2021 ва 2022 йилар мобайнида Андижон давлат универстети профессор-ўқитувчилари томонидан вилоят миқёсида жуда кўплаб тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилди.
Вилоятдаги 765 та умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган ўқитувчилар ва мактабларнинг битирувчи синф ўқувчиларига университет томнидан ташкил этилган мобил методик гурух профессор-ўқитувчилари педагогик ва инновацион технологиялари ва дарс ўтиш методлари бўйича мастер класс дарсларини олиб бордилар. Битирувчи синф ўқувчилари учун олийгохга кириш бўйича трағибот ишларини олиб бордилар.
Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида университет ходимлари томонидан ёшлар балансини рўйхатга олиш бўйича фаолият олиб бордилар.
Хўжаобод туманида махаллаларда ахолининг ижтиомий ҳолатини ўрганиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Хўжаобод туманида жойлашган 20 умумтаълим мактабида янги замонавий ахборот ресурс маркази ташкил этилди.
Қўрғонтепа ҳамда Асака туманларида фуқаролар ўртасида хозирги кунда Президентимиз томонидан олиб борилаётган тўғри ва халқ маънафатига қаратилган сиёсат олиб борилаётганлиги тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.
2021 ҳамда 2022 йиллар давомида хафтанинг хар шанба кунлар универстет ректори томонидан туманларда сайёр қабуллар ўтказилиб, ижтимоий соҳа ва таълим бўйича фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб улар томонидан қўйилган масалалар ҳал қилиниб келинди.
170100, O'zbekiston Respublikasi, Andijon shahar,Universitet ko'chasi 129-uyE-pochta: agsu_info@edu.uz, anddu@exat.uz Telefon/faks: 0 (374) 223 88 30Ishonch telefon: 0 (374) 223 88 14Transport: 75-yo'nalishdagi taksilar
ANDIJON DAVLAT UNIVERSITETI