Andijon Davlat
Universiteti
Зулфия номидаги Давлат мукофоти тўғрисида НИЗОМ
2022-11-10    7274

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон Фармонига
1-ИЛОВА

Зулфия номидаги Давлат мукофоти тўғрисида

НИЗОМ

1. Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга берилади.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафардан талабгорларга берилади.

2. Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорнинг сўнги икки йил мобайнидаги ибратли фаолияти, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик соҳаларидаги алоҳида ютуқлари тақдим этилади.

Ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси томонидан белгиланади.

3. Зулфия номидаги Давлат мукофотига тақдим этиш тўғрисидаги қарорлар вазирликлар, давлат қўмиталари, маҳаллий ҳокимият органлари, ижодий уюшмалар, жамоат ташкилотлари томонидан қабул қилинади.

Ижодий, илмий ва таълим муассасалари юқорида қайд этилган ташкилотларга Зулфия номидаги Давлат мукофотини олишга номзод кўрсатиш бўйича таклифлар киритиш, шунингдек, тавсия этилган ишларга доир ўз фикр-мулоҳазаларини мукофот комиссиясига маълум қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

4. Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорлар фаолияти ва асарлари муҳокамасини ташкил қилиш, шунингдек, зарур материалларни ўз вақтида тақдим этиш тегишли вазирликлар, компаниялар, ижодий уюшмалар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар зиммасига юкланади.

Кўрсатиб ўтилган талаблар бажарилмаган тақдирда комиссия ишларни кўриб чиқишни рад этиши мумкин.

5. Зулфия номидаги Давлат мукофотларини беришга доир таклифлар тўғрисидаги қарор комиссия таркибининг камида учдан икки қисми иштирокида, яширин овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этилади.

6. Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлганларга тантанали вазиятда совриндорлик ёрлиқлари ва нишонлари топширилади.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорининг фахрий нишони кўкракнинг ўнг томонига тақилади.

7. Ўзбекистон Республикасининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти такроран берилмайди.

 

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 6-сон, 151-модда; , 2000 й., 9-10-сон, 275-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 4-5-сон, 22-модда; 2013 й., 4-сон, 43-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2018 й., 06/18/5389/0962-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)


MANZILIMIZ
170100, O'zbekiston Respublikasi, Andijon shahar,
Universitet ko'chasi 129-uy
E-pochta: agsu_info@edu.uz, anddu@exat.uz
Telefon/faks: 0 (374) 223 88 30
Ishonch telefon: 0 (374) 223 88 14
Transport: 75-yo'nalishdagi taksilar
BIZ IJTIMOIY TARMOQLARDA
© Andijon davlat universiteti, 2004-2024. Barcha huquqlar himoyalangan.