Andijon Davlat
Universiteti
Андижон давлат университетида маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизларни тегажоғлик (харассмент), тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини яхшилашга қаратилган ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҲИСОБОТ
2022-11-10    2003

 

Андижон давлат университетида хотин-қизларга тегажоғлик (харассмент), тазйиқ ва зўравонлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тезкор мурожаат қилиш имконини берадиган тескари алоқа тизими ишга туширилди: @himoya_adu_bot.

Телеграм ботга келиб тушган мурожаатларнинг назорати университет ректорида бўлиб, кўриб чиқиш бўйича университетнинг психологи, юристи, жамоатчилик кенгаши, Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши, хотин-қизлар кенгаши, ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилди ва фаолияти йўлга қўйилди.

Андижон давлат университетида маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизларни тегажоғлик (харассмент), тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб ректор томонидан тасдиқланди ва ижрога йўналтирилди (чора-тадбирлар режаси илова қилинади).

Чора-тадбирда белгиланган вазифалар ижроси бўйича ҳар ойда вазирликка ахборот киритиб бориш бўйича масъул этиб университет хотин қизлар кенгаши раиси У.Аҳмедова тайинланди.

Жамоа аъзолари ёки талабалар орасида хулқ-атвор ва руҳий бузилишлар, тазйиқ ва зўравонликка мойилликни аниқлаш ва шошилинч психологик ёрдамни ташкил қилиш мақсадида университет психологи ва психология кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан 10 дан зиёд махсус ижтимоий сўровномалар ишлаб чиқилди ҳамда амалиётда қўлланилиб келинмоқда.

Университетда хотин-қизларни тегажоғлик (харассмент), тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли органлардан вилоят суди, ИИБ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари билан келишган ҳолда тьюторлар (гуруҳ мурабийлари) ҳамда талабалар учун “Хотин-қизларга тегажоғлик (харассмент), тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари ва улардан ҳимояланиш” мавзусида дастлабки семинар-тренинг 2021 йилнинг 9-10 декабрь кунлари ўтказилди.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 11 ноябрь куни университет психологи О.Мухтаров “Оиладаги зўравонликларни олдини олишнинг психологик жиҳатлари” мавзусида 1-сонли ТТЖ да истиқомат қилувчи филология ҳамда жисмоний маданият факультети талаба-қизлари иштирокида семинар-тренинг ўтказди. Семинар-тренинг талабаларнинг жамиятда муносиб ўрин топишларига қаратилган мақсад, режаларини юзага чиқаришга қаратилган машғулотлар асосида ўтказилди. Семинар-тренингда 95 нафар талаба-қизлар иштирок этди.

2021 йилнинг 25 ноябрь куни университетда мавжуд академик гуруҳларда тьюторлар, факультетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари ва хотин-қизлар кенгаши томонидан "25 ноябрь - Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни" га бағишланган Ахборот соатлари ўтказилди. Талаба-ёшларга “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизлар ҳамда эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунларнинг мазмун-моҳиятии очиб берувчи буклетлар тарқатилди.

Андижон давлат университети расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали барча факультетларда таҳсил олаётган талаба-ёшлар ўртасида Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган видеороликлар танлови ўтказилиши хақида эълон берилди: https://t.me/adu_uz/13522

Танлов бўйича тақдим этилган барча видеороликлар махсус эксперт гуруҳи томонидан кўриб чиқилди ва экспертларнинг якуний хулосаларига кўра, Физика-математика факультети физика таълим йўналиши 3-босқич талабаси Рахмонқулова Наргиза Бахромжон қизи тайёрлаган видеоролик 1-ўринга; тарих таълим йўналиши (сиртқи) 4-босқич талабаси Қаххорова Насибахон Толибжон қизи тайёрлаган видеоролик 2-ўринга; математика ва информатика таълим йўналиши (сиртқи) 2-босқич талабаси Абдуҳолиқов Хожимуродбек Мирзохиджон ўғли тайёрлаган видеоролик 3-ўринга лойиқ деб топилди. Танлов ғолиблари университет ректори А.С.Юлдашев томонидан диплом ҳамда ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. https://adu.uz/uz/news/article/1715.

 

 


MANZILIMIZ
170100, O'zbekiston Respublikasi, Andijon shahar,
Universitet ko'chasi 129-uy
E-pochta: agsu_info@edu.uz, anddu@exat.uz
Telefon/faks: 0 (374) 223 88 30
Ishonch telefon: 0 (374) 223 88 14
Transport: 75-yo'nalishdagi taksilar
BIZ IJTIMOIY TARMOQLARDA
© Andijon davlat universiteti, 2004-2024. Barcha huquqlar himoyalangan.