Andijon Davlat
Universiteti
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига асосан, ёшларнинг таклиф ва истакларини ўрганиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш бўйича “Нукус шаҳар тажрибаси”ни Андижон вилоятида жорий этиш, ёшларга оид ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи МАЪЛУМОТИ
2022-11-07    2014

Андижон давлат университетида кундузги таълим шаклида жами 21 121 нафар талаба (шундан қизлар 13632 нафар) таҳсил олади. Андижон давлат университетида 9 та факультет, 30 кафедра бор, 44 та таълим йўналишлари мавжуд. Шулардан, жисмоний маданият факультетида 3 та мутахассислик кафедраси фаолият олиб боради. Жумладан,

  1. Жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедрасида 32 та профессор- ўқитувчи фаолият юритиб келмоқда. Шулардан 6 нафари доцент илмий даражасига эга.

  2. Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедрасида 32 та профессор-ўқитувчи фаолият юритиб келмоқда. Шулардан 8 нафари доцент илмий даражасига эга.

Андижон давлат университетида 9 та спорт иншооти мавжуд. Шундан, 1 та очиқ майдон, 2 та спорт зал, 1 та сув ҳавзаси, 1 та футбол арена, 1 та тренажор зал, 1 та кураш зал, 1 та волейбол майдон ва 1 та баскетбол майдони мавжуд. Мазкур спорт иншоотларида 10 та спорт тўгараги фаолият кўрсатилмоқда. Андижон давлат университети қошида “АДУ” спорт клуби ташкил этилган ва Адлия вазирлигининг 325B-сонли гувоҳномаси асосида рўйхатдан ўтказилган. “АДУ” спорт клубига 4304 нафар талаба аъзо.

“АДУ” спорт клуби томонидан баскетбол, волейбол, футбол, бадминтон, стол тенниси, шахмат-шашка, атлетизм, гимнастика, енгил атлетика, кураш турлари бўйича доимий спорт тўгараклари фаолият юритиб келмоқда. Тўгаракларда жами 1624 нафар талаба қатнашмоқда. Баскетбол спорт секцияси, волейбол спорт секцияси, футбол спорт секцияси ташкил этилган. Баскетбол ва волейбол спорт турлари бўйича Андижон давлат университети жамоаси “АДУ” номи билан Олий лигаларда иштирок этиб келмоқда.

Футбол спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати 2-лигасида иштирок этиб келмоқда. Мини-футбол спорт тури бўйича 2022 йил Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ҳамкорлигида ташкил этилган олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказилган “Student’s Cup” мусобақасида иштирок этиб биринчи ўринни эгаллади.

Ҳозирда Андижон давлат университетидаги ёпиқ спорт иншооти катта спорт залини Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан 20 октябрдан 25 ноябргача ўқитувчиларнинг тест синовларини топширишда фойдаланишлари учун тўлиқ банд қилинган. Бу эса талабаларнинг ўқув машғулотлари сифатига, бўш вақтларини мазмунли ташкил қилишга ўз таъсирини ўтказмоқда.

Университетдаги мавжуд спорт иншоотларидан талабалар бўш вақтларида фойдаланиш учун маълум вақт белгиланган. Унга кўра 1600 дан 1800 гача бўлган вақтда умумий танаффус ва тозалов ишлари амалга оширилади. Ёпиқ турдаги мини футбол майдони аҳоли яшаш ҳудудига яқин бўлгани сабабли кеч соат 2000дан фаолияти тўхтатилади. 

image image 

O‘zbekiston Respublikasi Sportni rivojlantirish vaziri Ikramov Adxam Ilxamovich Andijon davlat universitetiga tashrif buyurdi

 

 

image image 

 

2-спорт зали ташки ва ички кўриниши

image image

Ўлчами 30х16 метр.

 

image

Ёпиқ футбол аренаси

 

image

Ўлчами 40х20 метр.

 

 

image

1-спорт зал.

image

Ўлчами 44х18 метр.

 

 

image

Очиқ футбол майдони.

 

image

Ўлчами 40х90 метр.

 

image

Очиқ волейбол майдони. Ўлчами 20х10 метр.

 

image

Очиқ баскетбол майдони. Ўлчами 30х20 метр.

 

image

Очиқ бассейн. Ўлчами 25х50 метр.

 

image

Кураш спорт зали. Ўлчами 9х18 метр.

 

image 

Атлетизм зали. Ўлчами 9х18 метр.

 

image

А.Ҳамрақулов 
Ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи  проректор
MANZILIMIZ
170100, O'zbekiston Respublikasi, Andijon shahar,
Universitet ko'chasi 129-uy
E-pochta: agsu_info@edu.uz, anddu@exat.uz
Telefon/faks: 0 (374) 223 88 30
Ishonch telefon: 0 (374) 223 88 14
Transport: 75-yo'nalishdagi taksilar
BIZ IJTIMOIY TARMOQLARDA
© Andijon davlat universiteti, 2004-2024. Barcha huquqlar himoyalangan.