0(374)223 88 14
     
      A   A   A   A   A   RASMSIZ  

ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ – ЗАМОН ТАЛАБИ

30 Noyabr 2018 yil, Juma
Ko'rilgan: 124

Muallifi: Нодиржон Жалилов
Ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи

Бугунги кунда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган кучли  ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш асосий мақсадимиз бўлиб қолмоқда. Конституциямизда ушбу ғоянинг мустаҳкамлаб қўйилгани ҳуқуматимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишнинг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида, ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт деб белгилаб қўйилган.

Мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатлари билан боғлиқ барча масалалар конституциявий нормалар, қонунлар хамда бошқа меёрий ҳуқуқий хужжатлар билан тартибга солиб келинмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда ушбу соҳада туб ислоҳотлар олиб борилди ва қўплаб қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, амалиётга жорий этилди. Жумладан, 2014 йил 3 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, 2017 йил 11 сентябрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Қонуни, ушбу қонун асосида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди.

Ушбу қонунлар соҳадаги қонунбузарлик ҳолатлари учун жавобгарликни белгилаш билан биргаликда, фуқароларнинг давлат органларига, мансабдор шахсларга мурожаат қилиш имкониятини кенгайтирди ва уларнинг сўровини кўриб чиқиш тартибини соддалаштирди. Ушбу қонунлар асосида фуқароларимизнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси орқали  тўғридан тўғри давлат раҳбарига мурожаат қилишининг йўлга қўйилиши ушбу соҳада туб ислоҳотлар кечаётганининг яққол намунасидир.

Ҳар бир соҳада бўлгани каби олий ва ўрта махсус таълим тизимида ҳам фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартибини белгилаш бўйича қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 341-сон қарорига асосан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 31 майдаги 475-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўрисидаги Низом”и тасдиқланди.

Андижон давлат университетида ҳам юқоридаги қонун ва қонуности хужжатлари белгилаб берган ҳуқуқий нормалар асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарали ташкил этилмоқда.

2018 йилнинг январь-октябрь ойларида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашни тўғри ташкил этиш мақсадида бир қатор вазифалар амалга оширилди. Биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сонли қарори ва Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2018 йил 31 майдаги 475-сонли буйруғига асосан 2018 йил 17 сентябрда университетнинг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўрисида”ги Низоми тасдиқланди.

Андижон давлат университетининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўрисида”ги Низомига асосан ёшлар билан ишлаш бўйича проректор А.Ҳамрақулов университетда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш бўйича масъул этиб тайинланди.

Университет ректорининг 2018 йилнинг 14 февралдаги “ОЎМТВнинг 2018 йил 9 февралдаги 139-сонли буйруғи ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 01-4/5-сонли буйруғи билан девонхона бўлими бошлиғи Б.Юнусов Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасининг “Онлайн маслаҳатчи” модули  ишга туширилиши муносабати билан вазирликда тузилган Ишчи гуруҳи билан ишлашга масъул этиб тайинланди.

Шунингдек, университетга келиб тушган мурожаатларнинг ҳисобини юритиш ва кўриб чиқилишини назорат қилиш мақсадида университет ректорининг 2018 йил 20 сентябрдаги 01-4/20-сонли буйруғи билан 4 нафар ходимдан иборат доимий ишловчи ишчи гуруҳ тузилди.

Ўқув юртимизда соҳадаги ишларни тўғри ташкил этиш, мавжуд камчиликларни ўрганиб бартараф этиш юзасидан 2018 йил 13 ноябрда университет раҳбар ходимлари ва жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлайдиган ходимлар учун ўқув семинари ташкил этилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати мунтазам равишда ректор ҳузуридаги йиғилишларда муҳокама этиб борилади. Мақсадли текшириш натижалари университет Кенгашида кўриб чиқилади.

Статистик маълумотларга мурожаат қиладиган бўлсак, жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида Андижон давлат университетига турли шаклдаги жами 404 та мурожаат келиб тушган. Шундан бевосита университетга 222 та, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 182 та мурожаатлар келиб тушган. Барча мурожаатлар Қонун ва Низом талабларига риоя этилган ҳолда ўз муддатларида кўриб чиқилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг музмуни таҳлил қилинганда, уларнинг асосий қисми (257 та) абитуриентларни ўқишга қабул қилиш жараёнларига оид бўлиб, жами мурожаатларнинг 63,6% ини ташкил қилади. Бунда жисмоний шахсларнинг кўпчилиги орттирилган тўлов-контракт миқдорини камайтириш бўйича мурожаат қилган. Мурожаатларнинг 54 таси (13,3%) ўқишни кўчириш масаласида, 56 таси (13,8%) шахсий масалада, 30 таси (7,4%) шартнома суммасини тўлаш муддатлари масаласида, 7 таси (1,7%) ишга кириш масаласида бўлиб уларниг барчаси ижро этилган ва мурожаат қилувчи фуқароларга тегишли тартибда жавоб берилган. Ижро муддати бузилган ёки ижро этилмаган мурожаатлар йўқ.

 Фуқаролар мурожаатларининг ҳудудий таҳлили шуни кўрсатадики, келиб тушган мурожаатларнинг аксари қисми (97 %) Андижон вилоятига тўғри келади. Қолган 3 фоизи Наманган, Фарғона ва бошқа ҳудудларга тўғри келади.

Хулоса қилиб айтганда, Андижон давлат университетида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш амалдаги қонун хужжатлари асосида йўлга қўйилган. Барча мурожаатлар ўз вақтида тегишли тартибда кўриб чиқилиб, қонун доирасида жавоб берилмоқда.    

XALQARO LOYIHALAR

RESURSLARIMIZ

MANZILIMIZ
170100, O'zbekiston Respublikasi, Andijon shahar,
Universitet ko'chasi 129-uy
E-pochta: agsu_info@edu.uz
Telefon/faks: 0 (374) 223 88 30
Ishonch telefon: 0 (374) 223 88 14
Transport: 75-yo'nalishdagi taksilar

BIZ IJTIMOIY TARMOQLARDA

© Andijon davlat universiteti, 2018. Barcha huquqlar himoyalangan. 
 
Ta'lim sifatini oshirish yuzasidan murojaat yo'llang!