Andijon Davlat
Universiteti
Андижон давлат университетида маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизларни тегажоғлик (харассмент), тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини яхшилашга қаратилган ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
2022-11-10    4321

 

 

Чора-тадбир номи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Меъёрий-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш ва ташкилий ишлар

 

 

 

 

1.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 27 июлдаги 4/3-сон Ҳайъат қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасасининг одоб-аҳлоқ қоидалари”ни “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, такомиллаштириш.

Қабул қилинган буйруқ асосида университетнинг одоб-аҳлоқ қоидаларини ва ички тартиб-қоидаларини қайта кўриб чиқиш.

 

 

 

2021 йил ноябрь

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий

ишлар бўйича проректор,

ҳуқуқшунос,

кадрлар бўлими

 

 

2.

Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида хотин-қизлар, жумладан, ўқувчи ва талаба-қизлар билан муомала қилиш, шунингдек, уларга тегажоғлик қилиш, тазйиқ ўтказиш ва зўравонлик қилиш, ҳуқуқларини бошқача тарзда паймол қилишнинг олдини олишга қаратилган намунавий Қоидалар (йўриқнома) асосида университетнинг тегишли қоидаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

 

 

2021 йил ноябрь

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий

ишлар бўйича проректор,

ҳуқуқшунос,

кадрлар бўлими

3.

Университетнинг ички тартиб-қоидаларини “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, такомиллаштириш.

 

 

2021 йил ноябрь

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий

ишлар бўйича проректор,

ҳуқуқшунос,

кадрлар бўлими

4.

Андижон давлат университетида хотин-қизларга тегажоғлик (харассмент), тазйиқ ва зўравонлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тезкор мурожаат қилиш имконини берадиган тескари алоқа тизимини ишга тушириш (ишонч телефони, махсус телеграм бот).

Келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича малакали мутахассислар, психологлар, хотин-қизларнинг жамоатчилик ташкилотлари вакиллари, масъул раҳбарлардан иборат ишчи гуруҳлари ташкил этиш ва самарали фаолиятини йўлга қўйиш.

2021 йил ноябрь

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий

ишлар бўйича проректор,

ҳуқуқшунос, психолог,

хотин-қизлар кенгаши, матбуот котиби

 

5.

Андижон давлат университети томонидан ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизларни тегажоғлик (харассмент), тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини яратиш юзасидан аниқ ижро механизмларини акс эттирувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Чора-тадбирда белгиланган вазифалар ижроси бўйича ҳар ойда вазирликка ахборот киритиб бориш.

 

 

2021 йил ноябрь

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий

ишлар бўйича проректор,

психолог, хотин-қизлар кенгаши

II. Кадрлар билан ишлаш ва ўқишларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар

6.

Университет профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талаба-ёшлари ўртасида тегажоғлик (харассмент), тазйиқ ва зўравонликлар масаласида аноним онлайн сўровномалар ўтказиш ва уларни таҳлил қилиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш.

Ҳар чоракда бир маротаба

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий

ишлар бўйича проректор,

психолог, хотин-қизлар кенгаши

7.

Университет ҳудуди ва хоналарида кўзга кўринадиган жойларда гендер тенглик ва зўрвонликка қарши кураш тарғибот плакатлари ва бошқа материалларни жойлаштириш, буклетлар тайёрлаш ва тарқатиш.

2021 йил декабрь

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат

бўлими, хотин-қизлар кенгаши, психолог

8.

Университетнинг ҳудуди ва хоналарида талабалар ва ходимларни хавфсиз фаолиятини таъминловчи шароитлар яратиш (кузатув камераларини ўрнатиш, хизмат хоналарини ташқаридан кузатиш имконини яратиш).

2021 йил якунига қадар

Молия ва иқтисод ишлари бўйича проректор, АТМ бўлими,

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

III. Профилактик, маънавий-маърифий тадбирлар

9.

Университетда хотин-қизларни тегажоғлик (харассмент), тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли органлар вакиллари иштирокида тьюторлар (гуруҳ мурабийлари) ва талабалар учун “Хотин-қизларга тегажоғлик (харассмент), тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари ва улардан ҳимояланиш” мавзусида семинар тренинглар ташкил этиш.

Режа график асосида

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат

бўлими, Хотин қизлар кенгаши

10.

Университетда "25 ноябрь - Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни"ни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш.

2021 йил

25 ноябрь

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат

бўлими, хотин қизлар кенгаши, психолог

11.

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган видеороликлар тайёрлаш ва намойиш этиб бориш.

2021 йил ноябрь-декабрь

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат

бўлими, хотин қизлар кенгаши, психолог, матбуот котиби


 


MANZILIMIZ
170100, O'zbekiston Respublikasi, Andijon shahar,
Universitet ko'chasi 129-uy
E-pochta: agsu_info@edu.uz, anddu@exat.uz
Telefon/faks: 0 (374) 223 88 30
Ishonch telefon: 0 (374) 223 88 14
Transport: 75-yo'nalishdagi taksilar
BIZ IJTIMOIY TARMOQLARDA
© Andijon davlat universiteti, 2004-2024. Barcha huquqlar himoyalangan.