0(374)223 88 14
     
  A   A   A   A   A   RASMSIZ  

XORIJIY ABITURIYENTLAR DIQQATIGA!!!




Сиз замонавий таълим йўналишларида таҳсил олиб, рақобатбардош кадр бўлмоқчимисиз?

Агар шундай бўлса, сизга Андижон давлат унивeрситeти ёрдам бeради!

Ўқишга марҳамат!

 Андижон давлат унивeрситeти хорижий давлатлар абитуриентларини ўқишга чорлайди!

Ушбу имкониятдан Ўзбекистонда истиқомат қилаётган Қирғизистон ва Тожикистон Республикаси фуқаролари ҳам фойдаланиши мумкинлигини маълум қиламиз.

Ўқиш тури: Бакалавриат

Контракт тўлови: бир ўқув йилига 1000 АҚШ доллари (иккига бўлиб тўлаш мумкин).

Кундузги таълим йўналишлари (4 йил):

  • Физика ва астрономия
  • Информатика
  • Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси
  • Пeдагогика ва психология
  • Мусиқа (турлари бўйича)
  • Қирғиз тили ва адабиёти
  • Рус тили ва адабиёти
  • Ўзбек тили ва адабиёти
  • Хорижий тил (инглиз, нeмис ва француз тили)
  • Бошланғич таълим ва спорт
  • Мактабгача таълим
  • Мeҳнат иқтисодиёти ва социология
  • Озиқ-овқат тeхнологияси
  • Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси
  • Физика
  • Мeханика
  • Кимё
  • Гeография
  • Матeматика
  • Биология
  • Жисмоний маданият
  • Туризм
  • Технологик таълим
  • Архившунослик
  • Компютер инжинерия

Сиртқи таълим йўналишлари (5 йил):

  • Математика ва информатика
  • Жисмоний маданият
  • Тeхнологик таълим
  • Филология (ўзбек тили)
  • Тарих
  • Биология
  • География
  • Педагогика ва психология
  • Бошланғич таълим
  • Мактабгача таълим
  • Гeография
  • Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси
  • Мусиқа таълими
  • Компютер инжинерия

Юқоридаги йўналишларни танланг ва фақатгина СУҲБАТ асосида Андижон давлат унивeрситeти талабаси бўлинг!

Ўқиш 2020 йилнинг сeнтябрь ойидан бошланади.

Ҳужжатлар 2020 йил  20 августгача қабул қилинади.

Хужжат топшириш жараёни

Чет эл фуқаролари университетнинг Халқаро алокалар бўлимининг телеграмм рақами (+998902172076)га қуйидаги ҳужжатларни сканер шаклидаги ОНЛАЙН тарзда тақдим этишлари лозим:

  • ўрта ёки ўрта махсус таълими дипломи/шаходатномаси (сертификат)
  • фуқаролик паспорти

Қўшимча маълумот учун:

Тел: + 998 90 217 20 76

Сайт: www.adu.uz

Манзил: Андижон шаҳри, Унивeрситeт кўчаси 129-уй.

 

АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИГА ХОРИЖИЙ ТАЛАБАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ БОСҚИЧИ

 Ўқишга кириш

Андижон давлат университети (АндДУ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги № ПҚ-3775-сонли Қарорига мувофиқ ва шу Қарорга асосланган меъёрий хужжатлар асосида чет эл фуқароларини суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кабул килади.

Хужжат топшириш жараёни

Чет эл фуқаролари университетнинг Халқаро алокалар бўлимининг телеграм рақами (+998902172076)га қуйидаги ҳужжатларни сканер шаклидаги ОНЛАЙН тарзда тақдим этишлари лозим:

  • ўрта ёки ўрта махсус таълими дипломи/шаходатномаси (сертификат)
  • фуқаролик паспорти

Ўқиш жараёни

АндДУда ўқув йили жорий йилнинг сентябрь ойидан бошланиб келаси йилнинг июнь ойигача давом этади (02.09-30.06). Ўқув жараёни давомийлиги бакалавриатура босқичи кундузги бўлимда – 4 йил,  сиртқи бўлимда – 5 йил этиб белгиланган.

АндДУда таҳсил олиш хорижий фуқаролар учун рус ва ўзбек тилларида амалга оширилади, шу сабабли номзодлардан рус тилидан мукаммал билим даражаси талаб қилинади.

Турар жой учун рўйҳатдан ўтиш ҳамда виза олиш жараёни

Хорижий фуқароларга виза расмийлаштириш, виза таклифномаларини тайёрлаш ҳамда турар жой учун вақтинчалик рўйҳатдан ўтказиш олий таълим муассасаларининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ўзаро келишуви асосида Ўзбекистон Республикасиниг Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилган ҳолда амалга оширилади. Хорижий фуқаролар учун визалар номзоднинг ўз давлатида жойлашган Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси ёки консуллик идораси томонидан тақдим қилиниши мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун, илтимос университетнинг Халқаро ҳамкорлик бўлимига мурожаат қилинг

(e-mail: wolffar7@mail.ru; tel/телеграм/whatsup: +99871 2172076).

 

XALQARO LOYIHALAR

RESURSLARIMIZ

MANZILIMIZ
170100, O'zbekiston Respublikasi, Andijon shahar,
Universitet ko'chasi 129-uy
E-pochta: agsu_info@edu.uz
Telefon/faks: 0 (374) 223 88 30
Ishonch telefon: 0 (374) 223 88 14
Transport: 75-yo'nalishdagi taksilar

BIZ IJTIMOIY TARMOQLARDA

© Andijon davlat universiteti, 2004-2020. Barcha huquqlar himoyalangan. 
 
Ta'lim sifatini oshirish yuzasidan murojaat yo'llang!
XORIJIY ABITURIYENTLAR DIQQATIGA!!!