Shaxsiy kabinet все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать
Sayt xaritasi Ta'lim axborot tizimlari Davra.uz Moodle Davlat ramzlari
 
  • 14:48 – "ISTE'DOD" JAMG'ARMASI TANLOV E'LON QILADI 
  • 16:58 – KITOBXONLAR BAYRAMI 
  • 15:53 – YURTIMIZ TARAQQIYOTIGA MUNOSIB HISSA QO'SHIB KELAYOTGAN YOSH AVLOD VAKILLARINI MUKOFOTLASH TO'G'RISIDA 
  • 13:52 – КОНКУРС 

VATANGA SADOQAT - OLIY SAODAT

  • 16.01.2017

Ватан саждагоҳ каби муқаддас. Унинг сарҳадлари дахлсизлиги ҳамда тинчлигини қўриқлаш мана шу заминда вояга етаётган мард, жасур ўғлонларнинг олий даражадаги шарафли бурчидир. Ватани олдидаги бурчи ва ота-онасининг ишончини оқлаш, оила аъзолари, қавм-қариндош, дўст-биродарларининг тинчлигини таъминлаш мақсадида, ўз жонларини хатарга қўйиб бўлсада, она заминини кўз қорачиғларидек асраб-авайлаётган фидоийларни ҳар қанча ардоқласак кам.

Андижон давлат университети “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти томонидан 14-январь – Ватан ҳимоячилар кунига бағишланган “Ватанга садоқат – олий саодат” номли кўнгилочар тадбир ташкил қилинди. Унга университетнинг профессор-ўқитувчилари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, олийгоҳ талабаси бўлган иқтидорли талабалар таклиф қилинди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси янгради. Армиямиз аскарларининг сафда юришлари, бошлиқнинг турли буйруқларини сўзсиз, қатъий бажариш жараёнини кўрсатиб берган “Андижон ёшлари” жамоасининг чиқишлари йигитлик бурчини ўтаб қайтган устоз ва талабаларга яна бир бор шарафли лаҳзаларни эслатиб юборди.

Шундан сўнг, университетнинг маънавиятва маърифат ишлари бўйича ректор ўринбосари Абдукарим Акбаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллиги билан йиғилганларни қизғин муборакбод этди. Шунингдек, у нутқи давомида Қуролли Кучларнинг биринчи Қўмондони ҳурматли Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовни ҳам хотирлаб, уларнинг фаолияти ва бу борада амалга оширилган самарали ишлар юзасидан қисқача тўхталиб ўтди.

Кечанинг бадиий қисми она Ватанни шарафловчи куй ва қўшиқларга, шеър ва рақсларга бой бўлди. Хусусан, хорижий тиллар факультети талабалари томонидан ижро этилган рақс, шарафли бурч эгаларини улуғловчи шеърларини ҳамма қизиқиш ва олқишлар билан кутиб олдилар. Шу билан бирга мусиқий таълим йўналиши ўқитувчиларидан, Жаҳонгир Мўйдинов, Хаётбек Бозоров, айнан шу факультетнинг иқтидорли талабаларидан Бегижон Раҳимов, Ихлосбек Жўраевлар томонидан йигитлик бурчи, аскарлик дамлари, она тупроққа муҳаббат сингари мавзуларда куйланган қўшиқлари эса давомли қарсакларга сабаб бўлди.

Эр йигитнинг Ватани олдидаги шарафли бурчини адо этиш даври ҳам ўзгача бўларкан. Айниқса, ўша дамда ҳис қилинган ота-онага, ёру биродарга бўлган соғинч ҳисси уларнинг қадрини янада оширади. “Камолот” бошланғич ташкилоти қошида ташкил этилган театр жамоасининг “Аскар мактуби” номли саҳна кўриниши орқали шундай сурурли лаҳзаларни барчага яна бир бор эслатди.

Кўзларида ва сўзларида заррача ғубор бўлмаган, юрти учун сидқидилда хизмат қилаётган мана шундай жонкуяр ўғлонлар бор экан, бу мустақил Ватан ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди, - дейди университет “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилот етакчиси Элёрбек Холмирзаев. Уларнинг қалбларида аланга олаётган лаҳжа чўғ туфайли осмонимиз ҳамиша мусаффо, сарҳадларимиз эса дахлсиз. Аслида ҳам жонларимиз фидо шу юрт учун.

Юқори савияда ташкиллаштирилган тадбир сўнгида, университет касаба уюшмаси раиси томонидан афғон уруши қатнашчилари, талабаларни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш, Ватанга садоқат, муҳаббат туйғуларини ошириш йўлида жонбозлик кўрсатиб, барчага бирдек намуна бўлаётган устозлар ва аскарлик вазифасини аъло даражада ўтаган талабалар эсдалик совғалари, ташаккурнома ҳамда рағбатлантирувчи пул маблағлари билан тақдирландилар.


Хуршидахон АЪЗАМЖОНОВА
АДУ “Камолот” ЁИҲ БТ фаоли

Сарварбек ЖУМАЕВ
Миллий ғоя ва маънавият асослари ҳуқуқ таълими йўналиши талабаси

шаблоны для dle 11.2
Оставить комментарий

Andijon davlat universiteti



170100, O'zbekiston Respublikasi, Andijon shahar, Universitet ko'chasi 129- uy


E-pochta:agsu_info@edu.uz

Telefon: 0 (374) 223 88 30

Faks: 0 (374) 223 88 30

Transport: 75- yo'nalishdagi taksilar

Ishonch telefon: 0 (374) 223 88 14

Virtual qabulxona: http://rektor.adu.uz
������� ��� DLE���������
Xozir saytni 4 kishi o'qiyabdi. Shundan: sayt foydalanuvchilari 0 ta, mehmonlar 4 ta