Andijon Davlat
Universiteti
Андижон давлат университетида 2021 ўқув йили давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бўлган талабаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган ишлар бўйича МАЪЛУМОТ
2022-11-01    2002

Ёшларга оид давлат дастури ижроси, шунингдек, вилоят ҳокими қабулида қилинган мурожаатлар юзасидан Андижон давлат университетининг ижтимоий ҳимояга муҳтож талаба-ёшлари моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш ишлари амалга оширилмоқда Жумладан, университетни тамомлаётган ота-онаси вафот этган, давлат қарамоғидаги 4 нафар битирувчи талабаларнинг ҳар бирига 25 млн 725 минг сўмдан жами 102 млн 900 минг сўм маблағ ажратилди. Яшаш ҳудудида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтарига” киритилган 56 нафар талабалар шартнома суммасининг 50% миқдори тўлаб берилди. Унга университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 188 млн 319 минг сўм ажратилди. Моддий ёрдам сўраб вилоят ҳокими қабулида бўлган 14 нафар ёшларга 3 млн 874 минг сўмдан, жами 54 млн 325 минг сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

Сизнинг ташаббусингиз билан ташкил этилган “Ниҳол” чолғу ансамбли каби бадиий жамоалар қўллаб-қувватлаш мақсадида “Универсал” ҚВЗ жамоасига 13 млн 475 минг сўм, интеллектуал жамоа “Универсал” заковат клубига 14 млн 700 минг сўмдан пул мукофотлари берилди. Тарғибот-ташвиқот тадбирларида фаол қатнашган 42 нафар талабаларнинг ҳар бирига 1 млн 495 минг сўмдан жами 62 млн 723 минг сўмдан нақд пул маблағлари тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30-июн-Ёшлар кунига бағишлаб ўтказиладиган “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида “Талаба ва ёшлар форуми” да “Нима?”, “Қаэрда?”, “Қачон?” беллашувида республика кўрик танловида иштирок этиб, 1-ўринни эгаллаганлиги учун 6 нафар талабаларни ҳар бирига 2700000 сўмдан жами 16 200 000 сўм миқдорида моддий рағбатлантирилди.

Ўзбекистон Қувноқлар ва Зукколар ассоциясининг 2021-йил 10-мартдаги 06-сонли хати асосида “Қувноқлар ва Зукколар” кўрик-танловининг чорак финалда босқичида иштирок этиб, ғолиб бўлганлиги учун университет “Универсал” жамоасининг 11 нафар талабаларни ҳар бири 1 350 000 сўмдан жами 14 850 000 сўм миқдорида моддий рағбатлантирилди.

17 ноябр талабалар куни муносабати билан 11 350 нафар кундузги бўлимда тахсил олаётган талабанинг ҳар бирига 200 000 сўмдан жами 2 270 000 000 сўм шартнома суммаси тўлаб берилди. Кундузги бўлимда бюджет шаклида тахсил олаётган 2 302 нафар талабанинг ҳар бирига 400 000 сўмдан ҳар бирига 920 800 000 сўм стипендия тўлаб берилди.

Вилоят ҳамда университет миқёсида ўтказилган тадбирларда фаол қатнашган 350 нафар талабанинг ҳар бирига 270 000 сўмдан жами 94 500 000 сўм миқдорида рағбатлантирилди.

Умумий олганда 2020-2021 ўқув йили давомида университет томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда иқтидорли талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шу кунга қадар жами 3 миллиард 752 млн 754 минг сўм миқдорида маблағ йўналтирилди.

Университетда ушбу соҳадаги ишлар 2021-2022 ўйув йилида ҳам кенг кўламда амалга оширилади.

 

Кимга берилган

Сони

Суммаси

Жами суммаси

 

Ижтимоий фаол талаба-ёшларга.

42

1 494 600 сўм

62 773 200 сўм

 

Университетни тамомлаётган 4 нафар чин етим талабаларга

4

25 725 000 сўм

102 900 000 сўм

 

Темир дафтар”га киритилган оила фарзандларига.

38

3 736 500 сўм

141 987 000 сўм

 

Аёллар дафтари”га киритилган талаба-ёшларга

8

2 989 200 сўм

23 913 600 сўм

 

Ёшлар дафтари”га киритилган талаба-ёшларга.

10

2 241 900 сўм

22 419 000 сўм

 

Универсал” ҚВЗ жамоасига

1

13 475 000 сўм

13 475 000 сўм

 

Интеллектуал "Универсал" жамоасига

1

14 700 000 сўм

14 700 000 сўм

 

Модиий ёрдамга муҳтож талаба-ёшларга

14

3 874 000 сўм

54 235 500 сўм

 

Заковат инттеллектуал ўйини иштирокчиларига

6

2 700 000 сўм

16 200 000 сўм

 

ҚВЗ жамоасига

11

1 350 000 сўм

14 850 000 сўм

 

Талабалар кунига

11 350

200 000 сўм

2 270 000 000сўм

 

2 302

400 000 сўм

920 800 000 сўм

 

Фаол талабаларга

350

270 000 сўм

94 500 000 сўм

Жами

14 137

48 656 000 сўм

3 752 753 000 сўм

 


MANZILIMIZ
170100, O'zbekiston Respublikasi, Andijon shahar,
Universitet ko'chasi 129-uy
E-pochta: agsu_info@edu.uz
Telefon/faks: 0 (374) 223 88 30
Ishonch telefon: 0 (374) 223 88 14
Transport: 75-yo'nalishdagi taksilar
BIZ IJTIMOIY TARMOQLARDA
© Andijon davlat universiteti, 2004-2024. Barcha huquqlar himoyalangan.