Andijon Davlat
Universiteti
АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСТЕТИДА МУТАХАССИСЛИКЛАР БЎЙИЧА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
2022-11-10    3857

 

Андижон давлат университетида талабалардан ташқари фуқаролар, лиицей ва техникум ўқувчилари, турли соҳа ишчи ходимларига турли кўринишдаги курслар, семинар тренинглар ташкил этилиб келинмоқда.

Андижон вилоятидаги турли ташкилотларга (ички ишлар органлари, миллий гвардия, прокуратура, вилоят ва туман ҳокимликларига, мехрбонлик уйларига) университетнинг етук мутахассислари бориб, хар хил мавзуларда семинар тренинглар ўтиб келмоқдалар. Хафтанинг хар шанба кунлари университетнинг ижтимоий кафедра профессор-ўқитувчилари ички ишлар органларига бориб маънавият дарсларини ўтиб келадилар. Йил давомида бундай семинарларни хисоблайдиган бўлсак уларнинг сони 400 дан ортиқ.

Андижон вилоятидаги 53 та касб-хунар мактабларининг 856 нафар битирувчи ўқувчиларига компьютер саводхонлиги бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этилиб, курс битирувчиларига сертификатлар берилди. вилоятдаги мингдан ортиқ ёшлар эса бир миллион дастурчи лойихаси доирасида универистетда ўқитилиб уларга хам сертификатлар тақдим этилди. Андижон вилоятидаги Миллий кутубхонада хам талабалар ва профессор-ўқитувчилар иштирокида йил давомида 10 дан ортиқ семинар тренинглар ташкил этилди.

Андижон шахридаги 8 та умумтаълим мактабларига университетнинг етук профессор-ўқитувчилари ташриф буюриб, 89 нафар мактаб ўқитувчиларининг касбий махоратларини ошириш бўйича маърузалар ўтиб келдилар.

 

 

Р.В.Муллажонов
Ўқув ишлари бўйича проректор
MANZILIMIZ
170100, O'zbekiston Respublikasi, Andijon shahar,
Universitet ko'chasi 129-uy
E-pochta: agsu_info@edu.uz, anddu@exat.uz
Telefon/faks: 0 (374) 223 88 30
Ishonch telefon: 0 (374) 223 88 14
Transport: 75-yo'nalishdagi taksilar
BIZ IJTIMOIY TARMOQLARDA
© Andijon davlat universiteti, 2004-2024. Barcha huquqlar himoyalangan.