiqa va san’at maktabida O‘zbekiston "Milliy tiklanish" demokratik partiyasi, 21-BMSM, Andijon davlat universiteti Tarix fakulteti hamkorlikda 8-mart - Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan bayram tadbiri tashkil etildi. Tadbirda O‘z MTDP tuman Kengashi ijrochi kotibi J.Ismonova, 21-BMSM direktori G‘.Siddiqov hamda maktab jamoasi, ADU Tarix fakulteti talabasi O.Mirzaxalilova, musiqa va san’at maktabi o‘quvchilarining ota-onalari ishtirok etdilar. Tadbirda musiqa va san’at maktabi o‘quvchilari tomonidan qo‘shiq va raqslar kuylar mahorat bilan ijro etildi. Tadbir yakunida respublika, xalqaro tanlovlarda faxrli o‘rinlarni egallagan o‘quvchilar O‘z MTDP tuman Kengashi hamda ADU Tarix fakulteti tomonidan tashkil etilgan esdalik sovg‘alar bilan taqdirlandilar.

2021-yil 6-mart kuni san’atshunoslik fakulteti musiqiy ta’lim kafedrasi o‘qituvchisi Z.Xodjaeva boshchiligida musiqa ta’limi yo‘nalishi 2-kurs 201-guruh talabalari ishtirokida “Kompyuter texnologiyalari va internetdan samarali foydalanish – zamon talabi” mavzusida davra suhbati bo‘lib o‘tdi. Davra suhbatida 21 nafar talabalar ishtirok etdilar.

2021-yil 7-mart kuni Axborot texnologiyalari va kompyuter injiniringi fakultetida 8 mart - Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan “Ayol mo‘’tabar zot” mavzusi bo‘yicha kompyuter grafikasi tanlovi tashkil etildi. Tanlovda eng yaxshi tabrik flaeri bo‘yicha vazifa topshirildi. Tanlov so‘ngida Matematika va informatika ta’lim yo‘nalishi 1-bosqich talabasi Yo‘lchiev Ravshanbek faxrli birinchi o‘rinni egalladi.

2021-yil 7-mart kuni Axborot texnologiyalari va kompyuter injiniringi fakultetida 8 mart - Xalqaro xotin-qizlar kuniga bag‘ishlab “Sen mo‘tabarsan ayol” shiori ostida rasm chizish musobaqasi tashkillashtirildi. Musobaqada rasm chizishga iqtidori bor 8 nafar talabalar ishtirok etdi. Tadbirda erkin mavzu yo‘nalishida bo‘lib, bunda ishtirokchilar ayol siymosini gavdalantirishi kerak bo‘ldi. Musobaqa so‘ngida Informatika o‘qitish metodikasi ta’lim yo‘nalishi 2-bosqich 201-guruh talabasi Qodirjonov Oyatulloh faxrli birinchi o‘rinni egalladi.

Ijtimoiy iqtisodiyot fakultetida 9-mart kuni “SEN BARIBIR MUQADDASSAN, MUQADDAS AYoL!” shiori ostida bayram tadbiri o‘tkazildi.Tadbirni fakultet dekani, yuridik fanlar doktori, professor T.Madumarov ochib berdi. Tadbir davomida onajonlarni madh etuvchi kuy-qo‘shiqlar turli sahna ko‘rinishlari namoyish etildi. Qolaversa, talaba qizlar o‘rtasida ifodali she’r aytish bo‘yicha bahru bayt o‘tkazildi. Faol ishtirok etgan talabalar fakultetimiz dekani tomonidan Prezident asarlari to‘plami va badiiy adabiyotlar, Shayh hazratlarining asarlari, estalik sovg‘alari hamda fakultet dekanining tashakkurnomalari bilan taqdirlandilar.

2021-yil 9-mart kuni “Oila, maktab va oliy ta’lim hamkorligi” mavzusida Shahrixon tumanidagi 43-umumta’lim maktabi ona tili va adabiyoti fani o‘qituvchisi E.Qambarov va ADU doktoranti G.Bektosheva boshchiligida 11-sinf o‘quvchilarining universitetga tashrifi tashkil qilindi. O‘quvchilar tashrif davomida universitetning diqqatga sazovor joylarini, filologiya fakultetidagi o‘quv amaliyot jarayonlari shu bilan birga ARMdagi kitoblar fondi, elektron darsliklar bilan tanishtirildi.

2021-yil 9-mart kuni Jismoniy madaniyat nazariyasi va metodikasi kafedrasi mudiri p.f.n dotsenti S.Niyazov jismoniy madaniyat ta’lim yo‘nalishi 4-bosqich bitiruvchi 401-402-406-guruh talaba-yoshlariga yoshlar bandligini ta’minlash hamda ularni kelgusi hayot faoliyatida o‘z kasbini puxta egallashlari “Bitiruvchilarning ishga joylashuvi” mavzusida davra suhbati tashkil etdi. Davra suhbatida o‘qishni tamomlaganlaridan so‘ng o‘z kasbiga masuliyatli, sadoqatli bo‘lishlarini ta’kidlab o‘tdi. Davra suhbatida 53 nafar talaba-yoshlar ishtirok etdi.

2021-yil 9-mart kuni san’atshunoslik fakulteti TSMG kafedrasi o‘qituvchisi T. Sobirxo‘jaeva “Ayolga extirom” mavzusida ijodiy ishlar ko‘rgazmasini tashkil etdi. Ko‘rgazmada TSMG ta’lim yo‘nalishining 101-102 guruh talabalari tomonidan ijodiy ishlar namoyish etildi.

2021-yil 9-mart kuni filologiya fakulteti o‘zbek adabiyotshunosligi kafedrasi katta o‘qituvchisi B.Mo‘minov boshchiligida O‘zbek adabiyoti va madaniyati rivojiga ulkan hissa qo‘shgan atoqli shoir, taniqli jamoat arbobi, O‘zbekiston Respublikasi davlat madhiyasi muallifi, O‘zbekiston Qahramoni Abdulla Oripovning betakror ijodiy merosi, uning Vatanga muhabbat, vafo va sadoqat tuyg‘usini, olijanob insoniy fazilatlarni madh etgan yetuk badiiy asarlari, sermazmun hayoti va ijtimoiy faoliyatining xalqimiz ma’naviyatini yuksaltirish, yosh avlod tarbiyasidagi beqiyos o‘rni va ahamiyatini inobatga olib hamda tavalludining 80 yilligi munosabati bilan filologiya va tillarni o‘qitish o‘zbek tili yo‘nalishi 204-guruh talabalari o‘rtasida davra suhbati tashkil qilindi.

2021-yil 9-mart kuni Axborot texnologiyalari va kompyuter injiniringi fakultetida “Sport - tinchlik elchisi” shiori ostida talabalar va professor o‘qituvchilar o‘rtasida “Futbol” sport turi bo‘yicha musobaqa o‘tkazildi. Musobaqada professor-o‘qituvchilar hamda 25 nafar talabalar ishtirok etdi. Musobaqa so‘ngida Informatika o‘qitish metodikasi ta’lim yo‘nalishi 2-bosqich 202- guruh talabalaridan tashkil topgan jamoa barcha raqib jamoalarni mag‘lub etib, g‘olib deb topildi.

2021-yil 9-mart kuni Chet tillar fakultetining Ingliz tili grammatikasi kafedrasi o‘qituvchisi, 417-guruh murabbiysi D.Satimova boshchiligida 417-guruh talabalari ishtirokida fakultet sport zalida sportning voleybol hamda shaxmat turi bo‘yicha mashg‘ulot o‘tkazildi. Sportning shaxmat turi bo‘yicha “Yoshlar shaxmat taxtasi” guruhining ichki musobaqasi tashkillashtirildi.

Dastlab guruh murabbiysi D.Satimova talabalar bilan sport sohasi va uning turlari haqida suhbat olib bordi. Sport bilan shug‘ullanish inson salomatligining garovidir. Uning tabiat bilan hamnafas bo‘lish, ortiqcha vazndan xalos bo‘lish, shirin uyqu, organizmning tozalanishi, kuch-quvvatga to‘lish, yurak xastaliklarining oldini olish, stressdan xalos bo‘lish, immunitetni oshirish, qaddi qomatning chiroyli va sog‘lom bo‘lishi kabi foydali tomonlari mavjudligi ta’kidlandi.

So‘ngra guruh talabalari 2 ta jamoaga bo‘linib, voleybol o‘ynashdi. Unga guruh murabbiysi ham qatnashchi, ham hakamlik qildi.

“Yoshlar shaxmat taxtasi” musobaqani o‘tkazishdan maqsad - o‘sib kelayotgan yosh avlod (guruh talabalari) orasida shaxmat sport turiga bo‘lgan qiziqishni o‘stirish va o‘smir sportchilarning mahoratini oshirish deb olindi. Guruh talabalari Mahkamova Gulchexra va Abduxoliqova Mohinur, Ibrohimova Hilola va Xojiboeva Begoyim kabilar o‘zaro bellashdilar. Ular o‘zlarining sabr-bardoshlari bilan aqliy miya qobiliyatini ishga solgan holda shaxmat o‘yinini samarali olib bordilar.

2021-yil 9-mart kuni maktabgacha ta’lim fakulteti maktabgacha pedagogika kafedrasi o‘qituvchisi Z.Bozorova 3-talabalar turar joyida “Ijtimoiy tarmoq va uning hayotimizda tutgan o‘rni” mavzusida davra suhbati o‘tkazildi. Davra suhbati davomida talabalar ijtimoiy tarmoqlar to‘g‘risida o‘zlarining shaxsiy fikrlarini bayon etishdi. Suhbatda 32 nafar talabalar faol ishtirok etishdi.

2021-yil 9-mart kuni Ijtimoiy iqtisodiyot fakulteti dekani tomonidan 2-TTJda istiqomat qilayotgan talaba-qizlarga Prezident asarlari to‘plami va badiiy adabiyotlar, Shayh hazratlarining asarlari estalik sovg‘a sifatida taqdim etildi

2021-yil 9-mart kuni yoshlar ma’naviyatini yuksaltirish,ular o‘rtasida kitobxonlikni keng targ‘ib qilish maqsadida Chet tillari fakulteti ingliz tili va adabiyoti yo‘nalishi 209-guruh talabalari o‘rtasida “Men sevgan asar” mavzusida davra suhbati tashkil etildi. Suhbat jarayonida guruh rahbari I.Rahimova ilmning bosh kaliti kitob ekanligi, ma’naviy dunyoqarashning rivojlanishida kitobning o‘rni beqiyos ekanligi xususida targ‘ibot ishlari olib bordi. Talabalar o‘zlarining sevgan asarlari mavzusida qiziqarli savol-javoblar o‘tkazishdi.

2021- yil 9-mart kuni filologiya fakulteti talabalari ishtirokida. yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari A.Ergashev tomonidan “Ota-onalar va ta’lim muassasasi” mavzusida suhbat tashkil qilindi. Suhbatda talabalarning ota-onalari ishtirok ishtirok etdilar.

2021-yil 9-mart kuni san’atshunoslik fakulteti musiqiy ta’lim kafedrasi o‘qituvchisi X.Axunova tomonidan 6-talabalar turar joyida "Qiz bolaning odobi" mavzusida davra suhbati o‘tkazildi. Tadbirda musiqa ta’limi yo‘nalishining 31 nafar talabalari ishtirok etdilar.

2021-yil 9-mart kuni Ijtimoiy Iqtisodiyot fakulteti dekani, yuridik fanlari doktori, professor T.T.Madumarov va yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari S.A.Ismoilovlar ijara asosida turuvchi talabalarni yashash sharoiti, ularning turmush tarzi hamda yaratilgan sharoit bilan tanishish, muammo va kamchiliklarni bartaraf etish maqsadida talabalarning ijara xonadonlariga bordilar. Yashash sharoiti bilan yaqindan tanishib chiqib, talaba-yoshlarga xavfsizlik qoidalariga amal qilish, sog‘lom turmush tarziga rioya etish haqida tushunchalar bergandan so‘ng, fakultet dekani talabalarga o‘z ehtiyojlari uchun zarur qimmatbaho buyumlar hadya qildilar.

2021-yil 9-mart kuni O'zbekiston yoshlar ittifoqi Andijon Viloyati Kengashi, Andijon shahar hokimligi hamda ATV hamkorligida tashkil etilgan "Jurnalistlar klubi" ning navbatdagi seminari bo'lib o'tdi. Seminarni Fizika-matematika fakulteti 2F3-guruh talabasi Moxlaroyim Zulunova olib bordi. Seminar "Xotin-qizlar o'rtasida gender tengligini ta'minlash, zo'ravonlikka qarshi kurashish" mavzusida bo'lib o'tdi. Treningda Yoshlar ittifoqi Andijon Viloyati Kengashi raisi Rasuljon Karimov hamda klub a'zolari ishtirok etishdi.

2021-yil 10-mart kuni 1-talabalar turar joyida filologiya fakulteti talabalari ishtirokida O‘zbek tili va adabiyoti kafedrasi katta o‘qituvchisi V.Vositov hamda R.Xabiboxunovalar tomonidan Zulfiyaxonim tavvalludiga bag‘ishlab “Ma’naviyat va yoshlar” mavzusida suhbat tashkil qilindi. Suhbatda 38 nafardan ziyod talaba ishtirok etdilar.

2021-yil 10-mart kuni maktabgacha ta’lim fakulteti maktabgacha ta’lim metodikasi kafedrasi o‘qituvchisi T.Kazieva 205-206-guruh talabalari bilan o‘zbek adabiyoti tarixiga katta hissa qo‘shgan shoir Hamid Olimjon hayoti va ijodi to‘g‘risida “O‘rik gullaganda” mavzusida davra suhbati o‘tkazdi. Suhbat davomida talabalar shoir qalamiga mansub o‘zlari yod olgan she’r va qo‘shiqlardan namunalar aytdilar. Suhbatda 41 nafar talabalar faol ishtirok etishdi.

2021-yil 10-mart kuni san’atshunoslik fakulteti TSMG kafedrasi o‘qituvchisi J.Isakov tomonidan TSMG ta’lim yo‘nalishi 202-guruh talabalari ishtirokida “Kitob-ma’naviy boylik” mavzusida davra suhbati o‘tkazildi. ARM shahobchasida o‘tkazilgan tadbirda kitobning ahamiyati haqida fikrlar bildirildi. Tadbirda 24 nafar talabalar ishtirok etdilar.

2021-yil 10-mart kuni Axborot texnologiyalari va kompyuter injiniringi fakulteti tashabbusi bilan o‘tkazilayotgan “Har haftada bir kitob” loyihasi bo‘yicha fakultetning yo‘nalishlari o‘rtasida kitobxonlik tadbiri bo‘lib o‘tdi. Tadbirda Shahodat Isaxonovaning “Sulton Jaloliddin Manguberdi” kitobi bo‘yicha savol-javoblar hamda qizg‘in davra suhbatlari o‘tkazildi.

2021-yil 10-mart kuni Chet tillar fakultetida yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari X.Matqulov hamda chet tillar fakulteti dekani D.Rustamov tomonidan kompyuter texnologiyalari va internetdan samarali foydalanishni tashkil etish bo‘yicha mashg‘ulot olib borildi. Ushbu amaliy mashg‘ulot juda ham samarali bo‘lib, talabalar rejalashtirilgan ishlarni kompyuterda tez va sifatli bajarishni mashq qildilar. Shuningdek, amaliyotda foydalanishlari mumkin bo‘lgan ingliz tili darslari uchun dars rejalarini, ko‘rgazmali qurollarni, tarqatma materiallarni, tadbir rejalarini hamda prezentatsiyalarni (Power Point dasturi orqali) ham tayyorlashni o‘rgandilar.

2021-yil 10-mart kuni 1- talabalar turar joyida Jismoniy madaniyat fakulteti talabalari ishtirokida fakultet murabbiylar kengashi raisi A.Tursunov, Jismoniy madaniyat nazariyasi va metodikasi kafedrasi katta o‘qituvchisi Yu.Mirzakarimov, fakultetlararo jismoniy madaniyat va sport kafedrasi o‘qituvchisi F.To‘raqulovalar tomonidan “Internetdan to‘g‘ri foydalanish” mavzusida suhbat tashkil qilindi. Suhbatda 27 nafardan ziyod talaba ishtirok etdilar.

2021-yil 10-mart kuni Axborot texnologiyalari va kompyuter injiniringi fakultetida “Sport bilan hamnafas” shiori ostida talabalar va professor o‘qituvchilar o‘rtasida “Voleybol” sport turi bo‘yicha musobaqa o‘tkazildi. Musobaqada faxrli birinchi o‘rinni egallagan Matematika va informatika ta’lim yo‘nalishi birinchi bosqich 103-guruh talabalari hamda professor-o‘qituvchilari taqdirlandilar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Kurash milliy sport turini rivojlantirish va uning xalqaro nufuzini yanada oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida” 2020 yil 4-noyabrdagi PK-4881-son qaroriga muvofiq oliy ta’lim muassasalari talabalari o‘rtasida kurash sport turini ommalashtirish ustuvor vazifa etib belgilandi.

2021-yil 9-10-mart kunlari mart oyining “Milliy qadriyatlar oyligi” deb e’lon qilinishi munosabati bilan oliy ta’lim muassasalari talabalari o‘rtasida Andijon qishloq xo‘jaligi va agrotexnologiyalari institutida xududiy saralash bosqichi musobaqasi bo‘lib o‘tdi. Bu musobaqani o‘tkazishdan maqsad – kurash sportini yanada rivojlantirish, yoshlarni jismoniy chiniqtirish, ularning sport sohasidagi qobiliyatini namoyon qilishlari uchun zarur sharoitlar yaratishga yo‘naltirish. Musobaqa jarayonida Andijon viloyatining barcha oliy ta’lim muassasalari talabalari ishtirok etdi. Musobaqa baxs va munozaralarga boy, qizg‘in hamda yuqori saviyada bo‘lib o‘tdi. Har bir kurashchi g‘oliblik uchun bor kuch -imkoniyatlarini namoyon etdi. Musobaqa dasturi bo‘yicha o‘g‘il bolalar 60,66,73,81,90,100,+100kg vazn toifasida ayollar esa 48,52,57,63,70,78,87,+87 kg vazn toifasida g‘oliblik uchun kurashdilar.

 

O‘g‘il bolalar o‘rtasida vaznlar kesimida natijalar quyidagicha bo‘ldi:

1-o‘rin Usmonov Oybek ADU

2-o‘rin Muxummadumarov Muxammadqodir AQHI

3-o‘rin Bobojonov Muxammadbobur ADU

 

66 kg vazn bo‘yicha

1-o‘rin Nazarov Navro‘z AndMI

2-o‘rin Madaminov Asad ADU

3-o‘rin Shermamatov Doston AndMI

 

73 kg vazn bo‘yicha

1-o‘rin Qosimov Bilol ADU

2-o‘rin Saidvaqqosov Dilshod ADU

3-o‘rin Mo‘ydinov Abdusamad AQHI

 

81 kg vazn bo‘yicha

1-o‘rin Ro‘ziev Xusniddin ADU

2-o‘rin Shorobiddinov Sarkor ADU

3-o‘rin Baxtiyorov Ixtiyor AQHI

 

90 kg vazn bo‘yicha

1-o‘rin Patidinov Mardon AndMI

2-o‘rin Qo‘chqarov Sardor ADU

3-o‘rin Jo‘raev Laziz AQHI

 

100 kg vazn bo‘yicha

1-o‘rin Xodjaev Ahliddinxon ADU

2-o‘rin Karimov Islom ADU

 

100 kg vazn bo‘yicha

1-o‘rin Toshtemirov Jamshid ADU

2-o‘rin Rasulov Yaxyo ADU

 

Qiz bolalar o‘rtasida vaznlar kesimida natijalar quyidagicha bo‘ldi:

 

48kg

1-o‘rin To‘raeva D AQHI

2-o‘rin Tursunalieva Z ADU

3-o‘rin Mahmudova M ADU

 

52kg

1-o‘rin Kenjaboeva O‘ ADU

2-o‘rin Ilyosova G AQHI

3-o‘rin Mahmudova M ADU

 

57kg

1-o‘rin Mashrabova O ADU

2-o‘rin Bozorboeva D AQHI

 

63kg

1-o‘rin Mahmudova M ADU

2-o‘rin G‘anieva K AQHI

 

70kg

1-o‘rin Iminjonova M ADU

2-o‘rin Mirzaboeva Z AQHI

 

78kg

1-o‘rin Abduraximova M ADU

87kg

1-o‘rin Xusanova M ADU

 

+87kg

1-o‘rin Akbarova Sh ADU

Musobaqada g‘olib bo‘lgan talabalar final bosqichiga yo‘llanma oldilar.

2021-yil 10-mart kuni Andijon davlat universiteti filologiya fakulteti yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari A.Ergashev boshchiligida “Faol yoshlar” telegram kanalida “Ona – ayol, go‘zallik, ayol nafosati” mavzusida o‘tkazilgan eng yaxshi rasimlar ko‘rik tanlovida Abdullaeva Hadichabonu faxirli 1-o‘rinni qo‘lga kiritdi va estalik sovg‘alar bilan taqdirlandi. “Eng yaxshi she’rlar” yo‘nalishi bo‘yicha Xayitova Yulduzxon 1-o‘rinni qo‘lga kiritdi va estalik sovg‘alari bilan taqdirlandi. “Eng yaxshi audio insho ” yo‘nalishi bo‘yicha To‘xtasinova Naimaxon 1-o‘rinni qo‘lga kiritdi va estalik sovg‘alari bilan taqdirlandi. “Eng yaxshi so‘z ijrochisi” yo‘nalishi bo‘yicha Bozorboeva Mashhura 1-o‘rinni qo‘lga kiritdi va estalik sovg‘alari bilan taqdirlandi. “Eng yaxshi video-monolog” yo‘nalishi bo‘yicha Abdullajonova Muhlisa 1-o‘rinni qo‘lga kiritdi va estalik sovg‘alari bilan taqdirlandi.

2021-yil 10-mart kuni odam fiziologiyasi va hayot faoliyati xavfsizligi kafedrasi o‘qituvchilari F.Mirzabekova, M.Xolmirzaevalar tomonidan 1-talabalar turar joyida yashovchi jismoniy madaniyat fakultetining 47 nafar talabalariga “Vatan - ostonadan boshlanadi” mavzusida davra suhbati tashkil etdilar.

2021-yil 10-mart kuni Ijtimoiy iqtisodiyot fakulteti pedagogika psixologiya yo‘nalishi 301-guruh talabalari Andijon viloyatidagi bolalar shaharchasiga tashrif buyurishdi va u yerda yashayotgan bolalar uchun kasbga yo‘naltirish va oliy ta’limga qiziqtirish bo‘yicha Psixologik treninglar tashkil etdilar.

2021-yil 10-mart kuni Andijon davlat universiteti Fizika-matematika fakultetiga Yoshlar bandligini ta’minlash hamda tadbirkorlikka jalb etish va ularni kasb-hunarga yo‘naltirishga qaratilgan ochiq eshiklar kunida Andijon tumanidagi 16-umumta’lim maktabining 30 nafar 11 sinf o‘quvchilari hamda Yoshlar ittifoqi yetakchisi Kenjayev Iboriximjon, direktor o‘rinbosari Qosimov Azamjon tashrif buyurdi. Fizika-matematika fakulteti o’quv ishlari bo‘yicha dekan o‘rinbosari J.Usmonov, fizika kafedrasi professor-o’qituvchisi Sh.Akbarov ishtirokida fakultetdagi 3 ta ta’lim yo‘nalishlari haqida ma’lumot berdi hamda fakultetning laboratoriya mashg’ulotlari o’tkaziladigan xonalar va kompyuter bilan jixozlangan auditoriyalarga olib kirib tanishtirildi, yoshlarni kasb-hunarga yo‘naltirish bo‘yicha tushunchalar berib o’tildi.

2021-yil 10-mart kuni “Oila, maktab va oliy ta’lim hamkorligi” mavzusida Oltinko‘l tumanidagi 22-umumta’lim maktabi o‘qituvchi va o‘quvchilari ona tili va adabiyoti fani o‘qituvchisi D.Qambarova boshchiligida 11-sinf o‘quvchilarining universitetga tashrifi tashkil qilindi. O‘quvchilar tashrif davomida universitetning diqqatga sazovor joylarini, filologiya fakultetidagi o‘quv-amaliyot jarayonlari, shu bilan birga ARMdagi kitoblar fondi, elektron darsliklar bilan tanishtirildi.

2021-yil 11-mart kuni “Oila, maktab va oliy ta’lim hamkorligi” mavzusida Buloqboshi tumani tumanidagi 10-umumta’lim maktabi ma’naviy–ma’rifiy ishlar bo‘yicha direktor o‘rinbosari Otaboev Shuhratbek boshchiligida 11-sinf o‘quvchilarining universitetga tashrifi tashkil qilindi. O‘quvchilar tashrif davomida universitetning diqqatga sazovor joylarini, filologiya fakultetidagi o‘quv amaliyot jarayonlari, shu bilan birga ARMdagi kitoblar fondi, elektron darsliklar bilan tanishtirildi.

2021-yil 11-mart kuni San’atshunoslik fakulteti TSMG kafedrasi o‘qituvchisi I.O‘rinboev 204-guruh talabalari ishtirokida “Biz korrupsiyaga qarshimiz” mavzusida davra suhbati tashkil etdi.

2021-yil 11-mart kuni Chet tillar fakultetining 1-kurs guruh murabbiylari ijarada turuvchi talabalarning xonadonlariga tashrif buyurdilar. Ushbu tashrif davomida ijarada turuvchi talabalarga huquqbuzarlik va jinoyatchilikning oldini olish bo‘yicha tushintirish ishlari va ma’lumotlar berib o‘tildi. Shuningdek, bugungi kunda yoshlar o‘rtasida uchraydigan mayda huquqbuzarliklar, o‘g‘irlik, talonchilik, narkotik va psixotrop moddalar savdosi va iste’mol qilish oqibatida yuzaga kelayotgan qonun buzilish hollari, milliy g‘oyamizga yot g‘oyalarga ko‘r-ko‘rona ergashish oqibatida yuzaga kelayotgan salbiy holatlarning tahlili talaba-yoshlarga hayotiy misollar bilan tushuntirib o‘tildi.

2021-yil 11-mart kuni Axborot texnologiyalari va kompyuter injiniringi fakultetining guruhlari o‘rtasida “Zakovat” intelektual o‘yini bo‘lib o‘tdi. Bunda guruhlardan 6 ta jamoa ishtirok etib, o‘yin natijalariga ko‘ra 1-bosqich Matematika va informatika ta’lim yo‘nalishi 101- guruh talabalaridan tashkil topgan “Zukkolar” jamoasi hafta g‘olibi deb topildi.

2021-yil 11-mart kuni Andijon tuman xalq ta’limiga qarashli 4-,44- umumta’lim maktablarining 55 nafar bitiruvchi o‘quvchi-yoshlari AndDU Ilmiy ishlar va innovatsiyalar bo‘yicha prorektori B.Rasulov, bosh mutaxassis Ablazov Elyorbek boshchiligida universitetning jismoniy madaniyat fakulteti o‘quv jarayoni bilan yaqindan tanishish, ularni kasb-hunarga bo‘lgan qiziqishlarini yanada oshirish maqsadida tashrif buyurdilar. Tashrif buyurgan o‘quvchi-yoshlarga jismoniy madaniyat fakulteti jismoniy madaniyat nazariyasi va metodikasi kafedrasi katta o‘qituvchisi X.Ibragimov hamda fakultetning yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari X.Madaminovlar o‘quv jarayonlari hamda fakultet tarixi, kafedralar, mavjud ochiq va yopiq sport inshootlari va hozirda o‘qiyotgan, sobik fakultetni bitirib ketgan mashhur sportchi talabalari to‘g‘risida ma’lumotlar bilan yaqindan tanishtirib o‘tdi. Jismoniy madaniyat fakultetiga o‘qishga kirmoqchi bo‘lgan o‘quvchilarga davlat tomonidan o‘qishga imtiyozli kirish uchun yaratilgan imkoniyatlar va bundan tashqari amaliy imtihonlarni topshirish qonun-qoidalari, amaliy imtihon normativlari to‘g‘risida tushunchalar berildi.

2021-yil 11-mart kuni filologiya fakultetining barcha akademik guruhlarida Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligining 2020-2021 o‘quv yilining yigirma sakkizinchi haftasida o‘tkaziladigan “Axborot va murabbiylik soati mashg‘ulotlari” “Navro‘z – yangilanish va yasharish bayrami!” mavzusidagi suhbat onlayn tarzda yuqori saviyada o‘tkazildi.

2021-yil 11-mart kuni O‘zbek tili va adabiyoti kafedrasi katta o‘qituvchisi 304–guruh murabbiysi G.Rasulova Andijon shahridagi Guliston, Taxtako‘prik, To‘qqizariq, Chayonzor mahalla fuqarolar yig‘inlari hududida ijarada turadigan talabalar xonadonlarida bo‘lib, ularning yashash sharoitlari, ijaraga qo‘ygan xonadon sohiblari bilan suhbat o‘tkazdilar.

2021-yil 11-mart kuni Ijtimoiy iqtisodiyot fakulteti ma’naviyat va ma’rifat zalida yoshlarning huquqiy ong va huquqiy madaniyatini yuksaltirish, mamlakatimizda yangi qabul qilinayotgan qonun va qarorlar haqida ma’lumot berish maqsadida “Sud va yoshlar uchrashuvi” o‘tkazildi. Ushbu uchrashuvda jinoyat ishlari bo‘yicha Bo‘ston tumani sudi sudyasi X.Kamolov va Ijtimoiy iqtisodiyot fakulteti yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari S.A.Ismailov, o‘qituvchilar - O.Nurmatov, G‘. Mamasoliev hamda fakultetining 120 nafar talabalari ishtirok etdilar. Uchrashuvda bugungi kunda mamlakatimizda qonun ustuvorligini ta’minlash va sud tizimini isloh qilish borasida amalga oshirilayotgan ishlar, sudlar faoliyatiga oid yangi qonun va qonunosti hujjatlari mazmun-mohiyati haqida yoshlarga tushunchalar berildi. Uchrashuv davomida talabalar o‘zlarini qiziqtirgan savollar bilan ishtirokchilarga murojaat qildilar hamda o‘zlari uchun kerakli ma’lumotlarni oldilar.

2021-yil 11-mart kuni maktabgacha ta’lim fakulteti maktabgacha pedagogika kafedrasi o‘qituvchisi B.Qodirova 204-guruh talabalari bilan “Mahalla – vatan ichra vatan” mavzusida davra suhbati o‘tkazdi. Davra suhbati davomida Yurtboshimiz tomonidan mahallalarga berilayotgan ulkan e’tibor to‘g‘risida aytib o‘tdi. Talabalar ham o‘zlari yashayotgan mahallalari to‘g‘risida o‘z fikrlarini bildirib o‘tdilar. Davra suhbatida 21 nafar talaba ishtirok etdi.

2021-yil 12-mart kuni Jismoniy madaniyat fakulteti dekani Z.Jumaqulov, yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari X.Madaminov, fakultet guruh murabbiylari kengashi raisi A.Tursunov, fakultet ta’lim sifatini nazorat qilish raisi katta o‘qituvchisi Yu.Mirzakarimovlar jismoniy madaniyat fakultetining 34 nafar guruh sardorlari ishtirokida “Yoshlar va voyaga yetmaganlar o‘rtasida huquqbuzarliklar, talaba-yoshlar orasida korrupsiya va uyushgan jinoyatchilikning oldini olish” mavzusida yig‘ilish bo‘lib o‘tdi. Yig‘ilishda aytilgan ma’lumotlar gurux murabbiylari tomonidan barcha guruhlarda talaba-yoshlarga yetkazilishi ta’kidlandi.

2021-yil 12-mart kuni Andijon shahridagi 1-umumta’lim maktabida filologiya fakulteti Rus tili va adabiyoti yunalishi murabbiyi va talabalari ishtirokida “Maselnitsa” bayram tadbiri tashkil qilindi. Rus milliy-madaniy markazi bilan hamkorlikda o‘tkazilgan tadbirda rus madaniyatini o‘rganish bilan bog‘liq qiziqish va o‘ziga xos katta taassurot uyg‘otildi.

2021-yil 12-mart kuni maktabgacha ta’lim fakulteti maktabgacha pedagogika kafedrasi o‘qituvchisi G.Do‘sbekova 207-guruh talabalari bilan Andijon shahar 40-maktabgacha ta’lim tashkilotiga tashrif buyurdilar. U yerda ijtimoiy himoyaga muhtoj tarbiyalanuvchi bolalar bilan “Biz birgamiz, birmiz” shiori ostida davra suhbati o‘tkazdilar. Suhbatdan so‘ng talabalar bolajonlarga esdalik sovg‘alarini topshirdilar.

2021-yil 12-mart kuni Andijon davlat universiteti Fizika-matematika fakulteti fizika kafedrasi o‘qituvchisi M.Foziljonov tomonidan 2-kurs FAO’M talabalari ishtirokida aholi va yoshlar o’rtasida kompyuter texnologiyalari va internetdan samarali foydalanish chora-tadbirlari to’g’risidagi qarori ijrosini taminlash maqsadidaRaqamli texnologiyalar sohasida mahorat darslari” o‘quv amaliy mashg‘uloti o‘tkazildi. Mashg’ulot davomida yoshlarni internetdagi zararli xurujlardan asrash, ularni axborot texnologiyalaridan unumli foydalanishga o‘rgatish, axborot resurs markazi va ADU saytlaridan foydalanish bilim va ko‘nikmalarini shakillantirish masalalariga ham alohida ahamiyat qaratildi.

2021-yil 12- mart kuni universitetning katta majlislar zalida O‘zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi, Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti, Andijon viloyati hokimligi va Andijon davlat universiteti hamkorligida Oliy ta’lim muassasalari hamda davlat boshqaruvi sohasida kadrlarning innovatsiya, fan va texnologiyalar sohasiga oid bilim va malakasini oshirishga bag‘ishlangan “Innovatsion menejment” o‘quv trening kursi o‘tkazildi.

2021-yil 15-23-mart kunlari Jismoniy madaniyat fakultetida 21-mart - umumxalq Navro‘z bayrami munosabati bilan jismoniy madaniyat fakulteti o‘g‘il bolalalari o‘rtasida sportning Mini futbol turi bo‘yicha “Fakultet kubogi” musobaqasi o‘tkazildi. Musobaqa jarayonida fakultetining 1-3 bosqich talabalaridan iborat jami 23 ta guruhdan 230 nafar talabalar ishtirok etib, o‘zaro bellashdilar.

2021- yil 18-mart kuni Tarix fakulteti tomonidan universitet 2-sonli talabalar turar joyida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining yoshlar ma’naviyatini yuksaltirish bo‘sh vaqtlarini mazmunli tashkil etish, talabalar o‘rtasida sog‘lom turmush tarzini targ‘ib etish, bo‘sh vaqtlarini mazmunli tashkil etish, talabalarni sportga jalb etish maqsadida fitnes to‘garagi a’zolariga fakultet 3-bosqich 302-guruh talabasi Z.Qosimova tomonidan sport mashg‘ulotlari tashkil etilib, sport to‘garagiga 47 nafar talaba qizlar jalb etildi.

2021-yil 18-mart kuni yoshlar o‘rtasi huqukbuzarlik va jinoyatchilikning barvaqt oldini olish maqsadida rus tili va adabiyoti kafedrasi katta o‘qituvchisi 215 - guruh murabbiyi D.M.Turdieva Andijon shahridagi Guliston, Taxta ko‘prik, To‘qqizariq, Chayonzor mahalla fuqarolar yig‘inlari hududida ijarada turadigan talabalar xonadonlarida bo‘lib, ularning yashash sharoitlari, ijaraga qo‘ygan xonadon sohiblari bilan suhbat o‘tkazdilar.

2021-yil 20-mart kuniUmumiy pedagogika” kafedrasi o‘qituvchilari N.Toshtemirova va M.Maxammatovalar boshchiligida 2-bosqich 202-guruh hamda 206-guruh talabalari bilan “Andijon viloyati tarixi va madaniyati davlat muzeyi” ga sayr uyushtirildi. Talabalar muzeyni tomosha qilish natijasida qizil kitobga kiritilgan fauna va flora olami bilan tanishib, ular haqida malumotlarga ega bo‘lishdi. Muzeyga 51 nafar talabalar qatnashdilar.

2021-yil 20-mart kuni Tabiiy fanlar fakulteti kimyo ta’lim yo‘nalishi 201 kurs va ekologiya 101-guruh talabalar guruh murabbiylari boshchiligida muzey, teatr, kinolarga tashrif-grafigi bo‘yicha "Qatag‘on qurbonlari" muzeyiga 50 dan ortiq talabalar tashrifi tashkil etildi.

2021-yil 20-mart kuni Andijon davlat universiteti filologiya fakulteti yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari A.Ergashev boshchilishida filologiya fakulteti 404-xonada fakultet uslubchisi H.Rahimov ishtirokida o‘zbek tili yo‘nalishi 103-guruh talabalari bilan birgalikda yoshlar o‘rtasida kompyuter texnologiyalari va internetdan samarali foydalanish maqsadida “S++dasturi va undan foydalanishning o‘ziga xos qulayliklari” mavzusida yuzasidan davra suhbati tashkil qilindi.

2021-yil 23-mart kuni kuni 1-talabalar turar joyida filologiya fakulteti talabalari ishtirokida. O‘zbek tili va adabiyoti kafedrasi o‘qituvchilar U.Qobulova hamda N.Matmusaeva tomonidan “Ozodalik - salomatlik garovidir” mavzusida ma’naviy-ma’rifiy suhbat-muloqot uyushtirildi. Suhbatda 31 nafardan ziyod talaba ishtirok etdilar.

2021-yil 23-mart kuni maktabgacha ta’lim fakulteti maktabgacha ta’lim metodikasi kafedrasi o‘qituvchisi T.Kazieva 205-206-guruh talabalari bilan “Ijtimoiy tarmoq – ipsiz qarmoq” mavzusida davra suhbati o‘tkazdi. Davra suhbati davomida ma’ruzachi talabalarga ijtimoiy tarmoqlar orqali kelayotgan har xil tasdiqlanmagan norasmiy xabarlarga aldanib qolmasliklarini ta’kidlab o‘tdi.

2021-yil 22-23-mart kunlari filologiya fakulteti yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari A.Ergashev boshchiligida yoshlar o‘rtasida sport sog‘lomlashtirish ishlarini tashkil qilish maqsadida 1-talabalar turar joyida istiqomat qiladigan talaba-qizlar o‘rtasida stol tennisi bo‘yicha musobaqalar tashkil qilindi, unda barcha talaba-qizlar faol ishtirok etdilar.

2021-yil 23-mart kuni Tabiiy fanlar fakulteti kimyo kafedrasi professori O‘zbekiston Tabobat akademiyasi raisi, O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan ixtirochi, kimyo fanlari doktori, I.R.Asqarov va O‘zbekiston tabobat akademiyasi xaqiqiy a’zosi, kimyo fanlari doktori, Latviya organik sintez instituti professori R.Nuriddinov, Kanadaning Toronto universiteti professori F.Polyak xamda Latviya fanlar akademiyasi prezidenti, akademik I.Kalvinshlar bilan xamkorlikda o‘simlik moddalari asosida dunyoda birinchi marta virusli kasalliklarni oldini oluvchi “AC-CURCUMIN”, “ANTICOVIR”, “ANTIVIR 101”, “ACKAROVIR” va “NONI ANTIVIR” yangi biologik faol oziq ovqat qo‘shilmalari ixtiro qilinganligi munosabati bilan uchrashuv tashkil etildi. Tadbirda fakul’tetning 300 dan ortiq professor o‘qituvchilari va iqtidorli talabalar ishtirok etdi.

2021-yil 24-mart kuni filologiya fakulteti yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari A.Ergashev boshchiligida yoshlarga e’tiborni kuchaytirish, ularni madaniyat, san’atga keng jalb etish, ularda axborot texnologiyalaridan foydalanish ko‘nikmalarini shakllantirish, yoshlar o‘rtasida kitobxonlikni targ‘ib qilish, xotin-qizlar bandligini oshirish  talabalarni bo‘sh vaqtini mazmunli o‘tkazish maqsadida 1-talabalar turar joyida istiqomat qiladigan talaba-qizlar o‘rtasida eng yaxshi raqs, eng yaxshi she’r, hamda eng yaxshi sahna ko‘rinishi bo‘yicha tanlov tashkil qilindi. Tanlov ishtirokchilari fakultet dekanatining sovg‘alari bilan taqdirlandilar.

2021-yil 24-mart kuni universitet Yoshlar Ittifoqi BT va Tarix fakulteti tomonidan fakultetning 1-bosqich talabalari o‘rtasida “Dekan kubogi” uchun "Zakovat" intellektual musobaqasi o‘tkazildi. Qiziqarli o‘tkazilgan turnirda 107-guruh talabalaridan iborat "Yosh liderlar" jamoasi g‘alaba qozondi. Turnirda ishtirok etgan barcha jamoalar tashkilotchilar va fakultet dekani R.R. Shamsitdinov tomonidan taqdirlandi.

2021-yil 24-mart kuni Tabiiy fanlar fakuleteti Yoshlar ishlari bo‘yicha dekan o‘rinbosari v.b.G‘.G‘ulomov va yoshlar ittifoqi yetakchisi M.No‘monjonov boshchiligida 3-kurs biologiya ta’lim yo‘nalishi 302-guruh talabalari 5 ta muhim tashabbusning 4-bandi Yoshlar ma’naviyatini yuksaltirish, ular o‘rtasida kitobxonlikni keng targ‘ib qilishlikni inobatga olgan holda Andijon davlat universiteti Axborot resurs markaziga tashrif buyurdilar va kutubxonadagi o‘zlari qiziqqan kitoblarni mutolaa qildilar.

2021-yil 24-mart kuni filologiya fakulteti dekani B.M.Rahmonov boshchiligida kichik majlislar zalida atoqli o‘zbek shoiri va jamoat arbobi, zamonaviy o‘zbek she’riyatida inson qalbidagi murakkablik va ziddiyatlarni teran, haqqoniy o‘ziga xos betakror kuylagan O‘zbekiston Qahramoni, O‘zbekiston xalq shoiri Abdulla Oripov tavalludining 80 yilligi munosabati bilan zoom (online) ijtimoiy taromog‘ida “Abdulla Oripov ijodiy merosining o‘rganilish masalalari” mavzusida Respublika ilmiy konferensiyasi tashkil qilindi. Unda fakultet dekani B.Rahmonov, o‘zbek adabiyotshunosligi kafedrasi mudiri Z.Mamajonov hamda o‘zbek adabiyotshunosligi kafedrasi katta o‘qituvchisi B.Mo‘minov, A.Mahammadievlar ishtirok etdilar.

2021-yil 25-mart kuni universitet Yoshlar Ittifoqi BT va Tarix fakulteti tomonidan fakultetning 1-kurs talabalari o‘rtasida “Dekan kubogi” uchun "Zakovat" intellektual musobaqasi tashkil etildi. Musobaqa murosasiz bahs va munozaralarga boy tarzda o‘tkazildi. Faol ishtirokchilar fakultet dekanati tomonidan munosib tarzda taqdirlandi.

2021-yil 25-mart kuni “Boshlang‘ich ta’lim metodikasi” kafedrasi o‘qituvchisi M.Mamajonov tomonidan 2-kurs 201-202-203-guruh “Boshlang‘ich ta’lim va sport tarbiyaviy ishi“ talabalari o‘rtasida “O‘z joniga qasd qilish - gunohi kabira” mavzusida qo‘rgazmali davra suhbati o‘tkazildi. Davra suxbatida o‘z joniga qasd qilish sabablari va oqibatlari, gunoh ekanligi tushuntirib o‘tildi. Muhokamalar bilan o‘tgan davra suhbatida talaba-yoshlar o‘rtasida bunday holatga yo‘l qo‘ymaslik aytib o‘tildi. Davra suxbatida 60 nafardan ortiq talaba-yoshlar ishtirok etdilar.

2021-yil 25-mart kuniUmumtexnika fanlari va mehnat ta’limi kafedrasi o‘qituvchilari M.Qambarova va M.Nurmatovlar tomonidan. 2-kurs 201-202-guruh Texnalogik ta’lim talabalari o‘rtasida “Giyohvandlik – asr vabosi” mavzusida qo‘rgazmali davrv suhbati o‘tkazildi. Davra suhbatida giyohvandlikning kelib chiqish sabablari, oqibatlari nechog‘li jamiyatga zarar ekanligi tushuntirib o‘tildi. Muhokamalar bilan o‘tgan davra suhbatida talaba-yoshlar o‘rtasida bunday holatga yo‘l qo‘ymaslik aytib o‘tildi. Davra suhbatida 50 nafardan ortiq talaba-yoshlar ishtirok etdilar.

2021-yil 25-mart kuni Andijon davlat universiteti katta majlislar zalida universitet Yoshlar bilan ishlash, ma’naviyat va ma’rifat bo‘limi tomonidan O‘zbekiston musulmonlari idorasi Andijon viloyati bo‘limi "Sayyid Muhyiddin maxdum" o‘rta maxsus islom bilim yurti hamda Andijon viloyati IIB Terrorizm va eksterimizmga qarshi kurashish boshqarmasi mafkuraviy targ‘ibot guruhi bilan hamkorlikda “Jaholatga qarshi marifat” mavzusida ma’naviy-ma’rifiy, profilaktik tadbir tashkil qilindi.

Andijon "Sayyid Muhyiddin maxdum" o‘rta maxsus islom bilim yurti o‘qituvchisi Jamolov Nodirbek Abduxalil o‘g‘li, Viloyat IIB Terrorizm va eksterimizmga qarshi kurashish boshqarmasi mafkuraviy targ‘ibot guruhi yetakchisi yetakchi mutaxassisi Hamroev Alisher Baxromjon o‘g‘li, Andijon davlat universiteti fuqarolik jamiyati nazariyasi katta o‘qituvchisi Xaytmatov Zoxidjon 250 nafar professor-o‘qituvchilar va talabalar ishtirok etdi. Tadbir ko‘tarinki ruhda va savol javoblarga boy tarzda o‘tdi.

2021-yil 25-mart kuni san’atshunoslik fakultetining talabalari va professor-o‘qituvchilar Andijon shahar Dukchi Eshon ko‘chasi 202-uyda joylashgan “Qal’a me’moriy obidasi”ga sayohat uyushtirdi. Fakultetning 300 dan ortiq talabalari mazkur obidada joylashgan tasviriy san’at galareyasidan o‘rin olgan san’at asarlarini tomosha qildilar.

2021-yil 25-mart kuni Andijon davlat universiteti rektori tomonidan tasdiqlangan “Do‘stlik spartakiadasi”ga bag‘ishlab, universitet professor-o‘qituvchilari va ishchi xodimlar o‘rtasida o‘tkazilayotgan sport musobaqalarida maktabgacha ta’lim fakulteti jamoasi stol tennisi, basketbol, badmington va voleybol sport turlari bo‘yicha munosib qatnashdilar.

2021-yil 25-26 mart kunlari Jismoniy madaniyat fakultetida universitet professor-o‘qituvchilari o‘rtasida “Do‘stlik spartakiadasida” bo‘lib o‘tdi. Ushbu spartakiadada 6 ta fakultetdan jami 60 nafar professor-o‘qituvchilar ishtirok etdi. Musobaqa olimpiya tizimida o‘tkazildi. Musobaqa dasturi bo‘yicha g‘oliblik quyidagi jamoalarga nasib etdi:

1-o‘rin Jismoniy madaniyat fakulteti jamoasi;

2-o‘rin Fizika-matematika fakulteti jamoasi:

3-o‘rin Chet tillari fakulteti jamoasi

2021-yil 25-26-mart kunlari Andijon davlat universiteti Jismoniy madaniyat fakulteti ochiq sport maydonchasida universitet professor-o‘qituvchilari o‘rtasida sportning badminton sport turi bo‘yicha “Do‘stlik spartakiadasi” bo‘lib o‘tdi ushbu spartakiadada 4 ta fakultetdan jami 7 nafar professor-o‘qituvchilar ishtirok etdi. Musobaqa olimpiya tizimida o‘tkazildi. Musobaqa g‘oliblariga ADU sport klubi tomonidan Diplom va qimmatbaho esdalik sovg‘alari topshirildi.

Andijon davlat universiteti I-II talabalar turar joyida yashovchi barcha fakultet talabalari uchun haftaning har seshanba va payshanba kunlari “Ertalabki gigienik gimnastika” mashg‘ulotlari olib borilmoqda.

2021-yilning 25-mart kuni Andijon davlat universitetining ijodkor talaba-yoshlari o‘rtasida Erkin, yosh avlodlar senga zo‘r qanot!” shiori ostida “Eng yaxshi fotosurat” yo‘nalishida ijodiy ishlar tanlovi o‘tkazildi.

Tanlovda asosan fototasvir jarayoniga katta e’tibor qaratildi, ayniqsa, o‘z fikrlarini ijodlari bilan namoyon eta olgan talabalardan: ijtimoiy-iqtisodiyot fakulteti, pedagogika va psixologiya ta’lim yo‘nalishi 2-kurs talabasi M. Roziqova, maktabgacha ta’lim fakulteti 2-kurs talabasi V. Legay, san’atshunoslik fakulteti talabalari O.Qirg‘izboev, H.Tursunov, A.Botirovlarning ijodiy ishlari yaxshi deb topildi. G‘olib va sovrindorlar universitet rektorining “Faxriy yorlig‘i” hamda estalik sovg‘alar bilan taqdirlandilar.

2021-yil 25–mart kuni Jismoniy madaniyat fakulteti auditoriyasida universitet professor-o‘qituvchilari o‘rtasida sportning shaxmat turi bo‘yicha “Do‘stlik spartakiadasi” bo‘lib o‘tdi. Ushbu spartakiadada 5 ta fakultetdan jami 10 nafar professor-o‘qituvchilar ishtirok etdi. Musobaqa olimpiya tizimida o‘tkazildi.

Musobaqa dasturi bo‘yicha g‘oliblik quyidagi jamoalarga nasib etdi.

Erkaklar o‘rtasida :

1-o‘rin Fizika - matematika fakulteti jamoasiga ( Nosirov Murodjon)

2-o‘rin Ijtimoiy iqtisodiyot fakulteti jamoasiga (Yunusov Kudratillo)

3-o‘rin San’atshunoslik fakulteti jamoasiga nasib etdi. (Botirov Jasurbek)

Ayollar o‘rtasida :

1-o‘rin Fizika matematika fakulteti jamoasiga (Xasanova Mavjudaxon)

2-o‘rin San’atshunoslik fakulteti jamoasiga (Ziyovuddinova Zulfiyaxon)

3-o‘rin Jismoniy madaniyat fakulteti jamoasiga nasib etdi. (Turg‘unova Dilnura)

Musobaqa g‘oliblariga ADU sport klubi tomonidan diplom va qimmatbaho esdalik sovg‘alari topshirildi.

2021-yil 26-mart kuni universitet axborot-resurs markazi binosida universitet talabalari o‘rtasida “Erkin, yosh avlodlar senga zo‘r qanot” shiori ostida shaxmat musobaqasi o‘tkazildi. Musobaqada fakultetlardan jami 58 nafar yigit va qizlar ishtirok etdilar. Musobaqa natijasiga ko‘ra quyidagi natijalar qayd etildi:

 

Shaxmat (o‘g‘il bolalar)

1-o‘rin: G‘ulomjonov Xumoyun fizika – matematika fakulteti

2-o‘rin: Maxmudov Jovoxir jismoniy madaniyat fakulteti

3-o‘rin: Normurodov Axror tabiiy fanlar fakulteti

Shaxmat (qiz bolalar)

1-o‘rin: Abdug‘ofurova Feruza xorijiy tillar fakulteti

2-o‘rin: Davronova Sadoqat fizika – matematika fakulteti

3-o‘rin: Sadirdinova Dilafruz tabiiy fanlar fakulteti talabalari sovrinli o‘rinlarni egalladilar.

Musobaqa g‘oliblariga universitet rektorining diplom va qimmatbaho esdalik sovg‘alari topshirildi.

2021-yil 26–mart kuni Andijon davlat universiteti rektori tomonidan tasdiqlangan rejaga asosan rektor kubogi uchun “Do‘stlik spartakiadasi” o‘tkazildi. Unda maktabgacha ta’lim fakulteti jamoasi ham faol qatnashib, stol tennisi va badminton musobaqasida 2-o‘rin, basketbol musobaqasida 3-o‘rinni egalladilar.

2021-yil 26-mart kuni universitet akademik litseyida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “O‘zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining o‘ttiz yillik bayramiga tayyorgarlik ko‘rish va uni yuqori saviyada o‘tkazish to‘g‘risidagi 2021-yil 17-dekabrdagi PK–4926–sonli Qarorining 8–bandidagi “Ranglar jilosida–ona diyor” ko‘rik-tanlovini yukori darajada o‘tkazish yuzasidan bergan topshirig‘i hamda O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligining 87-01-322-sonli modemnomasi ijrosini ta’minlash maqsadida Andijon davlat universiteti akademik litseyi o‘quvchi-yoshlari o‘rtasida “Ranglar jilosida–ona diyor” shiori ostida ko‘rik-tanlov o‘tkazildi. Ko‘rik-tanlov bosqichlari yuqori saviyada, shaffof tarzda tashkil etildi. Tanlovda quyidagi g‘olib bo‘lgan o‘quvchilar aniqlandi:

1-o‘rin tabiiy fanlar yo‘nalishi 1-bosqich 106-guruh o‘quvchisi Erkinboeva Muxlisa

2-o‘rin aniq fanlar yo‘nalishi 1-bosqich 104-guruh o‘quvchisi Sadriddinova Sabina

3-o‘rin aniq fanlar yo‘nalishi 1-bosqich 104-guruh o‘quvchisi Qosimov Asadbek.

G‘olib va sovrindorlar akademik litsey direktorining “Faxriy yorlig‘i” hamda estalik sovg‘alar bilan taqdirlandilar.

 

2021-yil 26-mart kuni o‘tkazilgan “Ertalabki gigienik gimnastika” mashg‘ulotlarini o‘qituvchi Kurbanova Durdona va jismoniy madaniyat nazariyasi va metodikasi kafedrasi o‘qituvchisi Eshpo‘latova Dilnoza bilan birgalikda o‘tkazildi.

I-TTJning kirish qismida o‘tgan mashg‘ulotda 35 nafardan ziyod talaba qizlar a’lo kayfiyatda 07:00 dan 07:30 gacha faol ishtirok etishdi.

2021-yil 26-mart kuni san’atshunoslik fakulteti musiqiy ta’lim kafedrasi o‘qituvchisi O.Mamirova tomonidan fakultet qoshidagi “Azim daryo” follklor-etnografik jamoasi ishtirokida Navro‘z umumxalq bayrami tantanalariga bag‘ishlangan konsert dasturi namoyish etildi. Mazkur konsert dasturi viloyat televideniesi orqali ham keng tomoshabinlar e’tiboriga havola etildi

 

2021-yil 26-mart kuni Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligining 11.03.2021 yil kungi 136-sonli modemnomasiga muvofiq maktabgacha ta’lim fakulteti talabalari o‘rtasida “Jaholatga qarshi ma’rifat” va “Men diniy ekstremizm va terrorizmni qanday tushunaman?” mavzusida ijodiy ishlar tanlovi o‘tkazildi. Tanlov natijalariga ko‘ra maktabgacha ta’lim yo‘nalishi 107-guruh talabasi Suleymanova Elvina universitet bosqichiga yo‘llanmani qo‘lga kiritdi.

2021-yil 26-mart kuni san’atshunoslik fakulteti musiqiy ta’lim kafedrasi o‘qituvchisi O.Mamirova tomonidan fakultet qoshidagi “Azim daryo” follklor-etnografik jamoasi ishtirokida Navro‘z umumxalq bayrami tantanalariga bag‘ishlangan konsert dasturi namoyish etildi. Mazkur konsert dasturi viloyat televideniesi orqali ham keng tomoshabinlar e’tiboriga havola etildi

2021-yil 25-mart kuni filologiya fakultetining barcha akademik guruhlarida Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligining 2020-2021 o‘quv yilining o‘ttizinchi haftasida o‘tkaziladigan “Axborot va murabbiylik soati mashg‘ulotlari”, “O‘zbekiston umumiy uyimiz!” mavzusida onlayn tarzda yuqori saviyada o‘tkazildi.

2021-yil 26-mart kuni 6-talabalar turar joyida musiqiy ta’lim kafedrasi o‘qituvchisi D.Raimova “Milliy urf-odatlarimizga sodiq qolaylik” mavzusida davra suhbati o‘tkazdi. Tadbirda musiqa ta’lim yo‘nalishiing 27 nafar talabalari ishtirok etdilar.

 

2021-yil 27-mart kuni Yoshlar orasida “Adabiyot haftaligi” doirasida “Erkin, yosh avlodlar senga zo‘r qanot!” shiori ostida o‘tkazilayotgan Respublika talabalar festivali konsepsiyasi asosida “Eng yaxshi fotosuratlar” ko‘rgazmasi, “She’riyat kechasi” ifodali o‘qish musobaqasi, “Shaxmat” musobaqasi , “Eng yaxshi ixtirochi”, “Kitobxon talaba” hamda an’anaviy, baxshichilik, estrada, milliy va zamonaviy raqslar yo‘nalishlari bo‘yicha musobaqalar tashkil qilindi

2021-yil 27-mart kuni Yoshlar orasida “Adabiyot haftaligi” doirasida “Erkin, yosh avlodlar senga zo‘r qanot!” shiori ostida “Shaxmat” musobaqasi tashkil qilindi.

2021-yilning 27-mart kuni Andijon davlat universitetining ijodkor talaba-yoshlari o‘rtasida “Men diniy ekstremizmni qanday tushunaman?” tanlovining “Jaholatga qarshi ma’rifat” mavzusida “Eng yaxshi plakat” nominatsiyasida ijodiy ishlar tanlovi o‘tkazildi.

Tanlovda asosan plakat yo‘nalishidagi ijodiy ishlarga katta e’tibor qaratildi, ayniqsa, o‘z fikrlarini ijodlari bilan namoyon eta olgan talabalardan: Z.Madaminova, G.Mamasolieva, Sh.Otaxonova, E.Suleymanova, F.Murodalieva, M. Abdurahimovalarning ijodiy ishlari yaxshi deb topildi.

G‘olib va sovrindorlar universitet rektorining “Faxriy yorlig‘i” hamda estalik sovg‘alar bilan taqdirlandilar.

2021-yil 27-mart kuni umumiy pedagogika kafedrasi o‘qituvchilari F.Komilova, F.Xalilovlar tomonidan 206-guruh talabalariga “Ijtimoiy tarmoqlardan foydalanish madaniyati” mavzusida davra suhbati olib borildi. Suhbat davomida hozirgi kunning dolzarb mavzulari haqida suhbat olib borildi. Suhbatda 22 nafar talabalar qatnashib, ijtimoiy tarmoqlardan foydalanish madaniyati haqida tegishli xulosalarni chiqarib oldi.

2021-yil 28-mart kuni Andijon davlat universiteti talaba-yoshlari o‘rtasida O‘zbekiston Respublikasi mustaqilligining 30 - yilligi hamda 2021-yil – Yoshlarni qo‘llab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yiliga bag‘ishlangan “Ranglar jilosida - ona diyor” respublika yosh ijodkorlar ko‘rik-tanlovining universitet bosqichi o‘tkazildi.

Tanlov davomida hakamlar hay’ati tarkibi tomonidan ko‘plab ijodiy ishlar xolisona baholandi. Tanlovda asosan plakat yo‘nalishidagi ijodiy ishlarga katta e’tibor qaratildi. Tanlov yakuniga ko‘ra:

1-o‘rin–san’atshunoslik fakulteti, RTD ta’lim yo‘nalishi 1-kurs talabasi Erkinova Shoxida Adxamjon qiziga;

2-o‘rin–san’atshunoslik fakulteti, TSMG ta’lim yo‘nalishi 3-kurs talabasi Tursunalieva Moxira Abdug‘affor qiziga;

3-o‘rin–san’atshunoslik fakulteti TSMG ta’lim yo‘nalishi 1-kurs talabasi Kirgizboev Oybek Odiljon o‘g‘liga nasib etdi.

G‘olib va sovrindorlar universitet rektorining “Faxriy yorlig‘i” hamda estalik sovg‘alar bilan taqdirlandilar. Tanlov barchada katta taassurot qoldirdi.

2021-yil 29-mart kuni Andijon davlat universiteti filologiya fakulteti 409-o‘quv xonasida O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Atoqli adiblar va mutafakkirlar ijodiy merosini yoshlar o‘rtasida targ‘ib qilish hamda Adiblar xiyobonidan samarali foydalanish chora tadbirlari to‘g‘risida” 2020-yil 24 avgustdagi 502-sonli qarori hamda O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligining 2021 - yil 26 fevraldagi 87-06-270 sonli modemnomasi asosida yoshlar o‘rtasida “Adabiyot haftaligi” doirasida “Erkin, yosh avlodlar senga zo‘r qanot!” shiori ostida o‘tkazilayotgan Respublika talabalar festivali konsepsiyasiga muvofiq “She’riyat kechasi” mavzusida ifodali o‘qish ko‘rik-tanlovi o‘tkazildi.

Tanlovda fakultetlardan jami 8 nafar talaba ishtirok etdi. Tanlov universitet yoshlar bilan ishlash, ma’naviyat va ma’rifat bo‘limi, filologiya fakulteti o‘zbek adabiyotshunosligi kafedralari tomonidan tashkil qilindi. Tanlovni filologiya fakulteti yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari hamda o‘zbek tilshunosligi kafedrasi o‘qituvchilaridan iborat hakamlar hay’ati tanlov shartlari va mezonlari asosida baholab bordilar.

Tanlov shartlari asosida o‘z ijod namunalarini ifodali tarzda o‘qigan holdi 1-o‘rinni Filologiya fakulteti filologiya va tillarni o‘qitish: rus tili ta’lim yo‘nalishi 1-kurs 111-guruh talabasi Xusanova Xadichaxon, 2-o‘rinni filologiya fakulteti filologiya va tillarni o‘qitish: o‘zbek tili yo‘nalishi 2-kurs 206-guruh talabasi Otaxonova Oyshaxon, 3-o‘rinni filologiya fakulteti filologiya va tillarni o‘qitish (o‘zbek tili) yo‘nalishi 2-kurs 207-guruh talabasi Abdullajonova Muhlisaxonlar egalladilar.

Tanlov yakunida tashkilotchilar tomonidan ishtirokchilarga kitoblar sovg‘a qilindi.

2021-yil 29-mart kuni Andijon viloyati yoshlar markazida “Yoshlar va ularning muammolari” mavzusida seminar-trening bo‘lib o‘tdi. Unda asosan hozirgi zamon yoshlarining kompyuter texnologiyalari va internetdan bemaqsad foydalanishayotganligi hamda bu jarayon salbiy oqibatlar keltirib chiqarayotganligi to‘g‘risida fikrlar bildirildi. Seminar treningda maktabgacha ta’lim fakultetidan 54 nafar talabalar faol ishtirok etishdi.

2021-yil 29-mart kuni filologiya fakulteti 409-o‘quv xonasida Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi Ma’naviyat va ma’rifat markazi tomonidan tasdiqlangan “Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi tizimida ma’naviy – ma’rifiy ishlarning yangi tizimini yaratish bo‘yicha 2021 - yil birinchi yarmi uchun yo‘l xaritasida” joriy - yilning - mart oyida o‘tkazilishi rejalashtirilgan “Jaholatga qarshi ma’rifat” mavzusida o‘tkazilayotgan ijtimoiy aksiya doirasida talaba-yoshlar o‘rtasida “Men diniy ekstremizm va terorizmni qanday tushunaman” mavzusida insholar ko‘rik-tanlovi o‘tkazildi.

Tanlovda fakultetlardan jami 12 nafar talaba ishtirok etdi. Tanlov universitet yoshlar bilan ishlash, ma’naviyat va ma’rifat bo‘limi, ijtimoiy – iqtisodiyot fakulteti, filologiya fakulteti va o‘zbek tilshunosligi kafedralari tomonidan tashkil qilindi. Tanlovni o‘zbek tilshunosligi kafedrasi o‘qituvchilaridan iborat hakamlar hay’ati tanlov shartlari va mezonlari asosida baholab bordilar.

Tanlovga taqdim qilingan insholar 100 ballik tizimda, quyidagi mezonlar asosida baholandi.

  • Insho uchun tanlangan eng yaxshi sitata–25 ball;

  • Inshoda mavzuning keng yoritilganligi–5 ball;

  • Bugungi kunda mazkur yo‘nalishda amalga oshirilayotgan islohotlar bilan bog‘liqligi – 25 ball;

  • Matnda yuridik terminlardan foydalanilganligi–25 ball;

Shu bilan birga adabiy tilda yozilganligi, shevaga xos so‘zlardan foydalanishdan cheklanish, 12 varaqli yozuv daftarida yozish jihatlari ham eslatib o‘tildi.

Tanlov shartlari asosida mavzuni keng yoritib, adabiy tilda yozgan va shevaga xos so‘zlardan deyarli foydalanmagan holdi 86 ball bilan 1-o‘rinni filologiya fakulteti filologiya va tillarni o‘qitish (o‘zbek tili) ta’limi yo‘nalishi 2-kurs 205-guruh talabasi Abdurahmonova Sarvinoz, 2-o‘rinni esa 82 ball to‘plagan filologiya fakulteti filologiya va tillarni o‘qitish (o‘zbek tili) yo‘nalishi 1-kurs 103-guruh talabasi Xoldarova Gavharoy, 3-o‘rinni esa 82 ball to‘plagan filologiya fakulteti filologiya va tillarni o‘qitish (o‘zbek tili) yo‘nalishi 1-kurs 104-guruh talabasi Abdurasulova Mohinurxon egalladilar.

Tanlov yakunida tashkilotchilar tomonidan ishtirokchilarga kitoblar sovg‘a qilindi.

2021-yil 29-mart kuni Andijon davlat universiteti filologiya fakulteti 411-xonasida O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Atoqli adiblar va mutafakkirlar ijodiy me’rosini yoshlar o‘rtasida targ‘ib qilish hamda Adiblar xiyobonidan samarali foydalanish chora tadbirlari to‘g‘risida” 2020-yil 24 avgustdagi 502-sonli qarori hamda O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligining 2021-yil 26-fevraldagi 87-06-270 sonli modemnomasi asosida yoshlar o‘rtasida “Adabiyot haftaligi” doirasida “Erkin, yosh avlodlar senga zo‘r qanot!” shiori ostida o‘tkazilayotgan Respublika talabalar festivali konsepsiyasiga muvofiq “Kitobxon talaba” ko‘rik-tanlovi o‘tkazildi.

Tanlovda fakultetlardan jami 6 nafar talaba ishtirok etdi. Tanlov universitet yoshlar bilan ishlash, ma’naviyat va ma’rifat bo‘limi, filologiya fakulteti o‘zbek adabiyotshunosligi kafedralari tomonidan tashkil qilindi. Tanlovni filologiya fakulteti yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari hamda o‘zbek tilshunosligi kafedrasi o‘qituvchilaridan iborat hakamlar hay’ati tanlov shartlari va mezonlari asosida baholab bordilar.

Tanlov shartlari asosida o‘z ijod namunalarini ifodali tarzda o‘qigan holda 1-o‘rinni filologiya fakulteti filologiya va tillarni o‘qitish: o‘zbek tili ta’lim yo‘nalishi 2-kurs 201- guruh talabasi Qurbonova Diyoraxon, 2-o‘rinni filologiya fakulteti filologiya va tillarni o‘qitish: o‘zbek tili yo‘nalishi 4-kurs 403-guruh talabasi Muhammadjonov Ne’matillo, 3-o‘rinni esa filologiya fakulteti filologiya va tillarni o‘qitish (o‘zbek tili) yo‘nalishi 3-kurs 301-guruh talabasi Shokirov Firdavsbeklar egalladilar.

Tanlov yakunida tashkilotchilar tomonidan ishtirokchilarga kitoblar sovg‘a qilindi.

2021-yil 29-mart kuni umumiy pedagogika kafedrasi o‘qituvchilari A. Negmatova, U. Usmonova, Z. Raxmonovalar tomonidan 6-TTJda istiqomat qiluvchi talaba-yoshlar o‘rtasida kitobxonlikni keng targ‘ib qilish bo‘yicha “Kitob-bilim bulog‘i” mavzusida davra suhbati bo‘lib o‘tdi. Ushbu davra suhbatida talabalar o‘zlarining so‘ngi kunlarda o‘qigan kitoblaridan olgan taassurotlari bilan o‘rtoqlashdilar. Davra suhbatida 26 nafar talaba qatnashib, inson hayotida kitobning o‘rni naqadar beqiyos ekanligini ta’kidlab o‘tdilar.

2021-yil 29-mart kuni umumiy pedagogika kafedrasi o‘qituvchisi F.Odasheva Izboskan tumanidagi 47-maktabning 9-sinf o‘quvchilari bilan “Yoshlar diniy ekstremizmga qarshi!” mavzusida davra suhbati o‘tkazdi. Davra suhbatida yoshlarga diniy ekstremizm va terrorizm balosining insoniyat boshiga solayotgan kulfatlari, keltirgan ziyonlari haqida so‘z yuritildi, yoshlarni to‘g‘ri yo‘ldan adashmay, ilm-hunar o‘rganishga chaqirdi.

2021-yil 30-mart kuni maktabgacha ta’lim fakulteti professor o‘qituvchilari V.Qodirov, Z.Azizova, D.Abdullajonova, M.Tairova hamda 3-talabalar turar joyida istiqomat qilayotgan talabalar o‘rtasida fakultet dekani tomonidan tasdiqlangan reja-jadvalga asosan “Giyohvandlik va uning salbiy oqibatlari” mavzusida davra suhbati o‘tkazildi. Davra suhbati davomida professor-o‘qituvchilar giyohvandlik naqadar jirkanch illat ekanligini hayotiy misollar yordamida sharhlab berdilar. Davra suhbatida 40 nafarga yaqin talabalar ishtirok etishdi.

2021-yil 30-mart kuni pedagogika fakultetining 6-TTJda istiqomat qiluvchi talabalari bilan etajlararo stol tennisi musobaqasi uyushtirildi. Musobaqada TTJda istiqomat qiluvchi, saralab olingan 10 nafar talabalar ishtirok etdi. Musobaqada 4-etajda istiqomat qiluvchi talabalar g‘olib bo‘ldilar.

Musobaqa g‘oliblariga universitet rektorining diplom va qimmatbaho esdalik sovg‘alari topshirildi.

Andijon davlat universiteti 1-talabalar turar joyida yashovchi talaba-qizlar bilan Jismoniy madaniyat fakul’teti Yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari X.Madaminov hamda Fakul’tetlararo jismoniy madaniyat va sport kafedrasi o‘qituvchilari - D.Turg‘unova, F.To‘raqulovalar tomonidan 2021-yil 30-mart kuni ertalabki badantarbiya mashg‘uloti o‘tkazildi.Ertalabki badantarbiya mashg‘ulotida talaba-qizlarning kayfiyati yanada ko‘tarildi. Ushbu mashg‘ulotda 140 dan ortiq talaba-qizlar faol qatnashdi. Dastlab sport maydonida yugurishdi. Mashg‘ulotni a’lo darajada bajarishdi. Ertalabki mashg‘ulotlarga qiziqishlari yanada ortdi.

2021-yil 30-mart kuni Andijon davlat universiteti katta majlislar zalida zamonaviy o‘zbek nasrining yorqin vakili, muallif, asarlari o‘ndan ortiq tillarga tarjima qilingan iste’dodli ijodkor Sherzod Ortiqovning “Kuz simfoniyasi” asari taqdimot marosimi tashkil qilindi. Uchrashuv ochiq muloqot tarzida  bahs munozaralarga boy, qizg‘in tarzda o‘tdi. Tadbir yig‘ilgan talabalarda o‘zgacha taassurot qoldirdi. Talabalar o‘zlarini qiziqtirgan savollarga tegishli javoblar oldilar.

2021-yil 30-mart kuni Andijon davlat universiteti rektorining 2021-yil 27 favraldagi 03-30-sonli buyrug‘iga binoan universitet talaba-yoshlari o‘rtasida “Eng yaxshi ixtirochi” ko‘rik-tanlovi o‘tkazildi. Tanlovda universitetning barcha fakultetlaridan 28 nafardan ziyod talabalar ishtirok etdilar. Belgilangan ishchi guruh ishtirokchilarning ilmiy-tadqiqot ishlari asosida tanlov o‘tkazdi. Tanlov natijasiga ko‘ra kuyidagicha o‘rinlar belgilandi:

1-o‘rin: O‘rinboev Jaxongir Azimjon o‘g‘li “Fizika” yo‘nalishi 2-bosqich talabasi;

2-o‘rin: Marifjonov Karimjon Xasanboy o‘g‘li “Fizika” yo‘nalishi 2 -bosqich talabasi;

3-o‘rin: Odilov Sherzodbek Ibroximjon o‘g‘li “Fizika” yo‘nalishi 2 -bosqich talabasi.

Yuqorida keltirilgan tanlov g‘oliblariga “Eng yaxshi ixtirochi” ko‘rik-tanlovining keyingi bosqichiga yo‘llanma berildi.

2021-yil 31-mart kuni maktabgacha ta’lim fakulteti maktabgacha pedagogika kafedrasi o‘qituvchisi O.Mirzaev Qo‘rg‘ontepa tumani 1-, 20-, 40-maktabgacha ta’lim tashkilotlari va Jalaquduq tumanidagi 3-, 29-maktabgacha ta’lim tashkilotlarida pedagogik amaliyot o‘tayotgan talabalarning ish faoliyatlari bilan tanishish uchun tashrif buyurdi. Tashrif davomida talabalarning egallagan bilimlari asosida bolajonlar uchun olib borgan o‘quv-tarbiyaviy mashg‘ulotlarini tahlil qildi. Mashg‘ulotlardan so‘ng O.Mirzaev talabalarga yo‘l qo‘ygan ayrim kamchilik va xatolari ustida ishlashda metodik tavsiyalar berib o‘tdi.

2021-yil 31-mart kuni filologiya fakulteti 427-o‘quv xonasida yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari A.Ergashev boshchiligida 1-bosqich talabalari o‘rtasida “Zakovat” musobaqasi tashkil qilindi. Musobaqada jami 10 nafar jamoa ishtirok etib, berilgan 22 tadan savollarga javob bergan bilimdonlar jamoalari g‘olib deb topilib, 2-turga yo‘l oldilar. Eng ko‘p bal to‘plagan “Inqilob” jamoasi birinchi o‘rin, “O‘z legion” jamoasi ikkinchi, “Everest” jamoasi uchinchi o‘rinni egalladi. Musobaqa bahs, munozaralarga boy, qizg‘in, tarzda o‘z nihoyasiga yetdi. 2021-yil 29-mart kuni 1-talabalar turar joyida filologiya fakulteti talabalari ishtirokida Rus tili va adabiyoti kafedrasi o‘qituvchilari Z.F.Qasimova hamda X.A.Ayupova tomonidan “Sog‘ tanda - sog‘lom aql” mavzusida ma’naviy-ma’rifiy suhbat-muloqot uyushtirildi. Suhbatda 28 nafardan ziyod talaba ishtirok etdi.

2021-yil 31-mart kuni Andijon davlat universiteti katta majlislar zalida filologiya fakulteti rus tili yo‘nalishi 1-kurs talabalari bilan fakultet rahbariyat uchrashuvi tashkil qilindi. Uchrashuvda o‘quv, ma’naviy-ma’rifiy, ijtimoiy jarayonlarda olib borilayotgan ishlar, galdagi rejalar va olib borilishi lozim bo‘lgan vazifalar bo‘yicha suhbat tashkil qilindi.

2021-yil 1-aprel kuni Andijon viloyati Paxtaobod tumani 2-son KH maktabining 18 nafar o‘quvchi-yoshlari Yoshlar yetakchisi Zulunov Zaxriddin boshchiligida Andijon davlat universiteti jismoniy madaniyat fakulteti o‘quv jarayoni bilan yaqindan tanishib, ularni kasb-hunarga bo‘lgan qiziqishlarini yanada oshirish maqsadida tashrif buyurdilar. Tashrif buyurgan o‘quvchi-yoshlarga jismoniy madaniyat fakulteti yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari X.Madaminov, jismoniy madaniyat nazariyasi va metodikasi kafedrasi katta o‘qituvchisi X.Ibragimovlar o‘quv jarayonlari hamda fakultet tarixi, kafedralar, mavjud ochiq va yopiq sport inshootlari va hozirda o‘qiyotgan, sobik fakultetni bitirib ketgan mashhur sportchi talabalar to‘g‘risida ma’lumotlar bilan yaqindan tanishtirib o‘tdi.

Shuningdek, Jismoniy madaniyat fakultetiga o‘qishga kirmoqchi bo‘lgan o‘quvchilarga davlat tomonidan o‘qishga imtiyozli kirish uchun yaratilgan imkoniyatlar va amaliy imtihonlarni topshirish qonun- qoidalari, amaliy imtixon normativlari to‘g‘risida tushunchalar berildi.

2021-yil 1-aprel kuni Andijon davlat universiteti katta majlislar zalida “SpeakEng” o‘quv kursi tomonidan tavsiya qilinayotgan ilova taqdimot marosimi tashkil qilindi. Taqdimotda ilovadan foydalanishning o‘ziga xos imkoniyatlari va qulayliklari talabalarga tushuntirib o‘tildi hamda tegishli savollarga javoblar berildi.

2021-yil 1-aprel kuni Pedagogika fakultetida “Ayol kiyinish madaniyati - manaviyat ko‘zgusidir” mavzusida kengaytirilgan yig‘ilish bo‘lib o‘tdi. Yig‘ilishda universitet xotin-qizlar kengashi raisi U.Axmedova, pedagogika fakulteti xotin-qizlar kengashi raisi G.Teshaboeva, kafedra mudirlari–N.Abdullaeva, S.Toshpo‘latova, universitet ta’lim-tarbiya jarayonlarida uzoq muddat faoliyat yuritgan professor-o‘qituvchilar qatnashdilar. Yig‘ilishda pedagogika fakultetining barcha 1-bosqich talaba-qizlari ishtirok etdilar. Yig‘ilishda talim olish jarayonida universitet ichki tartib-intizomiga rioya qilgan holda kiyinish madaniyati, diniy liboslarni kiyish me’yorlari, odob-ahloq qoidalari, talabalar orasidagi axloqiy fazilatlar, professor-o‘qituvchilarga nisbatan muomala madaniyati kabi bir qator mulohazali masalalar ko‘rib chiqildi.

2021-yil 1-aprel kuni universitetning barcha fakultetlarida Axborot va murabbiylik soati “Elga xizmat - oliy himmat” mavzusida yuqori saviyada o‘tkazildi. Unda har bir guruh rahbarlari talabalarga mamlakatimizda yuz berayotgan yangilanish va rivojlanishlar haqida suhbat olib bordi.

 

2021-yil 1-aprel kuni Andijon viloyati Paxtaobod tumani 2-son KHX maktabi o‘quvchilari bilan birga Yoshlar yetakchisi Zulunov Zaxriddin boshchiligida maktabning 18 nafar o‘quvchi-yoshlari Andijon davlat universiteti jismoniy madaniyat fakulteti o‘quv jarayoni bilan yaqindan tanishib, ularni kasb-hunarga bo‘lgan qiziqishlarini yanada oshirish maqsadida tashrif buyurdilar. Tashrif buyurgan o‘quvchi-yoshlarga jismoniy madaniyat fakulteti yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari X.Madaminov, jismoniy madaniyat nazariyasi va metodikasi kafedrasi katta o‘qituvchisi X.Ibragimovlar o‘quv jarayonlari hamda fakultet tarixi, kafedralar, mavjud ochiq va yopiq sport inshootlari va hozirda o‘qiyotgan, sobik fakultetni bitirib ketgan mashhur sportchi talabalar to‘g‘risida ma’lumotlar bilan yaqindan tanishtirib o‘tdi.

Shuningdek, Jismoniy madaniyat fakultetiga o‘qishga kirmoqchi bo‘lgan o‘quvchilarga davlat tomonidan o‘qishga imtiyozli kirish uchun yaratilgan imkoniyatlar va amaliy imtihonlarni topshirish qonun- qoidalari, amaliy imtixon normativlari to‘g‘risida tushunchalar berildi.

2021-yil 1-aprel kunidan boshlab filologiya fakulteti talaba yigitlari o‘rtasida futbol bo‘yicha fakultet birinchiligi tashkil qilindi. qizg‘in va murosasiz tarzda tashkil qilingan uchrashuvda talabalarni sportga, ayniqsa, futbolga bo‘lgan qiziqishini orttirishga erishildi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Kurash milliy sport turini rivojlantirish va uning nufuzini yanada oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida” 2020 yil 4 noyabrdagi PK-84881-son qarori hamda Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligining 2021 yil 26 fevraldagi № 101-sonli xati ijrosini ta’minlash maksadida 2021 yil 30 mart - 2 aprel kunlari Toshkent davlat transport universitetida kurash sport turi buyicha talaba-yoshlar o‘rtasida o‘tkazilayotgan “Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vaziri kubogi” musobaqalarida universitet jamoasi faol qatnashdi.

Universitet kurashchilari “Vazir kubogi” musobaqalarini muvaffaqiyatli boshladi.

Musobaqaning final bosqichida ayollar va erkaklar o‘rtasida bahslar bo‘lib o‘tdi. Quvonarlisi, o‘tkazilgan ushbu bahslarda ayollar o‘rtasida 48 kg vazn toifasida Ikromova Ko‘hinur, 57 kg vazn toifasida Ma’mirjonova Zuhra, 87 kg vazn toifasida Xusanova Moxinisa, erkaklar o‘rtasida Abdulazizov Abdulaziz 81 kg vazn toifasida raqiblarini yengib, oltin medal sohibi bo‘lgan bo‘lsa, 60 kg vazn toifasida Usmonov Oybek kumush, 73 kg vazn toifasida Nabiev Furqatbek bronza medali sohibiga aylandi. Umumjamoa hisobida 1-o‘ringa Surxondaryo viloyati, 2-o‘ringa Andijon viloyati, 3-o‘ringa Xorazm viloyati jamoalari sazovor bo‘lishdi.

2021-yil 1-aprel kuni filologiya fakulteti yoshlar bilan ishlash bo‘yicha dekan o‘rinbosari A.Ergashev boshchiligida filologiya fakulteti 404-xonasida fakultet metodisti H.Rahimov ishtirokida o‘zbek tili yo‘nalishi 201-guruh talabalari bilan yoshlar o‘rtasida kompyuter texnologiyalari va internetdan samarali foydalanish maqsadida “Operativ xotirani tozalovchi Free memoriy” dasturi yuzasidan davra suhbati tashkil qilindi.

2021-yil 1-aprel kuni ulug‘ rus yozuvchisi Gogol tavallud topgan kun munosabati bilan filologiya fakulteti 431-xonasida rus tili yo‘nalishi talabalari ishtirokida “Gogol asarlari bizning talqinda” mavzusida tadbir tashkil qilindi. Tadbir davomida Gogol asarlaridan sahna ko‘rinishi, asarlari syujetining boyligi to‘g‘risidagi fikrlar, uning komediyalarining o‘ziga xosligi ustozlar tomonidan ma’ruzalarda ifodalandi.

2021-yil 2-aprel kuni maktabgacha ta’lim fakulteti maktabgacha ta’lim metodikasi kafedrasi o‘qituvchisi Z.Madumarova 204-guruh talabalari bilan O‘zbekiston xalq shoiri A.Oripov hayoti va ijodini chuqur o‘rganish maqsadida “Vatan mehri qalbida jo‘sh urgan shoir” mavzusida davra suhbati o‘tkazdi. Suhbat davomida talabalar shoir ijodiga mansub o‘zlari yod olgan she’rlardan namunalar aytdilar. Davra suhbatida 21 nafar talaba faol ishtirok etdi.


MANZILIMIZ
170100, O'zbekiston Respublikasi, Andijon shahar,
Universitet ko'chasi 129-uy
E-pochta: agsu_info@edu.uz, anddu@exat.uz
Telefon/faks: 0 (374) 223 88 30
Ishonch telefon: 0 (374) 223 88 14
Transport: 75-yo'nalishdagi taksilar
BIZ IJTIMOIY TARMOQLARDA
© Andijon davlat universiteti, 2004-2024. Barcha huquqlar himoyalangan.