Zahiriddin Muhammad Bobur nomidagi
Andijon davlat universiteti
uz
Андижон давлат университетида маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизларни тегажоғлик (харассмент), тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини яхшилашга қаратилган ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҲИСОБОТ
    53

Андижон давлат университетида хотин-қизларга тегажоғлик (харассмент), тазйиқ ва зўравонлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тезкор мурожаат қилиш имконини берадиган тескари алоқа тизими ишга туширилди: @himoya_adu_bot.

Телеграм ботга келиб тушган мурожаатларнинг назорати университет ректорида бўлиб, кўриб чиқиш бўйича университетнинг психологи, юристи, жамоатчилик кенгаши, Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши, хотин-қизлар кенгаши, ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилди ва фаолияти йўлга қўйилди.

Андижон давлат университетида маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизларни тегажоғлик (харассмент), тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб ректор томонидан тасдиқланди ва ижрога йўналтирилди (чора-тадбирлар режаси илова қилинади).

Чора-тадбирда белгиланган вазифалар ижроси бўйича ҳар ойда вазирликка ахборот киритиб бориш бўйича масъул этиб университет хотин қизлар кенгаши раиси У.Аҳмедова тайинланди.

Жамоа аъзолари ёки талабалар орасида хулқ-атвор ва руҳий бузилишлар, тазйиқ ва зўравонликка мойилликни аниқлаш ва шошилинч психологик ёрдамни ташкил қилиш мақсадида университет психологи ва психология кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан 10 дан зиёд махсус ижтимоий сўровномалар ишлаб чиқилди ҳамда амалиётда қўлланилиб келинмоқда.

Университетда хотин-қизларни тегажоғлик (харассмент), тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли органлардан вилоят суди, ИИБ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари билан келишган ҳолда тьюторлар (гуруҳ мурабийлари) ҳамда талабалар учун “Хотин-қизларга тегажоғлик (харассмент), тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари ва улардан ҳимояланиш” мавзусида дастлабки семинар-тренинг 2021 йилнинг 9-10 декабрь кунлари ўтказилди.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 11 ноябрь куни университет психологи О.Мухтаров “Оиладаги зўравонликларни олдини олишнинг психологик жиҳатлари” мавзусида 1-сонли ТТЖ да истиқомат қилувчи филология ҳамда жисмоний маданият факультети талаба-қизлари иштирокида семинар-тренинг ўтказди. Семинар-тренинг талабаларнинг жамиятда муносиб ўрин топишларига қаратилган мақсад, режаларини юзага чиқаришга қаратилган машғулотлар асосида ўтказилди. Семинар-тренингда 95 нафар талаба-қизлар иштирок этди.

2021 йилнинг 25 ноябрь куни университетда мавжуд академик гуруҳларда тьюторлар, факультетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари ва хотин-қизлар кенгаши томонидан "25 ноябрь - Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни" га бағишланган Ахборот соатлари ўтказилди. Талаба-ёшларга “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизлар ҳамда эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунларнинг мазмун-моҳиятии очиб берувчи буклетлар тарқатилди.

Андижон давлат университети расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали барча факультетларда таҳсил олаётган талаба-ёшлар ўртасида Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган видеороликлар танлови ўтказилиши хақида эълон берилди: https://t.me/adu_uz/13522

Танлов бўйича тақдим этилган барча видеороликлар махсус эксперт гуруҳи томонидан кўриб чиқилди ва экспертларнинг якуний хулосаларига кўра, Физика-математика факультети физика таълим йўналиши 3-босқич талабаси Рахмонқулова Наргиза Бахромжон қизи тайёрлаган видеоролик 1-ўринга; тарих таълим йўналиши (сиртқи) 4-босқич талабаси Қаххорова Насибахон Толибжон қизи тайёрлаган видеоролик 2-ўринга; математика ва информатика таълим йўналиши (сиртқи) 2-босқич талабаси Абдуҳолиқов Хожимуродбек Мирзохиджон ўғли тайёрлаган видеоролик 3-ўринга лойиқ деб топилди. Танлов ғолиблари университет ректори А.С.Юлдашев томонидан диплом ҳамда ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. 


Manzilimiz
170100, O'zbekiston Respublikasi, Andijon shahar,
Universitet ko'chasi 129-uy
E-pochta: agsu_info@adu.uz, anddu@exat.uz
Telefon/faks: 0 (374) 223 88 30
Ishonch telefon: 0 (374) 223 88 14
Transport: 75-yo'nalishdagi taksilar
Biz ijtimoiy tarmoqlarda
© Andijon davlat universiteti, 2004-2025. Barcha huquqlar himoyalangan.