0(374)223 88 14
     
  A   A   A   A   A   RASMSIZ  

ILMIY JURNALLAR




ИЛМИЙ ХАБАРНОМ/НАУЧНЫЙ ВЕСТНИК

Журнал бир йилда тўрт марта чоп этилади

Андижон вилояти Матбуот ва ахборот бошқармаси томонидан 2009 йил 7 апрелда 04-039 рақам билан рўйхатга олинган.

Нашр индекси: 344

Нашр учун масъул: Д.Ҳ.Қуронов

Журнал фалсафа, тарих, филология, педагогика, кимё, физика ва биология фанлари бўйича Олий Аттестация комиссиясининг диссертациялар натижалари юзасидан илмий мақолалар эълон қилиниши лозим бўлган нашрлар рўйхатига киритилган

Таҳрир ҳайъати раиси:

А.А.Юлдашев, биология фанлари доктори, профессор

Илмий маслаҳатчи:

С.С.Ғуломов, ЎзФА академиги

 

Таҳрир ҳайъати:

Аниқ ва табиий фанлар:

Ғ.Мўминов, физика-математика фанлари доктори

А.Ўринов, физика-математика фанлари доктори, профессор

М.Тўхтасинов, физика-математика фанлари доктори

А.Т.Мамадалимов, ЎзФА академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор.

С.З.Зайнобидинов, ЎзФА академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор

И.Н.Каримов, физика-математика фанлари доктори, профессор

Р.Я.Расулов, физика-математика фанлари доктори, профессор

Р.У.Алиев, техника фанлари доктори, профессор

И.Р.Асқаров, кимё фанлари доктори, профессор

Н.Мадихонов, кимё фанлари доктори, профессор

И.Абдугафуров, кимё фанлари доктори

Т.А.Мадумаров, биология фанлари доктори, профессор

Л.М.Саидбоева, биология фанлари доктори, профессор

Қ.Т.Тожибоев, биология фанлари доктори, профессор

 

Ижтимоий-гуманитар фанлар:

А.Бегматов,фалсафа фанлари доктори, профессор

Т.Ортиқов, фалсафа фанлари доктори, профессор

А.А.Алимасов, фалсафа фанлари доктори, профессор

Р.Рўзиев, юридик фанлари доктори, профессор

Й.Раҳимов, юридик фанлари доктори, профессор

М.Қирғизбоев, сиёсий фанлар доктори, профессор

И.Эргашев, сиёсий фанлар доктори, профессор

К.Юнусов, сиёсий фанлар доктори

Р.Т.Шамсутдинов, тарих фанлари доктори, профессор

Қ.Ражабов, тарих фанлари доктори, профессор

У.Абдуллаев, тарих фанлари доктори

А.Сотволдиев, иқтисод фанлари доктори, профессор

Қ.Ҳ.Муфтайдинов, иқтисод фанлари доктори, профессор

М.Болтабоев, иқтисод фанлари доктори, профессор

А.А.Қаюмов, география фанлари доктори, профессор

А.Ниғматов, география фанлари доктори, профессор

Ю.И.Аҳмадалиев, география фанлари доктори

Ш.Ҳ.Шаҳобиддинова, филология фанлари доктори, профессор

А.Ш.Собиров, филология фанлари доктори

Ғ.М.Ҳошимов, филология фанлари доктори, профессор

А.Р.Мирзаева, филология фанлари доктори, профессор

Й.Солижонов, филология фанлари доктори, профессор

Т.Ҳ.Ҳасанов, педагогика фанлари доктори, профессор

Ш.Ж.Юсупова, педагогика фанлари доктори

Н.Ш.Эркабоева, педагогика фанлари доктори

Н.С.Сафоев, психология фанлари доктори, профессор

Ш.Р.Баратов, психология фанлари доктори, профессор

 

Муҳаррир:

Д.Ҳ.Қуронов, филология фанлари доктори, профессор

Таҳририят манзили: 170100, Андижон шаҳри, Университет кўчаси, 129.

Телефон: (+99891)160-20-43

Факс: (374) 223-88-30

Расмий сайт: http://xabarnoma.adu.uz

 

Илмий хабарнома Научный вестник журналига юборилувчи мақолаларини расмийлаштириш талаблари

 

1. Мақола бошланишида Универсал ўнлик кўрсаткич (ЎУК) берилади.

Қуйидагилар алоҳида қатордан бошлаб берилади:

1) мақола сарлавҳаси

2) муаллиф(лар)нингфамилияси (тўлиқ), исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари;

3) мақоланинг аннотацияси (пробеллар билан бирга 450-500 белгидан иборат), аннотация курсив билан берилади ва бир қатор ташлаган ҳолда асосий матндан ажратилади;

4) калит сўзлар (5–10 та).

2. Мақола матни “Microsoft Word” дастурида “Times New Roman” 14 ўлчамли шрифтда, сатрлар ораси бир интервал, саҳифа четлари чапдан 3 см, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 1,5 см, хатбоши 1,25 см қолдириб терилади ва электрон варианти билан (флешка ёки CDда) топширилади.

Мақола матнида бошқа шрифтлардан фойдаланилган тақдирда бундай шрифтлар муаллиф томонидан электрон вариантда таҳририятга тақдим этилиши лозим.

3. Мақоланинг ҳажми (расм, жадвал ва диаграммалар билан биргаликда) 8 саҳифадан кам бўлмаслиги (аннотациялар, калит сўзлар ва адабиётлар рўйхати бу ҳисобга кирмайди) талаб қилинади. Журнал учун энг мақбул ҳажм 8-10 саҳифа оралиғида.

4. Агар мақолага расм, жадвал, диаграмма, схема, чизма, турли график белгилар киритилган бўлса, улар оқ-қора рангларда чизилган бўлиши, аниқ ва равшан тасвирланиши, қисқартмаларнинг тўлиқ изоҳи ёзилиши лозим. Мақола матнида ранг воситасида маъно фарқлашга хизмат қиладиган расм, чизма ва диаграммаларнинг бўлиши мумкин эмас.

Формулалар матнга махсус компьютер дастурларида киритилиши керак.

5. Иқтибос ёки фойдаланилган адабиётга ҳавола матн ичида, кўчирмадан сўнг иқтибос олинган асарнинг рўйхатдаги тартиб рақами ва саҳифасини квадрат қавс ичида кўрсатиш орқали берилади: [4. Б. 78]. Фойдаланилган адабиётлар мақола охирида “Адабиётлар” сўзидан кейин матнда ҳавола берилиш тартибига кўра берилади. Китоб, тўплам, монографияларни беришда муаллифларининг исм-фамилияси, манбанинг тўлиқ номи, нашр кўрсаткичи (шаҳар, нашриёт ва нашр йили), умумий саҳифалар сони кўрсатилади. Журнал мақолалари ва бошқа даврий нашрлар учун муаллифларнинг исм-фамилиясии, мақола номи, журнал номи, йили ва сони, саҳифа рақами кўрсатилади.

Мақолага муаллифлар ҳақида маълумот илова қилинади:

муаллиф (лар)нинг фамилияси, исми ва отасининг исми (тўлиқ),

илмий даражаси (агар бўлса),

иш жойи, бўлим, вазифаси (қисқартирмаган ҳолда), масалан:

ҚУРОНОВ Дилмурод Ҳайдаралиевич – филология фанлари доктори, Андижон давлат университети ўзбек адабиётшунослиги кафедраси профессори. E-mail: kuronov@rambler.ru

алоқа учун телефон рақами.

Мақолага илова қилинувчи инглиз тилидаги блок қуйидагиларни ўз ичига олади:

1) мақола номи,

2) муаллиф(лар)нинг фамилияси, исми ва отаси исми, иш жойи, масалан: Dilmurod H. Quronov, Andijan State University (Andijan, Usbekistan). E-mail: kuronov@rambler.ru,

2) калит сўзлар,

3) мақоланинг автореферати (кенгайтирилган аннотацияси, пробеллар билан бирга 2500 – 3000 белгидан иборат) ҳамда ушбу авторефератнинг мақола ёзилган тилдаги матни.

Автореферат жанр талабларига мос бўлиши зарур: мақолада қўйилган муаммо, унинг қандай материал ва методлар асосида тадқиқ этилгани, тадқиқотнинг бориши, хулосалар мантиқий изчилликда баён этилиши керак. Шу билан бирга мақола авторефератини ортиқча назарийлаштиришдан қочиш, унда олиб борилган тадқиқотнинг асосий моҳиятини акс эттириш тақозо этилади.

Фойдаланилган адабиётларнинг инглиз тилидаги варианти (References). Рўйхатда аввал муаллиф, асар номи ва нашр кўрсаткичлари лотин ёзувига транслитерация қилинади. Асар номи транслитерациясидан сўнг квадрат қавс ичида асар номининг инглизча таржимаси берилади. Адабиётлар рўйхатининг инглизча варианти APA-2010 стандарти бўйича тайёрланиши зарур.

XALQARO LOYIHALAR

RESURSLARIMIZ

MANZILIMIZ
170100, O'zbekiston Respublikasi, Andijon shahar,
Universitet ko'chasi 129-uy
E-pochta: agsu_info@edu.uz
Telefon/faks: 0 (374) 223 88 30
Ishonch telefon: 0 (374) 223 88 14
Transport: 75-yo'nalishdagi taksilar

BIZ IJTIMOIY TARMOQLARDA

© Andijon davlat universiteti, 2019. Barcha huquqlar himoyalangan. 
 
Ta'lim sifatini oshirish yuzasidan murojaat yo'llang!